Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:25

Ўшда Бобур ва Навоий юбилейи нишонланди


Бобур номидаги Ўш Ўзбек академик театри биносида ўтказилган тадбирда 400 дан ортиқ ўшликлар ва Қирғизистон жанубида истикомат қилувчи ўзбек ижодкорлари иштирок этдилар.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 530 йиллик ҳамда Мир Алишер Навоийнинг 572 йиллик таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўш ўзбек миллий маданий маркази раҳбари Рашидхон Хаджаев, Бобур номли ўзбек академик театри раҳбари Бахтиёр Тўхтаматов, академик Мирсаид Мамасаидов , Ўш давлат универститети профессори Асилбек Алиев ҳамда Ўш давлат универститети ўзбек филологияси кафедраси ўқитувчи ва талабалари, Ўш шаҳри ва туманлардан келган ижодкорлар иштирок этди.


-Навоий шеъриятда саккизта девон тасниф этиб, девон тузиш ананасини ҳадди аълосига кўтара олган шоир эди. Туркий адабиётдаги ягона хамсанавис. Туркий тилнинг гўзаллигини, унинг имконияти гўзаллигини ҳам амалда ҳам назарий асослаб бера олган олим эди. Туркийдаги биринчи арузшунос олим, адабиётшунос, ўз замонасида динда, тасаввуф илмида ягона ҳисобланган Низомиддин унвонини ола олган диншунос, тафовутшунос олим эди, - деди тадбирда иштирок этган Ўш давлат университети ўқитувчиси Муяссархон Холматова.


Новқатлик шоир Қосимжон Рахмиевнинг айтишича, бугунги кунда ўзбек ижодкорлари ижоди ўзликдан қочган, социалистик тузум таъсири остида бошқа шеъриятга эргашилган ва бунинг натижасида Навоий ва Бобур ижодидан йироқлашган.



-Бугунги шеъриятимизда сурат бор, сийрат йўқ. Бугунги тадбир бу нарсани тушунган кишига жуда яхши бўлди. Бугунги бизни қўшиқчилигимиз, шеъриятимизни катта ислоҳ қилиш керак бўлиб қолди. Сабаб, қўшиқчилик ва шеърият санъат дейилади, санъат эса одамнинг руҳиятига таъсир қилади. Демакки, руҳ нотўғри таъсир олган бўлса, одам ўзининг малакий сифатини йўқотади, - деди Қосимжон Рахмиев.



Ўшлик ижодкорлар бугунги учрашувдан фойдаланган ҳолда байрам дастуридан сўнг йиғилиб, 1960 йилда тузилган ва 2010 йилдан сўнг фаолияти тўхтаб қолган “Илҳом” ижодий уюшмаси ишини қайта жонлантиришди.



-Шу тетрнинг 14 - хонасида янги “Илҳом “ уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Ўша ерда барча ташкилий ишларни маслаҳатлашиб оламиз. Ўша 60- йилларда “Ленин йўли”, кейинчалик “Ўш садоси” газетаси қошида бўлган “Илҳом” уюшмаси яна ўз ишини давом эттиради, ажойиб ижодкорларни кашф этади деган умиддамиз, - деди ўшлик ижодкор Аъзам Рахим.
XS
SM
MD
LG