Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:21

Қирғиз мухолифати ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда


10 апрел куни Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида камида 5 минг киши иштрок этган мухолифат митингги бўлиб ўтди.

Митинг ташкилотчиларидан бири бўлган “Бутун Қирғизистон” партияси матбуот котиби Жанара Молдокулованинг айтишича, норозилар Қирғизистон ҳукуматининг истеъфога чиқишини талаб қилишмоқда. Митингга келганлар баҳорги дала ишлари бошланган бир кезда, ёнилғи –мойлаш маҳсулотлари нархи кескин кўтарилиб кетганидан норозилик билдиришган.

Маълумотларда Жалолободдаги митингда 5 мингдан 8 минггача одам ишитрок этгани хабар қилинди.

Парламентда кўпчилик ўринларни эгаллаган мухолифатдаги “Ата журт” партияси ва Адахан Мадумаров раҳбарлигидаги “Бутун Қирғизистон” партияси мухолифат блокига бирлашиб, сўнгги бир ой ичида Ўш, Боткен ва Жалолободда бир қатор митингларни ўтказишди. Бу митингларнинг барчасида Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси талаб қилинди.

Мазкур митингларни “Қирғизистон Коммунистлар партияси” ҳам қўллаб - қувватламоқда.

- 1 март куни Ўшда ўтказилган митинг Ўш шаҳар кенгашига депутатлар сайлови муносабати билан бўлиб ўтган эди. Бу митингнинг мақсади Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ва унинг партиясини сайловда қўллаб-қувватлаш эди. Ўша митингда мухолифат хукуматга бир қатор талабларни қўйган, бироқ ҳукумат бу талабларни бажаргани йўқ. Шунинг учун митинглар давом этмоқда. Вақти келса, бундай митингни Бишкекда ҳам ўтказамиз, -деди Қирғизистон коммунистлар партияси раҳбари Исҳоқ Масалиев.

Қирғизистон Бош вазири Ўмурбек Бабанов бундан аввалроқ мухолифат лидерлари Қамчибек Ташиев ва Адахан Мадумаров билан музокаралар ўтказганини билдирган эди. Ўмурбек Бабанов, агар мухолифат ўз талабларини расман тақдим этса, ҳукумат уларни кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.

10 апрел куни Қирғизистон ҳукумати маъмурияти раҳбари Тўрагул Беков ҳам мухолифатга Бош вазирнинг бу фикрини яна бир бор эслатиб ўтди.

-Митинг давомида ҳукуматга турли иддаолар қўйилиши мумкин. Ҳукумат конструктив танқидни ҳар доим кўриб чиқишга ва керакли хулосаларни чиқаришга тайёр, -деди Тўрагул Беков.
XS
SM
MD
LG