Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

Қирғиз расмийлари эҳтимолий можародан огоҳлантирмоқда


Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари Ўшдаги вазиятни "таранг-барқарор" эканини урғуламоқдалар.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари Ўшдаги вазиятни "таранг-барқарор" эканини урғуламоқдалар.

Шу йилнинг 30 октябр кунига белгиланган президентлик сайлови арафасида Ўшда миллатлараро муносабатлар ёмонлашиши мумкин.

Бу борада Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси расмийси Жақип Зулпуев маълум қилди.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси 10-бўлими раҳбари Жақип Зулпуевга кўра, бугунги кунда Ўшда миллатлараро муносабатларни издан чиқарувчи кўзга кўринмаган омиллар мавжуд:

- Ҳозир вазият таранг-барқарор. Кўзга кўринмаган факторлар жуда кўп. Энг ёмони, бузғунчи унсурлар ер масаласини ҳам миллатлараро можарога айлантириб юбориши мумкин. Икки миллат вакили ўртасидаги оддий маиший уруш-талашни хам каттайтириб юбориши мумкин. Шундай факторлар кўп ва ҳозир шулардан фойдаланишга энг қулай вазият бўлиб қолди, - дер экан Жақип Зулпуев сайлов арафасида айрим номзодлар ўз манфаати учун бу вазиятдан фойдаланиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини қўшимча қилиди.

Жақип Зулпуевга кўра, куч тизими ходимлари томонидан жой-жойларда миллатлараро ва диний конфессиялар ўртасида можароларнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.

Айрим маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари эса расмийларнинг бу каби баёнотларини куч тизими ходимларининг вазиятдан фойдаланиб, пул ишлаб олиш ҳаракати сифатида баҳолашмоқда:

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Алима Шариповага кўра, ўтказилган мониторинглар натижасида Ўшда миш-мишлар милиция томонидан тарқатилиши ҳам аниқланган:

- Орган ходимларининг ўз манфаати бор, деб ўйлайман. 2010 йилни олсак, Ўшдаги регионалний информация марказига тўғри, объектив тарзда етказилмаган. Буни ҳудуддаги вазиятни сиёсий ўйинга айлантириш, деб тушунаман. “Ўшда вазият яна оғир экан”, “Одамларнинг муносабати яхшиланмабди” дейишнинг молиявий томони ҳам бор. Милиция ҳам фавқулодда ҳолатларда ишласа, уларга ҳам пул тушади. Ўтган йили ҳам доимий равишда миш-миш гаплар кўпайган, биз мониторинг ҳам ўтказганмиз, миш-миш гаплар кўпинча милиция томонидан ҳам тарқатилган, - дейди ўшлик ҳуқуқ фаоли Алима Шарипова.

Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Рашидхон Хўжаев фикрича, Ўшда миллатлараро муносабатлар ёмонлашиши борасида хавотирга ўрин йўқ. Унга кўра, сўнгги пайтларда Ўшда ўзбек-қирғиз миллати орасида маиший келишмовчиликлар ҳам озайган:

- Оператив маълумотлар қандай эканини мен билмайман. Лекин умумий вазият яхши. Мелисалар ўзини ишини қилиб, яна одамларни олиб чиқиб кетиб, Россиядан келган болалар фуқаролиги Россияники бўлса ҳам улардан пул олиб, таъмагирлигини қилаяпти барибир. Шаҳарда умумий вазият яхши, одамларнинг кайфияти яхши.

Озодлик: Оддий халқ орасида маиший келишмовчилик кўпми-озми?

- Маиший келишмовчиликлар деярли йўқ. Бировни биров билан кўп ҳам иши бўлмаяпти ҳозир. Одамлар бозорини қилиб, тирикчилигини қилиб юрибди, - дейди Рашидхон Хўжаев.

Унга кўра, шундай бўлса ҳам кунора халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида жой-жойларда одамларни миллатлараро дўстлик ва иноқликка чақирувчи тадбирлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG