Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:33

"Эртанги кунга тўлиқ ишонч йўқ!"


Ўшликлар миллий низо қурбонларини йўқламоқда...
Ўшликлар миллий низо қурбонларини йўқламоқда...

Ўш фожиасига икки йил тўлган шу кунларда кўнглингизни хотиржам қилган нарса нимаю нималар ташвишингизга сабаб бўлаяпти? Бу саволларга жавоб берган ўшлик миллати қирғиз икки фаол аёл қирғиндан туғилган қўрқув ҳамон тирик эканини айтади.


Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Алима Шарипованинг айтишича, у Ўш фожиасининг икки йиллигини кўнглида бироз таҳлика билан кутган эди.

Чунки, дейди у, тўқнашувнинг 2 йиллигига тўғри келадиган кунларда етарли даражада ҳимоя остида бўлишига шаҳарликларда ишонч йўқ эди.

Унинг айтишича, 10, 11 июн кунлари тинч ўтди ва Алима Шарипованинг кўнглида бироз хотиржамлик пайдо бўлди.

Бироқ, деб давом этади Алима Шарипова, биродарлик, байналмилалчилик ҳислари мутлақ йўқолиб қолганидан ташвишдаман.

- Бу ҳислар ўшликлар учун бир вақтлар табиий бўлган ва шу кунда муайян бир гуруҳлар борки, уларнинг кучи бизнинг ўша ҳисларимиздан устун келмоқда, дейди Алима Шарипова.

Унинг айтишича, ўша гуруҳлар Ўшнинг ўзидан кўра, кўпроқ Ўш атрофида бўлиб, улар миллатчилик уруғини урчитмоқда.

Оммавий ахборот воситалари Ўш ресурс маркази директори, журналист Мақсуда Айтиеванинг айтишича, ўшликларнинг кўнглини хотиржам қиладиган омиллар йўқ эмас.

- Бозорлар ишлаб турибди, биров сотаяпти, бошқаси олаяпти, касалхоналар, мактаблар, жамоат транспортида одамлар миллатига қарамай аралашиб юрганини кўриш мумкин, деб хабар қилди Айтиева.

Бироқ у ҳам эртанги кунга бироз ҳадик билан қарамоқда. Айтишича, Қирғизистон жанубидаги вазиятнинг тўла барқарорлашиб кетишига баъзиларнинг Интернетда масъулиятсизлик билан қилаётган чиқишлари сабаб бўлиб қолиш хавфи мавжуд.

- Ўш фожиаси кунлари шаҳарда бўлганман, ўша кунлардаги даҳшатни ўз кўзим билан кўрганман, балки эртанги кунга тўла ишонч билан қарай олмаётганимга ўша жароҳат сабаб бўлаётгандир, деди Мақсуда Айтиева.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG