Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

Ватанни севайлик¸ ўзбек ëшлари!


Ўзбекистонда муаммолар кўп¸ аммо ватанимизнинг келажаги ҳам бор¸ дейди Украинадаги ëшларни ўз юртдошларига солиштирган ўзбек талабаси.


Бозордан келгунча харидлар музламоқда

Қорақалпоғистон республикасининг жанубий туманларидан биридан боғланган ва исми сир қолиши шарти билан сўзлаган бир кекса суҳбатдош сўнгги бир ой ичида бўлган қаттиқ совуқ ҳақида сўзлади.

Унга кўра, бу йил ўтин ҳам бироз тақчил бўлмоқда. Сўзи аввалида суҳбатдош Озодликни кўп йиллардан буён эшитиши ва айрим ҳолларда радиода тилга олинган муаммоларнинг ижобий ҳал бўлаётганини кузатишини ҳам айтиб ўтди.

- Ўзгариш бўлиб турибди. Шунинг учун мен қизиқаманда сизларнинг радиога.

Озодлик: Нималарга фойдамиз тегди?

- Мисол учун¸ мана Россиядагиларни топиб бераяпсизлар, свет, газ деб гапираяпсизлар. Қолдирмасдан барчасини эшитаман мен.

Озодлик: Бу йил сизлар томонда жуда қаттиқ совуқ бўлди-а?

- Кеча яхшилашди. Қор ëғди. Ундан олдин бир ҳафта 30 даража совуқ бўлди.

Озодлик: Термометрда 30ни кўрсатганини кўрдингизми?

- Атрофимиздаги шундай нарсаларга қизиқадиган одамлар айтадида. Якшанба куни жуда қаттиқ совуқ бўлди. Биз бозорга чиқдик.

Озодлик: 22 январдами?

- Ҳа. Жуда қаттиқ совуқ бўлди. Биздан бозоргача 10 километр. Совуқ шу даражада бўлдики, харид қилган нарсаларим уйга келгунча музлаб қолибди.

Озодлик: Газ, свет қандай?

- Мен яшайдиган жойда мана 6 йилдан бери газ йўқ.

Озодлик: Светчи?

- Свет ëмон эмас. Умуман бизларда яхши.

Озодлик: Қандай қилиб исинаяпсизлар?

- Ўтин. Ўтин топсак, биринчи ўринда энг катта давлатимиз шу.

Озодлик: Ўтин борми ишқилиб?

- Атрофимизда тўқайликлар бор. Ўша ерга бориб йиғиб келамиз. Ҳозир ҳамма ерни фермер деган бало эгаллаб олган. Қаерга борсангиз, дарров менинг ҳудудим деб келади.

Озодлик: Ўтин бу йил танқисми?

- Албатта¸ танқис. Ҳозир ўтиннинг бир тележкаси 500 минг сўм.

Озодлик: Чақалоқларга у-бу бўлибди деган гаплар йўқми ишқилиб?

- Йўқ. бунқа совуқ бўлаëтганига тўрт-беш йил бўлди. Одамлар мослашаяптими билмадим. Чунки бу нарса бизда биринчи йил эмасда, дейди қорақалпоғистонлик суҳбатдош.


Нега биз ватанимизни севмаймиз?

“Эркин микрофон” га Украинадан боғланган ўзбекистонлик Ўлмас исмли талаба йигит Ўзбекистон ички сиёсати ва унинг ташқи сиёсатига оид жараёнга қизиқишини айтди ва хусусан, бугунги ўзбек талаба ёшлари ва унинг ўзи таҳсил олаётган Днепропетровск университетидаги хорижлик талаба ёшларнинг дунёқарашини қиёслаш орқали келган хулосасини тилга олди.

- Ҳозир менинг университетдаги озарбайжонлик курсдошларим шунақа ўзининг юртини яхши кўради. Фанатда. Уларни кўрсангиз, шунақа ҳавасингиз келади. Нимага бизнинг ëшларимиз жуда кўп нолийди? Лекин қилса бўлади шуни. Ўзбекистонга шуларнинг ëшлар идеясини берса, ривожланиб кетади. Шунга ҳаракат қилиш керак. Ëшлар ўтирмаслиги керак. Кутиб ўтирмаслиги керак. Мен битта нарса айтмоқчиманки, Американи нимага ҳурмат қиламан? Америкада 1776 йилда мустақил бўлганда биздан баттар яшаган. Жуда ҳам оғир ҳолда бўлган. Биз энди 20 га кирдик. Ҳали келажаги бор Ўзбекистоннинг. Биламан жуда кўп муаммолар, лекин яхши одамлар ҳам кўп. Мен фойдам тегишини, шунақа одам бор экан¸ деб ўйлашини хоҳлайман.

Ўйлаб қарасангиз, Ўзбекистондаги студентлар билан бу ердаги студентлар орасида жуда катта фарқ бор экан, дейди Украинадан боғланган ўзбекистонлик Ўлмас исмли талаба.

Ўзбекистоннинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгаришларни ясаш ёшларнинг қўлида ва бунга фақат нолиш ёки танқид қилиш орқали эришиб бўлмайди, дея хулоса қилди “Эркин микрофон”га боғланган қўқонлик Ўлмас исмли йигит.


Муҳаммад Бекжонга озодлик!

Ўзини Авазбек Абдуллаев, деб таништирган яна бир суҳбатдош Самарқанд вилоятидан боғланди ва у 12 йиллик сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжонга озодлик сўради.

Унга кўра, Ўзбекистон сиёсий режими муҳолифатчи акалар учун укаларни ва бошқа қариндошларни жазолаш амалиётидан воз кечиши керак.

- Конкретний Муҳаммад Бекжоннинг адвокати юқори инстанцияларга ҳукм юзасидан ариза ëзиб, шуни қайта кўриб чиқса, қайта кўриб чиқмоқчи бўлган суд ўша кишини озод қилса, демоқчи эдим.

Озодлик: У кишини шахсан танийсизми?

- Танимайман. Энди акаси юзасидан қамалгандирда. Президентимиз у кишини¸ албатта¸ озод қилсин демоқчи эдим.

Озодлик: Нима учун?

- Чунки у сиëсий маҳбусда. Акаси учун қамалган, акасининг сиëсий фаолияти учун қамалган деб ўйлайман, дейди ўзини Авазбек Абдуллаев деб таништирган суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG