Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

Сўхлик тадбиркор: Бир ҳафталик емагимиз бор


5-7 январ кунлари қўзғалган низо ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар ёпилиб, қамалда қолган Сўх анклави аҳолиси бир ҳафтадан сўнг озиқ-овқатдан қисилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фарғона вилоятининг Қирғизистон ҳудудида жойлашган эксклави — Сўх тумани марказида кичиккина дўкони бўлган ва исмини ошкор қилмаслигимиз шарти билан Озодликка интервю берган тадбиркорнинг сўзларига кўра, қарийб 60 минг аҳолиси бўлган туманга озиқ-овқат, асосан, Ўзбекистондан боради.

Ун, ёғ, шакар, туз ва бошқа шу каби зарур маҳсулотлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркор бир ҳафта ичида унинг дўконидаги заҳира тугаши мумкинлигини айтмоқда.

- Ҳозир ҳамма нарса бор сотишга. Лекин бир ҳафта ичида чегаралар очилмаса, кейин қийинчилик бошланиши мумкин. Биз учун асосий муаммо шу йўлда. Пойтахтга бориб келиш биз учун кони азоб. Агар пошшойимиз коридор очиб берса эди, тинчгина Тошкентга ўтиб келсак бўлди эди. Бу жанжалнинг ҳаммаси шу йўлдан чиқаяптида, деди исмини ошкор қилмаётганимиз тадбиркор.

Сўхликлардан олинган маълумотларга кўра, шу кунларда Сўхда тинчлик ҳукм сурмоқда. Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва бошқа мутасаддилар аҳолини осойишталикка чақириб, уйма-уй юриб мулоқотлар ўтказмоқда.

- Жанжалдан бери чироқ ҳам ўчмай қолди. Газ бор, ҳозирча ҳамма нарса бор. Фақатгина, одамларда озгина ваҳима борда. Яна жанжал чиқиб кетмасин, деган. Агар бир ҳафта ичида чегаралар очилмаса, озиқ-овқатдан қийинчилик бошланиши мумкин, деди сўхлик тадбиркор.

Қуйида у киши билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG