Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:28

Ўшда ҳукуматдан уй олганларнинг ҳужжатида камчиликлар аниқланмоқда


Июн воқеаларида жабрланган ўшликлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан бири.
Июн воқеаларида жабрланган ўшликлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан бири.

Ўш воқеалари чоғида уйсиз қолгани важидан ҳукуматдан квартира олган ўнга яқин одам янги уйларидан чиқарилиши мумкин.

Расмийларга кўра, бу фуқароларнинг уй олиш учун йиққан ҳужжатларида камчиликлар аниқланган. Бироқ уй олганлар Ўш воқеалари чоғида чиндан ҳам жабр кўрганларини ва уйдан чиқариш ҳаракатлари улардан пул ундириш мақсадида қилинаётганини айтишмоқда.

Алтинай Газиева Ўш воқеалари чоғида жабрланганлар учун қурилган янги уйда яшаётганига 4 ойдан кўпроқ бўлди, бироқ товон сифатида берилган бу уйни эндиликда давлат қайтариб олмоқчи:

Ўшлик Алтинай Газиева.
Ўшлик Алтинай Газиева.
- “Сизга уй нотўғри берилган экан, сиз июн воқеаларида жабр кўрган эмас экансиз”, деб дейишаяпти. Бироқ июн воқеаларида менинг уйим жабр кўрган. Ҳужжатларим барчаси тўғри, комиссия хулосаси билан “уй берилсин”, деб қарор чиқарилган. Ўмурбек Бабанов шахсан келиб калит билан сертификат топширган. Мен бу уйдан чиқа олмайман, сабаби икки болам бор, куёвим йўқ. Авария ҳолатидаги уйимга эса қайтмайман, - деди Алтинай.

Унинг айтишича, 2010 йил воқеалари чоғида номаълум одамлар унинг уйини вайрон қилиб, буюмларини ўғирлаб кетишган. Ёш болалари билан авария ҳолатидаги уйида яшай олмай, ҳукуматга арз ёзган. Эски уйини эса янги уй ўрнига давлатга топширган.

- Юрист “ўлмагансизлар, куймагансизлар” деяпти. Албатта ўлиш ёки куйиш керакмиди? Бу ерда бошқа жабр кўрганлар ҳам бор, фақат ўлган ва куйганлар эмас. Биз бошқармага мулкимизни бераяпмиз. Тинч яшаган уйимизни бировлар бузиб кетса, иблислар вайрон қилиб кетса, биз қандай қилиб индамай ўтирамиз? Раҳмат дейишимиз керакми? Йўқ, биз охиригача борамиз, - деди Алтинай.

Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси томонидан Ўшдаги “Анар” мавзеида қурилган 40 хонадонли мазкур уйда Алтинай каби уйидан чиқарилиши мумкин бўлган яна 3-4 оила бор. 2010 йил июнидаги воқеалардан кейин қурилган бошқа кўп қаватли уйларнинг яшовчилари ҳужжатларида ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда.

- “Уйдан чиқинглар”, деб очиқ айтишмади. Бироқ уйга излаб келишди. Биз кўпинча ишда бўламиз, буни болалар айтишди. Шунинг учун ҳозирча қандай масалада келишганини аниқ билмаяпмиз. “Ҳужжатларингларни олиб, юристга боринглар”, дебди. Нимага келишгани кейин маълум бўлади, - деди Ўш воқеалари чоғида жабрланганлар учун қурилмиш уйлардан бирини олган аёл.

Ўш вилоят муниципиал хизмат бошқармаси эса бу кишиларни уйдан чиқариш ёки чиқармаслик масаласини суд ҳал қилишини айтмоқда.

Муниципиал хизмат бошқармаси юристи Қадир Йўлдўшбаев уй эгаларининг ҳужжатларида камчиликларга уй олиш жараёнида йўл қўйилганини айтади:

- Ҳужжат қабул қилган одамлар томониданми - хуллас, қандайдир камчиликларга йўл қўйилган. Фуқароларимиз тарафидан ҳукумат қарорида кўрсатилган талаблар тўлалигича бажарилмаган, камчиликлар кўп. Лекин буларнинг қонуний ёки қонуниймаслигини фақат суд айта олади. Лекин “нотўғри берилган” деган мулоҳаза билан бу ишлар қилинаяпти. Ҳозирги кунда беш одамнинг ҳужжати фуқаровий тартибда судга кетаяти. Яна жиноят ишлари бўйича ҳам бешта иш бор, - деди Қадир Йўлдўшбаев.

Маълумотларга кўра, Ўш шаҳрида 573 хонадондан иборат 11 та кўп қаватли уй 2010 йили Ўш воқеаларидан жабр кўрганларга, куч ишлатар идоралари ходимлари ва ногиронларга берилмоқда.
XS
SM
MD
LG