Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:23

"Пластик карта тадбиркорга зарар"



Пластик карта муаммолари

“Эркин микрофон”га Андижон вилоятидан қўнғироқ қилган хусусий тадбиркор пластик карточкалар ва терминаллар билан ишлашнинг у каби ишбилармонлар учун ноқулайлик туғдираётган бир жиҳати ҳақи фикр билдиришни истади.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан палстик карточкаларга савдо қилишга мажбурланмоқда. Аммо бу мажбуриятга бўйсуниш тадбиркорлар учун қимматга тушмоқда.

- Бизда ҳокимият, налог пластикка савдо қилинглар, дейди, лекин биз пластикка савдо қила олмаймиз. Агар савдо қилсак, банкрот бўламиз. Мана шиферни Бектемирдан олиб келамиз. Бизга 14 минг сўмдан берамиз. 1,5 миллион йўлкира қиламиз, 1200та шифер келади. Донасига чатганда 1750 сўмга тўғри келади. 15850 сўмга тушади харажат бир дона шиферга клиентнинг машинасига юклаб чиқариб юборсак. Бизга 55 сўм қолади агар нақд пулга савдо қилсак. Агар пластикка савдо қилсак, банкка 14500 сўмни ўтказиб берганлик учун, фирманинг ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги учун 290 сўм пул олади бир дона шиферга. 2 фоиз оладида. 1250 сўм йўлкира, 16175 сўмга тушади. 16400 сотсак, қилган меҳнатимизга 65 сўм пул қолади. Банкда 290 сўм олади. Агар нақд пулга сотаëтган савдогар нархини туширса ëки шифердан кўпроқ синиғи чиқиб қолса, пластикка сотаëтган савдогар банкрот бўлади.

Яна битта энг асосий муаммо шундаки, масалан мен унга пул ўтказсам 2 фоиз, дилер заводга пул ўтказса, 2 фоиз, завод запчаст олса 2 фоиз бўлиб 4-5 марта қўлга ўтгандан кейин у 8-10 фоизга айланиб қолади. Албатта ҳозир энг крайнийси савдогар. Савдогарни ушлайди. “Нимага 8-10 фоиз тепасига қўйиб бераяпсан?” дейдида жазони савдогар олаверади. Шунинг учун банк олаëтган 2 фоизни бекор қилиш керак Ўзбекистон бўйича. Буни битта район ëки вилоят ҳудудида ҳал қилиб бўлмайди. Бекор қилинганда нақд пулга олаëтган билан перечеслениега олаëтгани тенглашади. Аслида давлатнинг хоҳиши, бизнинг ҳам хоҳишимиз банкка топширишимиз керак и перечесление қилиб ўтказишимиз керак. Мен нақд пулга савод қиламан, агар нақд пулга савдо қилмасам, банкрот бўламан, дейди Андижон вилоятидан қўнғироқ қилган хусусий тадбиркор.


Пенсия можароси

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Араббанди қишлоғи, Беш чашма жамоа хўжалигидан боғланган 28 ёшли Ўрол Жумаев эса 80 ёшли отасига бериб келинган энг кам миқдордаги ойлик пенсия қарийб 8 ойдан буён тўхтатиб қўйилгани ҳақида сўзлади.

Унинг сўзларига кўра, отасига айни пайтда 1 миллион сўмдан ортиқ маблағни давлатга қарз ўлароқ қайтариш мажбурияти ҳам юклатилган.

- 2011 йил сентрябр ойидан бери пенсия тўхтатилди. Жумаев Ниғмат отам бўлади. Почтага телефон қилсак, январ ойи ҳам, феврал ойи ҳам, март ойи ҳам йўқ деяпти.

Озодлик: Тўхтаб қолдими пенсия?

- Сентябрдан бери бир сўм пул келгани йўқ.

Озодлик: Отангизнинг ëши нечада?

- 80да.

Озодлик: Қанча пенсия оларди?

- 96 минг 600 ми энг кам пенсияни олиб келган.

Озодлик: Нимага тўхтатишибди?

- 20 йиллик иш куни сўраяпти.

Озодлик: 20 йиллик иш фаолиятига оид маълумотнома сўраяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Олиб бориб бердингларми?

- Йўқ. Архивда бир-бирига солади.

Озодлик: Улар сўраëтган даврда отангиз қаерда ишлаган?

- Отам 1952 йил трактор ҳайдаган экан. 1953 йил сентябрда армияга бориб уч йил хизмат қилиб келган экан. Ундан кейин 2 йил мардикорликда ишлаб, 60-йилларими мол боққан экан.

Озодлик: Ўзи отангизнинг меҳнат дафтарчаси бўлганми?

- Бўлганми бўлмаганми йўқ у ëғи. Барибир архивда документда бўладику.

Озодлик: Нима деди архив?

- Архив билмаймиз, деди. У документлар йўқ деди. Унинг устига қарз ҳам қилиб қўйибди. У қандай қарз бўлади?

Озодлик: Қанча қарз бўлди?

- 1 миллион саккиз юз қанча деяëтган эди.

Озодлик: Меҳнат дафтарини топа олмаяпсизлар.

- Йўқ, топа олмаяпмиз, дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани, Араббанди қишлоғи, Беш чашма жамоа хўжалигидан боғланган 28 ёшли Ўрол Жумаев.


Адолат излаб...

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани туманидан “Эркин микрофон”га боғланган яна бир 53 ёшли Худойберди Кўкмуродов эса икки йил муқаддам ўз жонига қасд қилган 30 ёшли ўғлига нисбатан адолатсизлик бўлганини айтмоқда.

У киши туҳмат боис ўғли ўз жонига қасд қилгани ва буни исботлашга барча далил исботлари бўлишига қарамай, икки йилдан буён ҳуқуқ-тартибот идоралари остонасида сарсон қолаётганини иддао қилмоқда.

- Мана икки йил бўлди ҳозир, юқоридан эмас, пастдаги мансабдорлар умуман бажармайдида ишларни. 2010 йилда менинг ўғлим туҳматдан ўзига ўзи қасд қилдида. Туҳматлигини исботловчи ҳужжатларим бор. 10-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қоладида. Катта тоғаси, булар туҳмат қилиб келадида “Ўғлингиз шундай қилибди. Шундан ҳомиладор экан” дейди. Мен бунинг текширилишини сўрайман. Хуллас улар текширишга рози бўлмайди. Ҳаммаси жиддий нима қилгандан кейин ўзини ўзи осиб қўяди. Кейин мен уни прокуратурага бераяпман. Ҳомиладорлик аниқланганда 26 ҳафта 4 кунлик бўлиб чиқади ҳомиласи. “Энди бола туғилсин. ДНК қилинади” дейди. Бола 2010 йилнинг 20 июл куни кечаси туғилади. Кейин мен туғруқхонага бориб кўраман. Бола бир йилга етди, энди текширамиз, дейди. Мен шу кунни интиқлик билан кутаман 2011 йил 20 июлни. Билмайман ҳеч қандай жавоб бўлмади. Ҳеч қандай чора кўрилмади. Президент қулоқ солади деган униддаман. Ҳар қандай ишларни ҳал қилганларини эшитганман. Лекин ҳеч уланиш имкони бўлмаяпти. Сизлар масъул эмассизлар, шунда ҳам чиқмаган жондан умид деб энди, мана ҳайвон ҳам боласи ўлса айрилмай ëтадику. Болам 1987 йилда туғилган эди. Касби ўқитувчи эди. Ҳам усталик қиларди, дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани туманидан боғланган 53 яшар суҳбатдош Худойберди Кўкмуродов.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG