Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

Ўзбекистонда Қорбобо ва Қорқиз тақиқланди


Ўзбекистонда Қорбобо билан Қорқиз советлардан қолган унсурлар сифатида кўрилиши айтилади.
Ўзбекистонда Қорбобо билан Қорқиз советлардан қолган унсурлар сифатида кўрилиши айтилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) Янги йил томошаларида Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз кампир образлари акс этган тасвирларни эфирга узатмайди. Уларнинг ўрнини миллий фолклор қаҳрамонлари эгаллайди.


Қорбобо билан Қорқиз "бадарға" қилинди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг иккита асосий канали: "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканаллари ходимлари Озодлик билан суҳбатда Қорбобо ва Қорқиз образлари акс этган видео тасвирлар эфирга узатилмаслигини тасдиқлади.

"Ўзбекистон" телеканалининг ўзини таништирмаган ходими бош муҳаррирлардан бири билан маслаҳатлашгач, қуйидагича жавоб берди.

- Бош муҳарриримиздан сўрадим. У айтаяптики, Қорбобо, Қорқизи бор Арча байрамлар чиқарилмаяпти экан,- деди суҳбатдошимиз.



"Ёшлар" телеканалининг ўзини таништирмаган ходимидан эса "Йўқ мумкин эмас", деган қаътий жавоб бўлди.

Суҳбатлашганимиз иккита телеканал ходимлари ҳам тақиқ сабабларига ойдинлик киритмади.

"Қорбобо ва Қорқизсиз янги йил ўтадими?"

Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ўзини таништирмаган ходими мамлакат телевидениесида Қорбобо ва Қорқизга тақиқ қўйиланини рад қилди.

- Йўқ, чиқарилади. Янги йилда Қорбобо, Қорқиз чиқмаса, бўлмайди-ку, дейди вазирлик ходими.

Мазкур вазирликнинг Театр ва томошалар бошқармасининг исмини ошкор қилмаётганимиз ходими масалага бироз ойдинлик киритди.

- Ҳали протокол чиқиши керак Вазирлар маҳкамасининг. Ҳали чиққани йўқ. Янги йил байрамини ўтказиш бўйича протокол чиқади Вазирлар маҳкамасиники. Ана ўшанда кўрсатилади қанақа ўтади, қаерда ўтади. Уни тепа, раҳбарият, ҳукумат ҳал қилади. Интернет ёзаверади. Лекин бизга "мумкин эмас", деган расмий ҳужжат келгани йўқ,- деди Театр ва томошалар бошқармаси ходими.

Қорбобо ва Қорқиз образларининг телевизордан "бадарға" қилиниши билан боғлиқ вазиятни ўрганган Озодликнинг Тошкентдаги манбасига кўра, яқинда Ўзбекистон Маънавият ва тарғибот марказида ўтказилган йиғилишда четдан кириб келган Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз каби эртак қаҳрамонлари ўрнига миллий фолклор қаҳрамонларини чиқаришни тавсия қилинган.

Исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, МТРК Ўзбекистон Маънавият ва тарғибот марказининг ушбу тавсиясига амал қилаётгани учун Қорбобо ва Қорқиз сингари образларни янги йил томошаларида кўрсатмасликка қарор қилган.

Озодлик мухбири Тошкентдаги айрим болалар боғчалари, мактаблар билан боғланиб, "янги йил томошаларида Қорбобо, Қорқиз образлари иштирок этаяпти" деган жавобни олди.

Янги йил арафасида байрам томошалари ўтказадиган Тошкентдаги Ёш томошабинлар театри саҳналаридан ҳам Қорбобо ва Қорқиз образлари олиб ташланмаган.


"Бадарға қилиниб, қайта қайтган Арча байрами"

Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилда ҳам болалар учун янги йил байрамига бағишлаб саҳналаштирилган оммавий томошаларни ўтказишни ман қилган эди.

Ўша пайтда бу қарор асосан, болалар ва ота-оналар бир жойга йиғилганда террорчилик ҳаракатлари содир этилиши эҳтимоли мавжудлиги важидан эҳтиёткорлик чораси сифатида баҳоланган эди.

Лекин 2006 йилдан бошлаб оммавий янги йил томошаларига қайта рухсат берилди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG