Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:25

Ҳакерлик сиëсий кураш қуролига айланмоқда


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайтига ўзларини ўзбекистонлик CLONE-SECURITY деб атаган хакерлар гуруҳи ҳужум қилди. Бу ҳужум Қирғизистон расмий доиралари ва ОАВларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Бу ҳақда ëзган қирғиз нашрлари ҳакерлик сиëсий кураш қуролига айланганини эътироф қилишди.

CLONE-SECURITY гуруҳи шу пайтгача Ўзбекистон ичкарисидаги сайтлар, асосан ҳукуматга қарашли Интернет порталларига ҳужум қилиб келаётган эди.

2011 йилда тузилгани айтилаётган гуруҳ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий телерадиокомпания сайтларига ҳамла қилган.

Гуруҳ вакилларининг Озодликка айтишича, улар Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қарашли сайтга ҳам ҳужум қилишган.

-Бизнинг пировард мақсадимиз Ўзбекистон Исломий ҳаракати сайтини тор-мор қилиш¸деб таъкидлашди ўзларини CLONE-SECURITY деб атаган гуруҳ вакиллари

Ҳакерлик нима?

Ҳакер инглизча hack — яъни чопиш¸болталаш калимасидан олинган.

Информацион технологиялар бўйича фавқуллода малакага эга мутахасис. Компютер системасини ўта чуқур биладиган шахс.

Аввал бошдан ҳакер деган атама компютер дастурларини тез ва чапани тарзда тузатиб ташлайдиган программистларга нисбатан ишлатилган.

Hack калимаси хиппилар жаргонида парваришланиб, дунë луғатига кирган.

Хозир ҳакер калимаси крекер, яъни бузғунчи маъносида нотўғри ишлатилади.

Ҳакерлар ўз сиëсий симпатия ва антипатияларига кўра ҳаракат қилиб компютер дастурларига атайлабдан зиëн етказишади.

АҚШ ва Европада ҳакерлик кибержиноят тарзида малакаланди.

Озодликнинг Қурултой дастурида Ҳакерлик сиëсий кураш қуролими ëки ҳуқуқбузарликми деган савол жавобини изладик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:08 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG