Хотин-қизлар байрамининг ташвишлари билан бўлиб бу гал телевизор кўришни қисқа қилдик.
Байрам шукуҳи уфуриб турган аёллар жамоли телевизордан, у (телевизор) қанчалик рангин, қанчалик рақамли бўлмасин, жозибалироқдир.
Лекин аёлларнинг шаҳло кўзлари байрам қувончига қанчалик тўлмасин иш ишдир. Шунинг учун улар кўзларини бир зумга олиб қочган лаҳзада айтиб олишга улгурадиган гапларимиз бор.
Гапки, ЎзТВда вақти-вақти билан кўрсатиладиган бир ижтимоий рекламага боғлиқ.
Мана ўша рекламанинг калит сўзлари: Тошкент. Метро. Айвон. Йўловчилар. Милиция ходими. Сумкали йигит. Оқсоқол.
Рекламани кўриб бўлдик.
Хўш, мазкур ижтимоий ролик персонажлари: милиция ходими, сумкали йигит ва оқсоқол ўзлари иштирок этган сюжетни қандай эслаган, уни қандай шарҳлаган бўлардилар?
Биз шу савол жавобига қизиқиб уччалови номидан учта хат битдик.
Милиция ходими хатни Россияда ишлаб юрган дўстига, сумкали йигит Озодлик радиосига, оқсоқол эса “мактубини” ЎзТВга “ёзди”.
Диққат: мактублар персонажларимизнинг бизнинг тасаввуримиздаги потенциал имкониятларидан келиб чиқиб атайлаб йўл қўйилган хатолар билан ёзилди.
Шундай қилиб, мактуб рақам 1. Оқсоқол Тошкандийнинг ЎзТВга ёзган хати
Ассалому алайкум, ҳўрматли редакса!
Бу ман, сила кўрсатвоткан рекламадаги оқсоқол Оқсоқол Тошкандийман.
Ҳа, отим Оқсоқол. Додамгила яхши ният билан котта бўганда маҳаллага оқсоқол бўсин деб отимми Оқсоқол қўйганла, хўмми.
Мани Тошканда танимаган одам йў. Тиниб тинчимийманде. Рекламейлага тушиб қолишим сабабиям шунданде. Метрога тушиб кетвоссам ҳалиги йигит сўмкасини кўрсатмей тихирлик қиптурганакан, эттимде, ҳой бола кўрсат, дип. Камерайла борлиги бўлдиде, бўмаса кўрсатиб қўярдим кўрсатмаслийни ярамасга, хўмми.
Мелиса болаям сағал бўшангроғми, ҳеч бунақасини кўрмовдим, агар ман бўмасам, ярамасси сўмкасини тепширмей ўтказворадиган. Ким билади яна, балки уям камерейладан тортиндими? Ҳа тортиндиёв, йўғаса уям тортарди йигитти хонасига. Тўғриде, тортсинде. Тортиииб тортвормейдими, ярамасси.
Операторийла рекламасини торттию кетип қолди, бир-иккита гапларим борийди бўғзимда қопкетуврди. Бомба текширадиган таёқлани метрони мелисасигинамас, бошқа жойладаги мелислагаям бериш кере, шуни айтиб қўй котталага болам, димоқчийдим.
Ахир ким кўп ғаламис, кўромаган кўп, хўмми?
Тошканда нима кўп бозор кўп. Локигин бозорлани кировришида сўмкадан бомба излаган мелисага кўзим тушмади. Ғаламислани бозорри портлатмийди, деп ким каполат беради?
Ёинки мачитлани олинг. Ахир ярамас исломчи вохобийхизбчила мачитта бўладими? Бўмийди дингчи? Диёмийсиз, хўмми?
Умуман, манга қоса, шаҳар бўйинча бомба излагичлани ўрисча айтганда систематний қўйиш кере. Мисол учун ҳар бир светофор тегига биттадан. Ўшанда ҳар бир чорраҳада тўрттадан бомба излагич бўлади.
Бу биринчи очиритта қилиниши кере бўган ишла.
Ана ундан кийин Тошкантдни эски деворларини қайта тиклаб, тунда дарвозаларини ёпиб қўядирғон қилиш кере, хўмми.
Ахир ўзийлани передачила бўлардию шаҳар бедарвозамас, диган.
Мен энди айттим қўйдимда, яна ўзийла биласила, дип Оқсоқол Тошкандийман.
Хатимми эпирдан ўқисейла отимми айтмий қўёврийла, қуда-андали одамман, одам уялади, қоловурса, котталага танқт бўп эшитилмасин дийманда хўмми.
Мактуб рақам 2. Сумкали йигитнинг Озодлик радиосига мактуби
Ассалому алайкум, Озодлик таҳририяти!
Мени сизларга мурожаат қилишга куни кеча Тошкент метросида юз берган ва тафсилотлари тасвирга туширилиб ЎзТВда кунда-кунора намойиш қилинаётган воқеа мажбур қилди.
Метрога кириб кетаётсам милиция ходими тўхтатди. Тўғриси, деярли ҳар куни тўхтатади. Ҳар куни тушаман метрога, ҳар куни тўхтатади. Бу гал қўлида таёғиям бор эди. Бомба текширадиган. Шуниси менга ёқмади. Ахир нима учун э йўқ, бе йўқ, менда – шу метрога ҳар куни тушадиган, кўринишидан тузуккина тарбия кўрган бир талабада бомба бўлиши керак.
Тўхтатишни бошлаган эди, бирдан ичимда исён пайдо бўлди. Яхшиям, бир оқсоқол келиб қолди, аралашди, бўлмаса нима бўларди – билмадим.
Тўғри, хавфсизликни ўйлаш керак, уни таъминлаш керак. Тушунаман. Террор хавфи бўлса – бордир. Лекин нима учун ҳўўв Кавкази билан урушаётган Россияда портлаш бўлса, Тошкентдаям хавфсизлик чораларини кучайтириш керак? Ахир киндигимиз кесилганига 20 йил бўлди-ю!
Бунисиям майли. Хўп, метрогаку киритишмабди бомбачини. Лекин агар қасд қилган бўлса, бошқа ердаям портлатаверадию!
Агар террорчини тўхтатиб қолиш метродаги милиция ходимининг қўлидан келадиган иш бўлса, ўн минглаб снбчилар нима иш қилишаяпти? Снбчиларнинг юз минглаб хуфя агентлари нима иш қилишяпти?
Адамгиларнинг замонида хавфсизлик хизматлари ходимларини “кўринмас фронт жангчилари” дейишарди экан. Бугунги снбчилар жанг қилмай қўйганми? Жанг метронинг милициясига қолгану метро жанг майдоними?
Ўлай агар, тушунмаяпман?!
Луғатга қарасам, “террор” сўзи “қўрқинч”, “даҳшат” деган маъноларни берар экан.
Менга ўхшаган йўловчилардан бомба излайверишдан, ҳадеб метро поездларида йўловчиларни ҳушёрликка чақираверишдан мақсад халқни ўша қўрқинчда, даҳшатда ушлаб туриш эмасмикан, деган ўйларга бораман.
Яна билмадим. Балки адашаётгандирман. Илтимос, агар хатимни эфирдан ўқиб эшиттирсангизлар исмимни айтманглар.
Ҳа, айтганча, исмимни айтганим ҳам йўқ-ку!
Мактуб рақам 3. Милиция ходимининг Россиядаги мардикор дўстига хати
Ушбу ёзган хатм етиб малим бўсинки, Рассия дган бепаян шаҳарда қурилишларди қуриб чаппар уриб йурған алпомиш жўрам Чорига деб ёзяппан.
Жўра қалайсан, дмоғлар чоғма. Қишлаққа қачан борайин деб пилон қилопсан. Борсен менгаям айт бирга бирга борип биир кўпкари чопайиқ.
Мендан сўрасен жўра яхшиман. Йуриппан дўвлат берип қўйған калтакти кўтариип. Ишимми биласан. Бир кун кўпрақ. Бир кун чап киссаям тўлмий қолади.
Ҳа айтганча, бойнаги куни бир тирриқ борзет қилди. Сўмканги кўрсат, ичида бўмба борма йўқма кўриб қўяйин дсам, борзет қип бетини тескари қилопти. Шу ўрисим чиқти, шу ўрисим чиқти, укаарди хонага тортип тортииип тортворей дедиму камери борийдида. Камерсигаям қарамасийдиму бир оқсоқол аралашиб қолди. Шу қўлди қичиғини босолмай қоганим чатақ бўлдида жўра. Омалекин қўлди қичиғи босилмаганиминан кўзди қичиғини босп туриппан. Мени тилвузурдан ҳар куни кўрсатишопти.
Хдо холаса қўлди қичиғиниям эртагаёқ босволаман. Дўвлат берип қўйған калтак минан борзийларди хонага апкришам осон бўпқоган.
Майли жўра йозип тур. Пулди кўпайтровр. Началний блан гаплашиб қўйганман. Хдо холаса брга брга ишлеймиз.
Саломим блан жўранг сиржант прмат.
***
Хавфсизликни таъминлаш мавзуида ЎзТВда вақти-вақти билан намойиш қилиб туриладиган ижтимоий реклама қаҳрамонлари номидан ўзимиз битган мактубларни ўқиб эшиттирдик.
Учта хат ўқидик.
Битта хат – ролик муаллифлари хати қолди. Уни ёзишни, азиз тингловчи, Сизга қолдирдик.
Ёзинг, эълон қиламиз.