Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:27

"Бу бинолар амалдорларники!"


"Бунёдкор" стадиони ҳам Мустақилликнинг 21 йиллиги арафасида кўз-кўз қилинган иншоотлардан биридир.
"Бунёдкор" стадиони ҳам Мустақилликнинг 21 йиллиги арафасида кўз-кўз қилинган иншоотлардан биридир.

“Эркин микрофон”нинг бугунги иштирокчилари Ўзбекистонда қурилаётган муҳташам иншоотлар ҳақидаги саволга олганимиз жавоблардан бири шундай бўлди.

Сўнгги қисқа муддат ичида, айниқса, Тошкентдаги жуда йирик иншоотлар қурилди ва бу йил ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан бир неча иншоот, жумладан, “Бунёдкор” стадиони, Республика ихтисослашган кардиохирургия маркази биноси фойдаланишга топширилди.

“Бу улкан қурилишлар Ўзбекистоннинг ривожланаётганидан дарак, деб ҳисоблайсизми?” деган саволга иштирокчиларимиздан мана бундай жавоблар олдик:

Наманган вилоятидан боғланган 28 ёшли Жаҳонгир:

- Шундай нима бўлгандан кейин чиройли бўлади. Бир тарафдан яхши. Биз четдан ишлаб борамизку. Ўзбекистон яхши бўлиб кетаяпти деган умидда кўриладию. Келажагимиз яхши бўлаяпти деб ўйланади.

Озодлик: Қурилишларга қараб шунақа бўлаяпти деб ўйлайсизми?

- Ҳа.

Озодлик: Чунки сизда қиëслаш имкони каттароқ. Ўша ерда ўтирган одам сезмаслиги мумкинку. Ҳар замонда бориб турадиган одам дарров сезадида.

- Энди халқнинг нимаси кичкина. Етишмовчилик кўп. Бир ой ишламасак бизга қийинчилик билинади. Бинолар қурилса, бошқа бўлса, одамлар иш билан таъминланар, яхши бўлиб кетар. Келажак яхши бўлишига ҳаракат қилаяпти.

Фарғонадан боғланган 24 ёшли Исломбой:

- Энди опа бинолар битаяпти. Кимнинг бинолари у биласизми?

Озодлик: Кимники?

- Катта лавозим эгалариникида булар. Оддий халқнинг бунақа катта бино қуришга пули йўқ. Қорнига егани озиқ-овқатини зўрға топаяптию ҳозирги вазиятда. Ўшанақа катта-катта амалдорлар қилиши мумкинда.

Озодлик: Бу мамлакат ривожланаëтганидан эмас алоҳида шахслар бойиëтганидан дарак дейсизми?

- Шунақа.

Озодлик: Ким у бойиëтганлар?

- Оддий бир қоровул ойлиги дейлик 100 минг, 200 минг. Амалдорлар неча пул ойлик олади? Ўлиб қолдим деганда 1 миллион сўм олади. Камбағаллар ўлиб кетаверади, бойлар бойиб кетаверадида.

Қашқадарё вилоятидан боғланган 42 ёшли тингловчи Акромжон:

- Биласизми бизларда қурилиш масалалари кўп бўлаяпти, лекин халқимизнинг ишсизлиги жуда ҳам қийин масала деб ўйлайман. Шу нарсада давлатимиз сиëсатида ҳеч бир ўзгариш йўқда. Ҳозир тахминан 6 миллионга яқин аҳоли Россияда ишлаяпти деяпти. Бизларда қурилишлар, завод, фабрикалар қурилиб йўлга қўйилганда эди, бунча аҳоли бу ëққа келмас эди. Менинг тушунчам шундай. Бунëдкорни қургандан кўра шунча миллион сарфлаб аҳоли кўпроқ жойга ишлаб чиқариш заводи қурганда эди, анча одамлар ишли бўларди.

Озодлик: Спорт иншооти болаларга яхши эмасми?

- Фараз қилинг заводда 1000 одам ишлайди. 1000 киши ишлаб чиқарган ишига қараб қандайдир ойлик олиб, рўзғорини ўтказмайдими. Стадиондачи? Тўғри стадион бўлгани ҳам яхши. Келган меҳмонлар учун хўжакўрсинга нимада бу. Мен шундай деб ўйлайман.

Сирдарё вилоятидан 25 ёшли тингловчи Аҳмаджон:

- Ўша нарсалар қурилса, одамлар иш билан таъминланар.

Озодлик: Масалан меҳмонхона қурилса ëки стадион қурилса.

- Стадион қурилгани, энди унга ишчи керак бўлади. Футболчиларимизга яхши бўлади. Ўзбекистон ривожланса бизга яхши. Қурилишлар, нималарни кўрганимизда, Ўзбекистон яхши тарафга ўзгараяпти деб ўйлаймиз. Шуни қисқачароқ қилиб, шунинг ўрнига корхоналар қурилсин, бошқа нарса қурсин.

Озодлик: Муҳташам меҳмонхоналар, бошқалар пойтахтда қурилиши хориждаги сармоядорларни жалб қилиши мумкинку. Мулк ўлароқ яхши эмасми?

- Шунинг ўрнига корхоналарни кўпайтирса, яхши эмасми? Ўзбекистон яхши бўлиб кетадию. Мисол учун ишлаб чиқаришлар. Биз ҳеч қачон меҳмонхоналарга бориб ëтмаймизку. Шунинг ўрнига корхона қурсин.

********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:38 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG