Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

Меҳнат муҳожири Ўзбекистонга пул¸ касаллик ва параболик антенна олиб келаяпти


Қиш яқинлашгач¸ Қозоғистон ва Ўзбекистондаги қурилишлар тўхтаб, унда меҳнат қилаëтган ўзбек мухожирлари уйларига қайтишмоқда. Мардикорларнинг мавсумий қайтиши билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳам Ўзбекистонда кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистонга қайтган мардикорларни тиббий текширувдан ўтказган врачнинг Озодликка айтишича¸ улар орасида жинсий-таносил касалликларини юқитирганлар ҳам кўп.

Озодликнинг Қурултой эшитиришида меҳнат муҳожири Ўзбекистонга нима олиб келяпти, деган савол жавобини қидирдик.

Россиядаги мардикорлар вазиятини ўрганган 38 яшар таҳлилчи Абдусами Раҳмонов¸ Гострбой таҳаллуси билан мардикорлар ҳаëтидан блоглар ëзувчи Аббосбек¸ Мурманск шаҳрида муваффақиятли бизнес юритаëтган ва Ўзбекистонга боришни истамайдиган Нилуфарлар иштирокида бу савол жавобини ўргандик.

Суҳбат бўлаëтган Прагадаги студияни Скайп воситасида Ўзбекистонга ҳам боғладик.



Москвадаги мухбиримиз Умидбек ҳам эшиттиришни олиб боришда қатнашди.

Қурултойн дастурини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG