Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:20

Ш. Мирзиёев ўзбекистонликлар томорқасига "бош суқди"


16 январ кунги селектор йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг ҳар доимгидан кўра, шиддатлироқ ва қўполроқ бўлгани айтилмоқда.
16 январ кунги селектор йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг ҳар доимгидан кўра, шиддатлироқ ва қўполроқ бўлгани айтилмоқда.

Бош вазир 16 январдаги селектор йиғилишида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишга эътибор қаратди.


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев душанба куни ўтказган селектор йиғилиши ҳақида хабар берган Uznetronom сайти вазирнинг йил бошидаги шиддатига эътибор қаратди.

Нашрга кўра, ҳар галгидан дадилроқ, шиддатлироқ ва ғазабнокроқ бўлган Бош вазир одатга кўра қўпол сўзларни ошириб ишлатган лекин унга хос бўлган сўзлашув оҳангини одатдагидан баландроқ кўтарган.

Нашрнинг селектор йиғилишида иштирок этган манбасига таяниб берган хабарини республикадаги бир неча вилоят, жумладан, Бухоро, Қашқадарё вилояти ҳокимликлари мутасаддилари тасдиқлади.

Озодлик мухбири Бош вазирнинг 2012 йил бошида ўтказган илк селектор йиғилишига оид муносабатлар ва ундаги топшириқлар ортидан бошланадиган кейинги жараёнга оид вазиятни Қашқадарё ҳокимлиги мисолида ўрганишга уриниб кўрди.

Бош вазир Ўзбекистоннинг иссиқ қисми бўлмиш Сурхондарё, Қашқадраё, Бухоро вилоятларига алоҳида тўхталиб, ҳокимиятларга аҳоли томрқаларида полиз экинларни кўпайтиришни топширгани айтилди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, 16 январ куни кечки соат 5 ларда бошланган ва 3 ярим соат давом этган йиғилишда, асосан, ҳокимликнинг қурилиш соҳаси, маҳалла қўмиталари билан ишловчи масъуллари ҳамда Камолот жамғармаси расмийлари иштирок этган.

- Кечаги селектор 3 соат бўлди. Ҳа, қаттиқ гаплар бўлди. "Камолот"га, маҳалалларга беркитилган масъулларга қаттиқ гапирди. Ҳа энди унақа гаплар бўлганда, қулоқни беркитиб турасизда (кулади). Аёлларимиз ҳам замонавий, кўникиб кетишган, - дейди Бош вазирни назарда тутган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Ҳокимлик мутасаддисининг Озодлик мухбири билан ўзаро суҳбатидан маълум бўлишича, асосий масала аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, солиқларни ундириш, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қурилиш ишларини фаоллаштириш ҳақида борган.

- Масалан, 4-5 сотих ҳовлингиз бор. Олди бетига гул эккансиз, нариёғи бўш ётибди. Шунақа жойга помидор экинг, бодринг экинг, деяптида. Шундан ўзингиз фойдаланасиз. Ҳозир энди озиқ-овқат программаси кетаяптику. Кечаям шу ҳақда гап бўлдида,- дейди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддиси.

Айни масалага вилоят ҳокимларининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлари масъул қилиб қўйилгани айтилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринборсари Озодлик билан миқрофонсиз суҳбатда сўнгги 2-3 йилдан буён аҳоли томорқалари бўйича мониторинг юритилаётганини айтди.

- Аҳоли томорқалари майдони ва имкониятларини мониторинг қилиб бўлган эдик. Ҳозир уйма-уй юриб, бўш ётган ҳовлидан фойдаланиш ҳақида аҳолига тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Масалан, декабрда нима экиш мумкин, бўш ётган ерига помидор экса қанча фойда кўриши мумкин, шуларни тушунтираяпмиз,- дейди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддиси.

Бу расмийнинг сўзларига кўра, тарғибот ишлари ўз натижасини берган ва ўтган бир йил ичида вилоят миқёсида аҳоли уйларида юзлаб янги иссиқхоналар қурилган.

Uzmetronom сайти 16 январ кунги селектор йиғилишида иштирок этган манбасига таяниб, аҳоли томорқаларидаги уй ҳайвонлари ва ўсимликлардан солиқ йиғиш ҳақида гап бўлганини маълум қилди.

Нашр хабарига кўра, ҳозир аҳоли уйларидаги ҳар бош уй ҳайвони ҳамда ҳар туп мева дарахтига солиқ солиш ҳақида гап бормоқда.

Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг биз билан суҳбатлашган бир неча мутасаддиси кечаги йиғилишда ҳам, бунга қадар бўлган бошқа йиғилишдарда ҳам бундай солиқ йиғими ҳақида гап бўлмаганини айтдилар.

Аммо, вилоят расмийлари Uzmetronom сайти берган бир жиҳатни тўлиқ тасдиқлади. Яъни, аҳоли томорқаларига оид маълумотлар соҳага масъул қилинган расмийлар қўлида йиғилади. Конкрет рақамларда акс этган бу маълумотлар ҳар ой охирида аҳоли турмуши фаровонлиги ортаётгани ҳақидаги ҳисоботларга айланиб, республика раҳбариятига узатиб борилади.

Афтидан, 16 январ кунги селектор йиғилишида бу масалага узоқ тўхталган Бош вазир Шавкат Мирзиёев ана шу ҳисоботлар кўлами, демакки, бунга асос бўладиган маълумотлар кўламини ҳам оширишга урғу бермоқда.
XS
SM
MD
LG