Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:20

Ўзбекистонда сайёҳлик тўлови 2 доллар бўлди


Эски кемалардан табиий кўргазмаси пайдо бўлган Оролбўйи ҳудуди сўнгги йилларда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар эътиборини кўпроқ тортаётгани айтилмоқда.
Эски кемалардан табиий кўргазмаси пайдо бўлган Оролбўйи ҳудуди сўнгги йилларда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар эътиборини кўпроқ тортаётгани айтилмоқда.

Аслида 1 АҚШ доллари миқдоридаги тўловни бир баробарга ошириш сабабини "Ўзбектуризм" расмийлари ғазнани бойитиш нияти билан изоҳламоқда.


1 долларлик тўлов 15 октябрдан 2 долларга оширилди

"Ўзбектуризм" миллий компанияси 15 октябрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган хорижлик сайёҳлар ҳисобидан ундириладиган тўловни 2 АҚШ долларига оширди.

Компания мутасаддиларидан олинган маълумотга кўра, бу қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ва мақсад мамлакатда туризмни ривожлантиришга қаратилган.

- 15 октябрдан бошлаб қарор кучга кирди. Ҳар бир сайёҳнинг Ўзбекистондаги ҳар бир куни учун 2 АҚШ долларидан тўлов олинади. Бу тўловлар сайёҳликни ривожлантиришга мўлжалланган жамғармага ташланади, деди Озодлик билан суҳбатда "Ўзбектуризм" ширкати ходими.

Расмий маълумотга кўра, айни миқдордаги тўлов Ўзбекистонга келган фуқаролиги йўқ шахсларга ҳам тегишлидир.


Сайёҳлик тўловини меҳмонхоналар ундиради

Ўзбекистонда сайёҳлик тўлови сайёҳлар жойлашадиган меҳмонхоналар томонидан ундирилади.

Тошкентдаги бир неча меҳмонхона маъмуриятидан олинган маълумотларга кўра, бу тўлов, одатан, меҳмонхоналардаги ётоқлар нархига қўшилади.

- Масалан, сайёҳ бизнинг меҳмонхонада ўн кун яшаса, хоналаримиз учун тўлаган нархи устига яна 20 доллар қўшиб тўлайдиган бўлди энди. Бизга бу ҳақдаги кўрсатма кеча оқшом келди. Ҳозир ҳисобчиларимиз уни қандай қилиб бажаришни ўйлаяпти. Шу вақтгача бир долларлик тўловни ундириб келганмиз, деди Тошкент шаҳридаги ўртамиёна хусусий меҳмонхоналардан бирининг раҳбари Озодлик билан суҳбатда.

Исмини ошкор қилишни истамаган меҳмонхона раҳбари бу йил унинг меҳмонхонасида хорижлик сайёҳлар кам бўлгани, нархнинг ошиши эса аҳволининг яхшиланишига олиб келмаслигидан норозилигини яширмади.

- Ҳозир бизда, асосан, ички сайёҳлар бор. 160 ўринлик меҳмонхонамизда бор-йўғи 23 та хорижлик сайёҳ турибди, холос. Жами меҳмонлар сони 60 атрофида. Энди бу кўрсатма келди, бажармай иложимиз қанча, деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, сайёҳлар ҳисобидан ундирилган тўловлар Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилиши айтилган.

Жамғарма эса ўз навбатида бу маблағдан Жахон Сайёҳлик ташкилотига взнос тўлаши ва қолган пулни ўзбек туризмини ривожлантиришга сарфлаши кўзда тутилган.


"Ўзбектуризм" сайёҳларнинг ошаётганини айтмоқда

"Ўзбектуризм" ширкати тарқатган хабарда, 2012 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга келган сайёҳлар сони 12,8 фоизга ошган.

Озодлик билан суҳбатда ширкат ходимининг айтишича, ўтган йили Ўзбекистондаги сайёҳлик тизимларида 1 миллион 100 мингга яқин сайёҳга хизмат кўрсатилган ва буларнинг ярим миллионга яқини хорижлик сайёҳлар бўлган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 828 та сайёҳларга хизмати кўрсатувчи ташкилот қайд этилган. Улардан 510 таси туроператор, 318 таси эса меҳмонхонадир.
XS
SM
MD
LG