Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:30

Бирика олмаймиз


Ўзбек муҳожири Россияда сон жиҳатидан ўзбекистонлик мардикорлар энг кўп бўлишига қарамасдан, ўзаро ҳамжиҳатлик йўқлигидан ачинади.
Ўзбек муҳожири Россияда сон жиҳатидан ўзбекистонлик мардикорлар энг кўп бўлишига қарамасдан, ўзаро ҳамжиҳатлик йўқлигидан ачинади.

Ўз уйимда меҳмонман

“Эркин микрофон”га бугун боғланган тингловчилардан бири асли қирғизистонлик 37 ёшли Матлубадир.

У 20 йилдан буён Ўзбекистонда истиқомат қилишини айтади. Ўзбекистон фуқаросига турмушга чиққан ва ҳозир икки фарзанди ҳам бор. Аммо, унга шу кунга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилмаган ва айни кунларда у ўз уйига 15 кунлик меҳмон бўлиб келиб-кетишга мажбур бўлаётганини сўзламоқда.

- Қирғизистондан Ўзбекистонга 1993 йилда турмушга чиққанман. Временний прописка, паспорт олишга ҳаракат қилганман. 6 ойлик временний пропискага турасизлар деган. 6 ойдан давом эттириб узлуксиз туриб кейин уже вид на жителство, 50 доллар тўлайсизлар деди. Унисига ҳам хўп дедик. Кейин паспорт алмашади деди, уни ҳам алмаштирдик. Бишкекка бориб виза бостириб кел, у деди, бу деди, хуллас кейин болалар билан бўлиб ташлаб қўйдим. Урушдан кейин умуман границаларни бекитиб қўйди. Кейин яна ҳаракат қилдим, яна 50 доллар тўладим. Документ топширдим вид на жителствога. Отказ келди. “Қонуний никоҳим бўлса, учта фарзандим бўлса, фарзандим шу ерда туғилган бўлса, турмуш ўртоғим Ўзбекистон фуқароси бўлса, унинг номида уйимиз бўлса, нима учун отказ келди менинг документларимга?” десам, “Биз унисини айта олмаймиз” дейишди.

Озодлик: Ўзбекистонда неча йил яшадингиз?

- 20 йил бўлаяпти.

Озодлик: Болалар қаернинг фуқароси?

- Катта ўғлим Ўзбекистон фуқароси, кичкина ўғлим Қирғизистон фуқароси. Қачонки онасининг доимий яшашга нимаси бўлса, паспортингиз бўлса, кейин болангизга паспорт оласиз дейишди. “Катта ўғлимга олдимку” десам, “Катта ўғлингизга биз танишингиз орқали бердик. А так беришга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳозир бир нарса дейдиган бўлсангиз, ўғлингизнинг паспортини олиб қўямиз” дейишди.

Озодлик: Ҳозир Ўзбекистонга бора оласизми?

- Бора оламан, мана ҳозир Фарғонага Қирғизистон фуқароси борса, 15 кунга регистрация қилаяпти. 15 кунга бораман, границадан ўтаман, яна 15 кунга бориб шунақа қилиб яшашим керак.

Озодлик: Ўз уйингизга 15 кунга меҳмонга борар экансиз.

- Шунақа. Ўзимдан кейинги овсиним ҳам худди шунақа. СНБ текширади. СНБ текширганда қўшнилардан сўрашган. Биз рўмол ўраймиз, намоз ўқиймиз. Рўмол ўраганимиз сабабидан отказ келди деган гапни орқаваротдан эшитдим, дейди асли қирғизистонлик 37 ёшли Матлуба.

Бирика олмаймиз

Озодликнинг “Эркин микрофон”ига Россиянинг Уфа шаҳридан боғланган ва исми сир қолишини сўраган ўзбекистонлик муҳожир эса бу шаҳарда ўзбекистонликлар сони кўп бўлишига қарамай, уларнинг уюшмаётганидан хафа бўлиб гапирди.

Унинг айтишича, шу кунларда бир гуруҳ безорилар томонидан чавақлаб ташланган самарқандлик йигитнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш муаммо бўлмоқда ва ўзбек диаспораси вакиллари бу борада ёрдам қўлини чўзмаяптилар.

- 2006 йилдан бери Уфадаман. Оилалиман. Оилавий киримимиз бор. Уфада Тожикистон диаспораси бор, Доғистон диаспораси бор. Бешта ўзбек билан гаплашсангиз Уфада, бизнинг диаспорамиз йўқ деб нолийди. Менга ҳам жуда кўп одамлар телефон қиладида. Стройкада ишладик, пулимизни бермаяпти, қолган миллатлар ҳаммаси бирлашганда. Стройкада ишлайдиган поцобникни ҳам кўчада бирортаси хафа қилиб қўйса, битта телефон қилади, катта-катта одамлар келади. Ўзбекни шунақа қилса, катта одамга телефон қилса ҳам, Ўзбекистон томонидан представителлар бор, улар яхши ишламайди. Кўп ўзбеклар хор бўлиб кетган. 10 кун бўлди иккита самарқандлик ўзбек ва наманганлик ўзбекни сўйиб юборишган. Моргда ëтибди улар. Ҳеч ким ҳаракат қилмаяпти. Бу Ўзбекистон томондан ҳал бўладими ëки Москвадаги элчихонадан ҳам бўладими, агар у одамлар эплай олмаса, бўшатсин. Ўзбеклар бир-бирига ëрдам бермайдида. Нечта-нечтаси вокзалларда қолиб кетган, дейди Уфадаги ўзбек муҳожири.

Гина қилма халқим менга ҳеч

Фарғона вилоятидан боғланган Исмоил Маллабоев эса Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳволнинг оғирлашиб бораётганини айтар экан, ўзбек халқининг бунга жавоби сукут бўлаётганидан норози экани ва ўз қалб исёнларини шеърга солганини айтди.

У ўз тўртликларининг айримларини тингловчиларимизга эшиттиришимизни илтимос қилди.

Йўқ, мен ҳеч бир шоир эмасман,
Йўқдир менда нозик истеъдод,
Фақат кўзим кўргани учун,
Сатрларда мен қиламан дод.

Гина қилма халқим менга ҳеч,
Ëзаëтган таърифларимга.
Ëзай дейман бўлмасидан кеч,
Назар ташлаб тарихларингга.

Етти иқлим узра овоза
Сендаги бор барча хислатлар.
Тарихинг ҳеч пинҳон бўлмаган,
Пинҳон дейди сени билмаган.

Давру ҳукмронлар алмашар,
Сенчи юмуш билан овора,
Дунë халқи бойликка шошар,
Сенда доим тешик тоғора.

Дунëнинг кўп халқларида йўқ
Сендаги бор моддий бойликлар,
Лекин улар сендан бой яшар
Ва уларда мўмай ойликлар.

Қара халқлар қандай яшашар,
Қуëши кам совуқ жойларда,
Сенда ëзда совуқ қотишар,
Кўмир газинг кетар қайларга?

Ер юзида қанча давлатда,
Иш берувчи обрўли бойлар,
Ишчи ишин енгил қилай деб,
Меҳнаткашни кўпинча ўйлар.

Бизда эса шу бугунгача
Ўта оғир қўлнинг меҳнати.
Кошки иш берувчи ҳам,
Тан олсайди бундай меҳнатни.

Бор яшовчи ўша халқларнинг,
Нойиблари, депутатлари,
Доим сайловчи учун сўзлар,
Ва бекорга қарс урмас улар.

Яна улар партиялари,
Халқим дея қилар рақобат,
Чунки халқим дея куймоқлик,
Аслзода фарзандчун одат.

Пора бериб ўқиган шоввоз,
Диплом олиб бўлар порахўр,
Ва бундайлар бошқарган юртда
Халқ ҳаëти бўлар кўп тахир.


сарлавҳа

Шу кунларда Россияда юрган яна бир ўзбекистонлик Ҳакимжондан эса бугунги ўзбек киноси ҳақидаги муносабатини сўрадик.

Бунга эса ўзбек кинорежиссёри Аюб Шахобиддиновнинг "Паризод" фильми Россиядаги энг йирик кинофестиваллардан бири ҳисобланган “Киношок-2012” Гран-приси соҳиби бўлгани сабаб бўлди.

Ҳакимжон замонавий ўзбек киносининг ишқибози эмаслигини айтди.

- Ўзбек кинолари яхши, мана шунақа филмларга қизиқаман. Бошқа ҳозир олинадиган филмларнинг мазмуни бир хил.

Озодлик: Ўзингиз ўзбек киноларини тез-тез кўрасизми?

- Мен тўрт йилдан бери Санкт Петербургда яшайман. Сайт бор узкино деган. 10та филм кўрсам ичидан биттаси ëқади. Мавзу бир хил бўлиб қолган.

Озодлик: Ўзбек киночиларига қандай мавзу таклиф қилган бўлардингиз?

- Албатта ўйлаб кўриш керак лекин. Кўп нарсани таклиф қилиш мумкину, лекин уни Ўзбекистонда олиб чиқаришнинг имкони бўлмайди. Масалан давлат ташкилотларидагилар, тепадагиларнинг ҳаëтини чиқариш мумкин. Кўрсатиб берадиган кино қилса, одамлар кўради. Лекин унақа филмларни бизда олиб бўлмайдида.

Озодлик: Сиз бундан ташвишланманг. Сиз қанақа мавзу таклиф қила оласиз?

- Ўйлаб кўриш керак, дейди Россияда юрган Ҳакимжон.

Бухоронинг Жондор туманидан боғланган Таваккал ака ҳам Ҳакимжон билан айни фикрда экан.

У ҳам янги ўзбек киносининг мазмунидан қониқмаслигини айтди.

- Ўзбекистон киноларига қизиқмайман. Яхши эски актëрлар ишлаган бўлса, кўраман. Бўлмаса фақат Озодлик, Америка овози, Россия каналларини кўраман.

Озодлик: Мустақилликдан кейин ишланган бирорта янги кино кўрмадингизми?

- Кеча Афғонистон масаласида бир кино берди. Аëлларни олиб кетиб, бир диндор домла бўлади, уларни алдаб олиб боради. Аëллар динга кириб ëмон йўлларга кириб кетган деган масалалар бўйича кино бердирдида. Мен уларга ишонмайманку.

Озодлик: Тўй-ҳашам, ҳаëтнинг оддий ташвишлари ҳақидаги киноларничи? Унақаларни кўрмайсизми? Ўзи кино кўриб турасизми аслида?

- Ҳа. Россия киноларини кўраманда, дейди жондорлик Таваккал ака.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG