Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:21

Ўзбекистонлик илк спортчи Сочи-2014 лицензиясини қўлга киритди


Миша Ге икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Миша Ге икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Канададаги Лондон шаҳрида фигурали учиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Миша Ге муваффақиятли иштирок этиб, Сочи-2014 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг билдиришича, мазкур жаҳон чемпионатида қишки Олимпиада-2014 ўйинларининг дастлабки йўлланмалари ўйналди.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 25 давлатдан келган 34 нафар спортчи қисқа ҳамда ихтиёрий дастурлар бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ҳар икки дастур бўйича 207,50 балл жамғарган Миша Ге Олимпиада ўйинлари йўлламмасини қўлга киритди.

-Мен энг аввало Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси учун қайғурган, уни қўллаб - қувватлаган ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, -деди Миша Ге Озодлик радиоси билан суҳбатда.





Миша Ге 1991 йилнинг 17 майида Москвада туғилган. Унинг ота-онаси фигурали учиш бўйича тренерлардир. Кейинроқ унинг оиласи Хитойга кўчиб кетган. Хитойдан сўнг эса Гелар оиласи АҚШга доимий яшаш учун кетган. АҚШда Миша Ге Олимпиада чемпиони Эван Лайсачекнинг мураббийси Фрэнк Кэрроллдан таълим ола бошлади. Миша Ге айни пайтда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган.

-Мен уч-тўрт йил аввал Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилдим.Бу жуда узоқ давом этган жараён бўлди. Бу ишга Ўзбекистон Фигурали учиш федерацияси, ота-онам ва менинг командам жуда катта куч-ғайрат сарфлади.Ўзбекистонда бир вақтлар жуда кучли фигурали учиш мактаби шаклланган эди. Бу мактаб бутун дунёга танилганди.Менинг ота-онам буни яхши билган ҳолда мени Ўзбекистон номидан чиқишимни қўллаб-қувватлади, -деди Миша Ге.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:00 0:00
Бевосита линк


Миша Ге 2011 йилдан бошлаб халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок эта бошлади. 2009-2011 йилларда у икки марта Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритди. 2011 йилги Осиё қишки ўйинларида 6-ўринни эгаллади.


У 2011 йилгача Конки учувчилар халқаро иттифоқи рейтингида 85-ўринни эгаллаб келган. 2013 йилда Лондонда ўтган Жаҳон чемпионатида 16-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистонга Сочи-2014 қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини олиб берди.

-Бу мен учун биринчи Олимпиада бўлади. Шунинг учун мен бу мусобақага бутун шижоатимни бахш этаман. Барча имкониятларимизни ишга соламиз. Бироқ Сочи Олимпиадасида ғолибликни қўлга киритишимиз фақат бизгагина эмас, балки Олимпиада ташкилотчилари ва хакамларнинг сиёсий қарашларига ҳам боғлиқ. Олимпиадада Россия, Канада ва АҚШ каби мазкур спорт тури ривожланган давлатлар билан мусобақалашиш жуда қийин бўлади. Бу давлатларда бу спортнинг ривожланиши ортида турган юзлаб, минглаб одамлар бор. Ўзбекистонда эса бу спорт тури ҳозирча ривожланмаган,-деди Миша Ге.

Озодлик: Сиз ҳозиргина ҳакамларнинг сиёсий қарашлари ҳақида гапирдингиз. Мана шу жумлани шарҳлаб берсангиз. Сиз нимани назарда тутдингиз?

-Фигурали учиш футбол эмас. Футболда гол урсанг сен чемпионсан. Бизда эса кўп нарсани ҳакамлар ҳал қилади.Уларнинг орасида "ўзимизнинг" ҳакамлар бўлиши керак ва Ўзбекистонда бир қатор халқаро тоифадаги ҳакамлар борлигидан мамнунман.Бундан ташқари ҳакамлар баҳолаш пайтида муайян мамлакатда фигурали учиш қанчалик ривожланганига, қанча спортчиси борлигига, бу спортчиларнинг тарихи ва ютуқларига алоҳида эътибор қаратишади.Масалан,мен муваффақиятли чиқиш қилишим мумкин. Аммо менга қўйилган баҳо мен билан тенгдош, аммо халқаро мусобақаларда 7-8 йилдан бери қатнашаётган ва одамлар орасида танилиб қолган спортчига нисбатан камроқ бўлиши мумкин, -деди Миша Ге.

Миша Ге Сочи Олимпиадасида Ўзбекистон номидан фигурали учиш бўйича иштирок этадиган ягона спортчи бўлади.

Миша Ге билан суҳбатни (рус тилида) қуйида тинглашингиз мумкин.

Миша Ге билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG