Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:27

Мардикорларнинг ҳимоячилари жаримага тортилди


Тошкент бозорларида мардикорларга ҳуқуқлари борасида тушунтириш берган ҳуқуқ фаоллари йирик миқдорда жаримага тортилган.

Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди 23 сентябр куни Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғлини ноқонуний фаолиятда айблаб, ҳар бирини юз минимал иш ҳақи (7.235.500 сўм) миқдорида жаримага тортди.

Учовлон шанба куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ мавзесида жойлашган меҳнат биржасида милиция ходимлари тарафидан ушлаб олиб кетилганди.

Фаоллар иш топиш илинжида меҳнат бозорига келган одамларга "Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси"га кириш учун варақалар тарқатишганди.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишларича, судда милиция ходимлари уларнинг қонунга хилоф фаолият билан шуғулланганини иддао қилганлар.

Абдулла Тожибоев ўғли ва бошқа бир қанча фаолларга илгари ҳам бир неча марта маъмурий жазолар берилган.

Фаҳриддин Тиллаев Озодлик билан суҳбатда улар қонун доирасида - Конституциянинг 34-моддасига асосан фаолият олиб боришганини айтди.

Тиллаевга кўра, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққанлари учун ҳуқуқ фаолларига катта миқдордаги пул жарималари белгиланишининг ўзи Конституцияга хилофдир.

Эндиликда ҳуқуқ фаоллари Тошкент шаҳар Ҳамза туман суди қарори юзасидан юқори инстанцияга арз қилиш ниятидалар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG