Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:23

Зўравон декан Youtubeда

Видеода Қорақалпоғистон Давлат университети Химия-технология факултети декани Максет Айимбетовнинг пахта мавсумида талаба йигитларни дўппослагани акс этган.

Қарийб 10 дақиқалик бу видеолавҳа ортидан тушган Озодлик мухбири 6 феврал куни Қорақалпоғистон Давлат университети Химия-технология факултети деканатига сим қоқди ва тасодиф билан асосий қаҳрамон – декан Максет Жоллибоевич Айимбетовнинг ўзига боғланди.

(Бу видеолавҳа Youtube.com порталидан олинди. Озодлик унинг муаллифи ва қачон тасвирга олингани ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.)

Бундай видео Интернетга чиқиб кетганидан хабари борлигини айтган Айимбетов мухбирнинг Озодлик радиосидан эканини билгач¸ саволларга жавоб беришдан бош тортди.

Аммо бу қисқа суҳбатдан уронғич ва сўконғич деканнинг 2012 йилнинг 6 феврал куни ҳам ўз лавозимида қолаëтгани англашилади.

Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлиги йил бошида ўз тизимидаги олийгоҳ талаба ва ўқитувчилари юриш туришини белгиловчи маромномани чоп қилди ва майда ҳарфлар билан ëзилган 23 саҳифалик бу ҳужжат олий ўқув юртидаги фаррошдан тортиб профессоргача бўлган барчанинг олийгоҳ ҳудудида нима киймаслиги ва нима қилмаслигини белгилаб берди.

Айимбетов ҳатти-ҳаракатлари¸ хусусан пахта мавсумида  олийгоҳ ҳудудига айланган даладаги зўравонлигининг бу маромномада белгиланган қоидаларга мутлақ зид эканини тушуниш қийин эмас.

Youtube.com порталидаги видеолавҳа талабаларга жисмоний куч қўллаган университет амалдорига нисбатан жиноий иш қўзғаш учун ҳам асос бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Айни пайтда¸ оддий ўзбекистонликлар ва мустақил кузатувчилар¸ калтак ва сўконғичлик Ўзбекистон бошқарув тизимида нормал ҳодисага айлангани ва ҳозиргача бунинг учун расмийлардан бирортасининг жазога тортилмаганини қайд қиладилар.

Гарчи Ислом Каримов парламент мажлисида Ўзбекистонда зўравон вазир ва ҳокимларга ўрин йўқлигини пўписа қилган бўлса-да¸ Бош вазирдан тортиб район ҳокимларию тўраларга қадар умуман мажлислар¸ хусусан пахта мавсумидаги мажлисларда бемалол тили ва қўлига эрк бериши ҳақида гувоҳлар ҳикоялари жуда кўп.

Бундай зўравонлик эса¸ нафақат бошқарув тизими¸ балки олий ўқув юртларида ҳам ҳукм сураëтгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Бундан бир неча ой аввал Youtube.com порталига Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида рўй бергани айтилаётган бу ҳодиса - ўқитувчи билан талаба ўртасидаги "конфликт" акс этган видеолавҳа қўйилган эди. Фақат унда Қорақалпоғистондаги воқеага тескари жараëн -  "прокурорнинг қизи" деб айтилган талаба қизнинг ўқитувчини таҳқирлаб¸ уни калтаклагани акс этган эди. Ҳозирга қадар кимлиги ошкор бўлмаган  бу видеодаги зўравонлик юзасидан бирор маъмурий ëки жиноий ҳаракат қўлланилгани ҳақида хабар йўқ.

Youtube порталига Ўзбекистондан  жойлаштирилган яна бир видеотасмада ёшгина ўзбек ҳайдовчисининг автомобили калитини олиб қўйган милиционерларга ялиниб-ёлвориши акс этган эди.

Озодлик суриштируви давомида Когон тумани ДАН хизмати бу воқеа бўлганини тасдиқлади в автомобил ҳайдовчисини унинг розилигисиз суратга олган ва кейинчалик бу тасвирнинг Интернетга чиқиб кетишига сабаб бўлган ҳар икки милиция ходими ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Азиз муштарий¸ Сиз ҳам бундай зўравонликка гувоҳ бўлган бўлсангиз ва уни мобил телефонингиз ëхуд бошқа воситалар билан тасвирга олган бўлсангиз¸ уларни Озодликка йўлланг ва шу орқали жамоатчиликни нундай қонунсизлик ва бедодликлар кўламидан огоҳ қилинг.

Бунинг учун тасвирларни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига юборишингиз¸ ëхуд Skypeга кириб¸ ozodskypeга йўллашингиз мумкин.

Шундай бўлса-да¸ у бу видео муносабати билан қандайдир суҳбатлар бўлганига ишорат қилди. Бу суҳбатларнинг ўзи билан университет раҳбарияти ëхуд ҳуқуқ идоралари вакиллари ўртасидами¸ ëхуд ўзи билан талабалар ўртасида бўлганига ойдинлик киритмай туриб¸ декан хайр-маъзурсиз суҳбатни узиб қўйди.

Аммо бу қисқа суҳбатдан уронғич ва сўконғич деканнинг 2012 йилнинг 6 феврал куни ҳам ўз лавозимида қолаëтгани англашилади.

Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлиги йил бошида ўз тизимидаги олийгоҳ талаба ва ўқитувчилари юриш туришини белгиловчи маромномани чоп қилди ва майда ҳарфлар билан ëзилган 23 саҳифалик бу ҳужжат олий ўқув юртидаги фаррошдан тортиб профессоргача бўлган барчанинг олийгоҳ ҳудудида нима киймаслиги ва нима қилмаслигини белгилаб берди.

Айимбетов ҳатти-ҳаракатлари¸ пахта мавсумида олийгоҳ ҳудудига айланган даладаги зўравонлигининг бу маромномада белгиланган қоидаларга мутлақ зид эканини тушуниш қийин эмас.

Youtube.com порталидаги видеолавҳа талабаларга жисмоний куч қўллаган университет амалдорига нисбатан жиноий иш қўзғаш учун ҳам асос бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Айни пайтда¸ оддий ўзбекистонликлар ва мустақил кузатувчилар¸ калтак ва сўконғичлик Ўзбекистон бошқарув тизимида нормал ҳодисага айлангани ва ҳозиргача бунинг учун расмийлардан бирортасининг жазога тортилмаганини қайд қиладилар.

Гарчи Ислом Каримов парламент мажлисида Ўзбекистонда зўравон вазир ва ҳокимларга ўрин йўқлигини пўписа қилган бўлса-да¸ Бош вазирдан тортиб район ҳокимларию тўраларга қадар умуман мажлислар¸ хусусан пахта мавсумидаги мажлисларда бемалол тили ва қўлига эрк бериши ҳақида гувоҳлар ҳикоялари жуда кўп.

Youtube.com порталида пайдо бўлган саноқли видеотасвирлар бундай зўравонликдан олий ва ўрта таълим тизими ҳам холи эмаслигини намойиш қилмоқда.

Бундан бир неча ой аввал Youtube.com порталига Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида рўй бергани айтилаётган бу ҳодиса - ўқитувчи билан талаба ўртасидаги "конфликт" акс этган видеолавҳа қўйилган ва унда Қорақалпоғистондаги воқеага тескари жараëн - прокурорнинг қизи деб айтилган талаба қизнинг ўқитувчини таҳқирлаб¸ уни калтаклагани акс этган эди. Ҳозирга қадар кимлиги ошкор бўлмаган бу видеодаги зўравонлик юзасидан бирор маъмурий ëки жиноий ҳаракат қўлланилгани ҳақида хабар йўқ.

Айни пайтда¸ Youtube порталига Ўзбекистондан жойлаштирилган яна бир видеотасмада ёшгина ўзбек ҳайдовчисининг автомобили калитини олиб қўйган милиционерларга ялиниб-ёлвориши акс этган эди.

Озодлик суриштируви давомида Когон тумани ДАН хизмати бу воқеа бўлганини тасдиқлади в автомобил ҳайдовчисини унинг розилигисиз суратга олган ва кейинчалик бу тасвирнинг Интернетга чиқиб кетишига сабаб бўлган ҳар икки милиция ходими ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Азиз муштарий¸ Сиз ҳам бундай зўравонликка шахсан ўзингиз гувоҳ бўлган бўлсангиз ва уни мобил телефон ëхуд бошқа воситалар орқали тасвирга туширган бўлсангиз¸ марҳамат уларни Озодликка¸ Озодлик орқали эса¸ жамоатчиликка тақдим қилинг!

Бунинг учун uzbekweb@rferl.org электрон манзилига хат йўлланг¸ ëхуд Skype орқали Ozodskypeга юборинг. Олдиндан ташаккур!
XS
SM
MD
LG