Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:24

Қирғизистонда митинглар мавсуми очилди


Қирғизистонда митинглар мавсумини ўшликлар ва жалолободликлар очиб берди.
Қирғизистонда митинглар мавсумини ўшликлар ва жалолободликлар очиб берди.

5 март куни Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланаётган депутатлар Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни ҳибсдан озод қилиш талаби билан митинглар бўлиб ўтди.

Ўш шаҳри марказий майдонига тўпланиб, ўзларини “Ата Журт” партияси аъзолари деб таништирган 300га яқин одам партиядан парламент депутатлигига сайланган Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовни қамоқдан озод қилиш, Қумтор олтин конини миллийлаштиришни талаб қилишди:

-Митингнинг асосий мақсади “Ата Журт” партиясининг раҳбари Қамчибек Қидиршаевични, Садир Нурқўжўевични ва Талант Турмаматовични озодликка чиқарилишига эришишдир. Биз ҳукуматдан шуни талаб қиламиз. Тергов якунланди, суд жараёни ҳам ниҳоясига етиб қолингани айтилаяпти. Биз тўғри натижа чиқарилишини кутаяпмиз. Бироқ биз суд адолатли ҳукм чиқаришига ишонмай, ушбу митингни ўтказишга мажбур бўлдик. Биз беш ой кутдик, тергов жараёнида ҳам сиёсий ўйинлар бўлганини кўрдик,- деди “Ата Журт”
партиясининг Ўш вилояти бўйича мувофиқлаштирувчиси Дария Шабданова.

Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Сўрўнбай Жэнбеков депутатларга нисбатан ўтаётган суд жараёнига аралашишга ҳуқуқи йўқ эканини айтди.
Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Сўрўнбай Жэнбеков депутатларга нисбатан ўтаётган суд жараёнига аралашишга ҳуқуқи йўқ эканини айтди.
Митинг иштирокчилари олдига чиққан ҳукуматнинг Ўш вилояти бўйича вакили Сўрўнбай Жэнбеков депутатларга нисбатан ўтаётган суд жараёнига аралашишга ҳуқуқи йўқ эканини айтар экан, митинг иштирокчиларидан ўз талабларини ёзма равишда беришларини илтимос қилди.

-Резолюциянглар борми, мурожатноманглар борми менга топширинглар. Мен ҳукумат вакили сифатида уни қабул қиламан. 5-10 нафаринглар олдимга киринглар, сизларни кутиб ўтираман. Бугун митинг бўлади, деб кеча телевизордан кўриб Бишкекдан учиб келдим, - деди Сўрўнбай Жэнбеков.
Депутатлар Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талантбек Мамитов тартибсизлик келтириб чиқарганлик ва ҳокимиятни куч билан ағдаришга уринганликда айбланмоқда.

Улар ўтган йилнинг 3 октябрида Бишкекдаги парламент биноси олдида минг кишилик намойиш уюштирган ва намойишчиларни ҳокимиятни босиб олишга унвдовчи нутқлар сўзлаган. Шундан сўнг норозилар парламент биносига бостириб киришга ҳаракат қилишган.

Депутатларни озод қилиш талаби билан Қирғизистоннинг Жалалобод ва Қоракўл шаҳрида ҳам митинглар ўтказилди.

Маълумотларга қараганда, Жалолободдаги митинг иштирокчилари асасан аёллардан иборат бўлган. Юзга яқин норози Жалолобод ҳокимияти биносининг биринчи қаватига кириб олган. Улар ҳибсдаги депутатлар озод этилмагунга қадар бу ердан чиқмаслигини айтишмоқда.

Митингчилар тинч тарқалган бўлсаларда, айрим ўшликларнинг ташвишланишига сабаб бўлдилар.
Митингчилар тинч тарқалган бўлсаларда, айрим ўшликларнинг ташвишланишига сабаб бўлдилар.
Айни пайтда, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси шаҳарда вазият барқарор эканини айтмоқда:

-Ўш шаҳри ҳудудида вазият барқарор. Шаҳардаги барча ташкилотлар ва бошқа масканлар ишлаябди. Бугун митингга келган одамлар ҳам ўзининг фуқаровий ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўз фикрини айтмоқда. Уларга бизнинг хеч қандай эътирозимиз йўқ. Агарда бирон бир тартиб бузиш ёки бировнинг ҳуқуқини поймол қилиш ҳаракати бўлса, ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ҳам бунга қарши қонун доирасида чора кўради, - деди Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиков.

Бироқ ўшлик ҳуқуқ фаоли Махмуджон Юсупов фикрича, баҳор келиши билан митингларнинг бўлиши одамларнинг орасида турли вахималарни пайдо қилмоқда:

-Шаҳарликлар эндигина қишдан чиқди. Одамлар кўча супуради, уйини супуради, ахлат ташийди, кўчага чиқади. Қайси миллат бўлмасин кундузи ҳам, кечаси ҳам кўчага чиқолмайди. “Кўчага чиқса уриб кетади, сўкиб кетади” деб турли миш-мишлар тарқалди. Бу эса оддий инсонлар учун яхши эмас. Мактаб болалари мактабга, боғчага боради, шундай вазият бўлса ота-оналар қўриқиб, болаларини боғчага ҳам жўнатмайди, - деди Махмуджон Юсупов.
XS
SM
MD
LG