Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:36

Ўшда маҳбуслар очлик эълон қилишди


Ўшдаги 5-сонли тергов изоляторида 300 маҳбус очлик эълон қилган.
Ўшдаги 5-сонли тергов изоляторида 300 маҳбус очлик эълон қилган.

Ўшдаги 5-сонли тергов изолятори маҳбуслари уч кундан бери очликни тўхтатишмаяпти.

16 январ куни Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида маҳбусларнинг калтакланиши ортидан 1 одам ҳалок бўлган ва 167 маҳбус тиббий ёрдамга муҳтож аҳволга келган эди.

Бишкекдаги 1-сонли тергов изолятори норозилиги
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00
Бевосита линк
(Бишкекдаги 1-сонли тергов изолятори норозилиги. Видео Қирғизистон жазони ижро этиш бошқармаси томонидан тақдим қилинган)

Ўшдаги 5-сонли тергов изоляторида сақланаётган маҳбуслардан бири мана шу воқеага норозилик сифатида очлик эълон қилинганини айтди:

- Бишкекдаги қамоқхонада “беспредел” бўлди. Маҳбусларни аёвсиз калтаклашди. Одамлар ўлди. Бу ишлар учун ким жавоб беради. Биз ҳам инсонмиз, бизга ҳам инсонларча муносабатда бўлишларини истаймиз, -деди маҳбус.

Ўшдаги тергов изолятори расмийларига кўра, айни пайтда қамоқда 403 одам сақланмоқда. Уларнинг орасида 300 одам, жумладан, 18 аёл, 7 ўсмир ва бир нечта сил касали билан оғриган маҳбуслар ҳам очлик эълон қилишган.

- Биз қонун бузилмасилигини ва ўз ўрнида ишлатилишини талаб қилаяпмиз. Маҳбусларнинг калтакланиши ва ўлдирилиши бу ақлга сиғмайдиган шафқатсизликдир, -деди маҳбус аёллардан бири.

20 январ куни ўшдаги 5-сонли тергов изоляторида бўлган Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун маҳбусларни очликни тўхтатишга чақирди. У маҳбуслар билан учрашувидан сўнг мухбирларга берган суҳбатида очлик жиноят олами лидерлари кўрсатмаси билан эълон қилинганини билдриди.

- Маҳбуслар қамоқ шароитидан шикоят қилишгани йўқ. Мен ҳам шароит билан танишиб чиқдим. Бу ердаги шароит Бишкекдаги қамоқхоналарга қараганда анча яхши. Баъзи маҳбуслар очликни Жазони ўташ бошқармаси бошлиғини ишдан олинишига ҳаракат қилаётган жиноят олами лидерлари кўрсатмаси билан бошлаганларини айтишди. Аммо улар асосан Бишкекдаги 1- сонли тергов изоляторида содир бўлган воқеага норозилик билдиришмоқда, -деди Турсунбек Акун.


16 январда Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида исён кўтарган маҳбусларнинг калтакланишига норозилик сифатида Қирғизистондаги 17 қамоқхонанинг 13 тасида маҳбуслар очлик эълон қилган.

Жазони ўташ бош бошқармаси эса қамоқхоналарда тартибнинг кучайтирилиши, қамоқда сақланаётган жиноят олами лидерларига қамоқхоналар маъмуриятлари томонидан ноқонуний имтиёзлар берилишига қарши курашнинг бошланиши ортидан маҳбуслар орасида мана шундай норозиликлар келиб чиқаётганини билдирмоқда.

Қирғизистонда сўнгги марта маҳбуслар бундан бир ой олдин қамоқ шароитини яхшилаш талаби билан очлик эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG