Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:26

84-Оскар оқ-қора "Артист"га берилди


Кинотеатрлар рангли тасвирдаги блокбастерлар ортидан миллион-миллион пул ишлаётган бир кезда оқ-қора рангда, овозсиз кино ишлашга журъат қилган режиссёр Мишел Хазанавичус.
Кинотеатрлар рангли тасвирдаги блокбастерлар ортидан миллион-миллион пул ишлаётган бир кезда оқ-қора рангда, овозсиз кино ишлашга журъат қилган режиссёр Мишел Хазанавичус.

26 феврал куни Лос-Ажелес шаҳрида бўлиб ўтган Америка коноакадемиясининг 84-Оскар мукофоти тақдимот маросимида йилнинг энг яхши филми, деб "Артист" филмининг танлангани катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.



Бу филм бугунги блокбастерларнинг ишқибози бўлган аксарият томошабинлар томонидан эскирган деб қаралган услубда — оқ-қора рангларда овозсиз тарзда суратга олинган.

Бундай услубда филм олишга журъат қилиб¸ йилнинг энг яхши режиссёри, деб топилган француз кинорежиссёри Мишел Хазанавичус тақдимот маросимида ғалабадан ўта мамнунлигини жуда самимий бир тарзда изҳор қилди.

- Мен дунёдаги энг бахтиёр режиссёрман. Бунинг учун катта раҳмат¸ академияга, ҳаммангизга катта раҳмат. Мен актёрлар – Жан Дюжардин, Беренисга ҳам катта раҳматлар айтаман, деди Хазанавичус.

Энг яхши актёр учун Оскар мукофоти ҳам шу филмда бош ролни ўйнаган Жан Дюжарденга кетди.

​Бу филм учун ижодкорлар жами бешта Оскарни қўлга киритди.

Франция президенти Николя Саркози ҳам филмдан завқланганини айтиб, француз радиоларидан бирига берган интервюсида мукофотни олқишлади.

- Бу француз киноси учун жуда катта ютуқдир. Чунки, "Артист" филми нафақат овозсиз, балки оқ-қора тасвирдаги кино. Бу филм ўз муваффақияти билан ёшларни шу вақтга қадар оқ-қора тасвирларда олинган энг бетакрор филмларни кўришга чорлайди, деди Франция президенти.


Йилнинг энг яхши актёри ва актрисаси, деб топилган Жан Дюжарден ва Мерил Стрип.
Йилнинг энг яхши актёри ва актрисаси, деб топилган Жан Дюжарден ва Мерил Стрип.
Энг яхши актирса учун бу йилги Оскар аксар киномунаққидлар жўровозда тахмин қилгани каби "Темир хоним" филмида Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчерни ўйнаган Мерил Стрипга берилди.

Айни шу роли учун шу вақтгача берилган деярли барча нуфузли мукофотлар, жумладан, Golden Globe мукофотини ҳам олиб улгурган Мерил Стрип Оскар ҳайкалчасига уйғун тарзда тилларанг либосда саҳнага кўтарилди ва бу йилги тақдимот маросимида айтилган энг эсда қоларлик сўзларни айтди.

- Улар менинг номимни тилга олганда, мен америкаликлар бу хабарни қандай қарши олишини тасаввур қилдим: “Оббо, бўлдида энди. Нега энди яна шу аёлга?” деб ўйлашган бўлса керак уларнинг ярми. Аммо, начора, дея ҳаммани кулдирди Мерил Стрип.

Бу мукофот 63 ёшни қаршилаётган америкалик таниқли актрисанинг учинчи Оскари бўлди. Бу аёлнинг номи ушбу мукофотга жами бўлиб 17 бора, Golden Globe мукофотига эса 26 бора кўрсатилган.

“Темир хоним” филми ўз ижодкорларига энг яхши макияж бўйича ҳам битта Оскарни олиб келди.



Хориж тилидаги энг яхши филм, деб эронлик киноижодкорлар ишлаган "Нодир ва Симиннинг ажралиши" филми топилди. Бу филм ҳам шу кунга қадар Оскарга тавсия қилинган иккинчи, уни қўлга киритган биринчи Эрон филми бўлди.

"Нодир ва Симиннинг ажралиши" филмида ўйнаган Лайло Ҳотамий ва Паймон Моадий филм режиссёри Асғар Фарҳодий билан.
"Нодир ва Симиннинг ажралиши" филмида ўйнаган Лайло Ҳотамий ва Паймон Моадий филм режиссёри Асғар Фарҳодий билан.
Бундан ташқари, Покистон тарихида ҳам илк бор покистонлик ижодкор Обад Чинойнинг “Юзни сақлаш” номли ҳужжатли филми энг яхши ҳужжатли филм номинацияси бўйича Оскарга сазовор топилди.

Бу филм мамлакатда юзига кислота сепилган шахсларнинг ҳикояларини ўзида жам қилган.

Иккинчи пландаги рол учун бу йилги Оскар "Хизматчи" филмида ўйнаган Октавия Спенсерга ҳамда "Бошланғичлар" филмидаги роли учун 82 ёшли Кристофер Пламмерга берилди.

Энг яхши анимацион филм учун мукофот тиниб-тинчимаган жонивор — буқаламун ҳақидаги "Ранго" мултфилмига кетди.
XS
SM
MD
LG