Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:24

Марказий Осиë қўриқ ерларини ўзлаштирган Нажим Ҳамроев 80 ёшга кирди


Қўриқ ерларни ўзлаштириш ғояси Никита Хрушчёв тарфидан қувватланган.
Қўриқ ерларни ўзлаштириш ғояси Никита Хрушчёв тарфидан қувватланган.

Совет даврида Марказий Осиëдаги беш республика раҳбарлари розилиги асосида қўриқ ерларини ўзлаштириш Бош бошқармаси (“Средазирсовхозстрой”)га раҳбарлик қилган Нажим Ҳамроев 80 ёшга тўлди.


Таркибида “Қаршистрой” ва “Жиззахстрой” каби улкан қурилиш трестларининг 140тасини бирлаштирган бу қудратли бошқармага раҳбар бўлган Нажим Ҳамроев минтақадаги қўриқ ерларни ўзлаштиришда улкан рол ўйнаган йирик арбоб сифатида кўрилади.

Айни кунларда Швейцариянинг Женева шаҳридаги тадбирда иштирок этаëтган Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Рафиқ Нишонов Озодлик билан суҳбатда¸ Нажим Ҳамроевни мамлакат иқтисодига ҳисса қўшган йирик арбоб сифатида қадрлашини айтди.

Ўзбеклардан етишиб чиқиб Собиқ Иттифоқ миқëсида раҳбарлик қилган Нуриддин Муҳитдинов¸ Ëдгора Насриддинова¸ Рафиқ Нишонов билан биргаликда Нажим Ҳамроев ҳам эътиборга лойиқ арбоб сифатида қадрланади.

10 январ куни Нажим Ҳамроев ўз туғилган кунини Тошкентдаги ресторанлардан бирида нишонлади.

Тадбирда қатнашган кекса журналист Шароф Убайдуллаев Нажим Ҳамроевнинг минтақа тарихидаги ролига тўхталди:

- Бугунги Ўзбекистоннинг иқтисодий шакл-шамойилига фундамент қўйган катта бир арбоб сифатида қадрлаймиз у кишини,- дейди суҳбатдош.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:52 0:00
Бевосита линк

Шароф Убайдуллаевга кўра, сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистон тарихидаги йирик иқтисодчи раҳбарлар борасидаги сукунатни бузадиган пайт келган.

Нажим Ҳамроевнинг минтақа ирригация соҳасида амалга оширган ишлари ҳақида ҳозир Британияда истиқомат қилаëтган тупроқшунос олим Аҳмад Хоразмий гапиради:

- Нажим Ҳамроев минтақани глобал ва мутаносиб тарзда бошқариш ва ривожлантириш мумкинлигини ўз иши билан кўрсата олди. Шу маънода у бугунги Марказий Осиë лидерлари учун бир намунадир¸- дейди суҳбатдош.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:49 0:00
Бевосита линк

Суҳбат давомида Аҳмад Хоразмий бугунги Ўзбекистон тарихида ўрин тутган йирик сиймолар соя остида қолиб кетаëтганидан афсус билдирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG