Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:35

“УзГазОйл” ишчилари шикоят қилмоқда


“УзГазОйл” Зеромакс ширкати ёпилганидан сўнг давлат тасарруфига ўтган.
“УзГазОйл” Зеромакс ширкати ёпилганидан сўнг давлат тасарруфига ўтган.

“УзГазОйл” ишчиларни ноҳақ ишдан бўшатмоқда. “УзГазОйл” ишчиларни кўп ишлатиб кам ҳақ бермоқда. Кадрлар бўлими мулозимлари янги ишга кираëтганлардан пора олмоқда. Бу иддаолар “УзГазОйл” ширкатининг ишдан бўшатилган ишчиларидан Озодликка келган шикоят мактубидан ўрин олган.

Шикоят мактубида “УзГазОйл” ширкатида республикадаги меҳнат ҳақидаги қонун шартлари бузилиб, ишчилар ҳуқуқлари поймол қилинаëтгани таъкидланади.

Мактубда келтирилишича, “УзГазОйл”да оператор бўлиб ишлайдиган ходимлар ойига 240 соат ишлатилиб, фақат 160 соат учунгина ҳақ тўланмоқда.

Шикоят ëзган ишчилар “УзГазОйл” ширкати касаба уюшмаси ишчиларни эмас, балки уларга тазйиқ ўтказаëтган ширкат раҳбари Ботир Тўраевнинг ëнини олаëтганидан ташвиш изҳор қилишган.

Озодликка шикоят ëзган “УзГазОйл” ишчилари бундан олдин Ўзбекистон Бош прокуратурасига ариза берганларидан кейин прокуратура тафтишчилари ширкатга келганини ҳам маълум қилишган.

Прокуратура муфаттишлари аризагўйлар шикоятини бефарқ қолдирганидан сўнг улар Озодлик радиосига мурожаат қилишга қарор қилишган.

Биз бу шикоят хатида келтирилган фактларни ўрганиш учун “УзГазОйл” ширкати билан боғландик.

Ширкат мулозимлари бир оз тортишганидан кейин Озодлик мухбири билан суҳбатлашишга ҳуқуқшуносни рўпара қилишди.

Шикоят аризасини диққат билан тинглаган ҳуқуқшунос барча айбловлар бўйича кескин раддия берди.

“УзГазОйл”нинг ўзини таништирмаган ҳуқуқшуносига кўра, ишдан бўшатилганларнинг шикоятлари ўринсиз

Ароқҳўр ва қичима касалга чалинганлар ишдан бўшатилмоқда

- Улар ароқхўрлик ва бошқа ҳуқуқбузарликларни камида тўрт марта такрорлаганлиги учун жазо тарзида ишдан бўшатилган. Яна бир ҳилларни врач текширганида касал бўлиб чиқади. Қичима касал бору ўшанақа. Бензинда ишлагандан кейин бир ҳиллар қичима касал бўладику. Масалан, терига бензин аллергия берса, у ишлай олмайдику бизни соҳада. Лекин қичима бўлганларни ҳам дарров ишдан бўшатмаймиз. Даволаймиз. Мабодо даволанмайдиган дардга чалинган бўлса, кейин бўшатиш масаласи қўйилади,- дейди ҳуқуқшунос.

Ҳуқуқшунос билан суҳбатни тўла тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00
Бевосита линк


“УзГазОйл” ишга кираëтганлардан пора оладими?

“УзГазОйл” ширкатига ишга кираëтганлардан 4 минг доллар пора олинаëтгани шикоятчилар мактубида келтирилди.

“УзГазОйл” ширкатини яқиндан билган Тошкентлик 35 яшар муҳандисининг исми сир сақланиш шарти билан Озодликка билдиришича, кейинги пайтда бу ширкатда пора эвазига ишчи олиш тизим холига келган.

Тошкентдаги “УзГазОйл” бензин қуйиш шохобчаларидан бирининг ўзини Азамат деб таништирган йигит ҳам, эскидан ишлаб келган ишчилар бўшатилиб, ўрнига пора эвазига янги ишчилар олинаëтганлигини таъкидлади.

Суҳбатдошларга кўра, кечқурунги рейдлар деб аталган тафтишлар пайтида “УзГазОйл” ишчилари текширилиб, арзимас айблари топилса, зудлик билан бўшатилмоқда.

“УзГазОйл” ҳуқуқшуноси бу айбловларни ҳам асоссиз деб топди:

- Бизни қанча текшириб айбимизни топа олишмади. “УзГазОйл”да пора олинмайди. Меҳнат қонунлари бор, касаба уюшма бор, қандай қилиб биз ноқонуний ишга қўл ура оламиз, дейди ширкат вакили.

“Зеромакс” ва “УзГазОйл”

2010 йилда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли дея иддао қилинган “Зеромакс” ва унга қарашли “УзГазОйл” ширкатлари ёпилган эди.

Ўша пайтда "Ўзбекнефтегаз” ширкати бошқарув кенгаши раиси Улуғбек Назаров ва мамлакат бош вазирининг геология, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича ўринбосари Эргаш Шоисматов ишдан олинган эди.

Бу ишдан олишлар жараëнида собиқ “Зеромакс” ширкати бош ижрочи директори Миродил Жалолов қамоққа олинган эди.

“УзГазОйл” президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовга тегишли бўлгани айтиладиган ҳамда Швейцарияда рўйхатга олиниб, фаолиятини Ўзбекистонда олиб борган “Зеромакс” ширкати таркибига кирар эди.

2010 йилда “УзГазОйл” асосан нефть, газ ва олтин қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ва текстил саноати билан шуғулланган “Зеромакс” таркибидан чиқарилиб давлат корхонасига айлантирилди.

Кузатувчиларга кўра “УзГазОйл” давлат тасарруфига ўтганидан кейин ширкатда коррупция аломатлари кўпайган.
XS
SM
MD
LG