Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:36

Марказий банк мулозимлари жавобгарликка тортилди


23 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ҳайдаров ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш эпизодлари билан айбланаётган банк мулозими 25 мартда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ажримига асосан гаров қўлланилиб, тергов даврида муносиб хулқ-атворда бўлиш тилхати билан озодликка чиқарилди.

Дастлабки тергов ва суриштирув материалларига кўра, 42 ёшли Шуҳрат Ҳайдаров жиноий даромадларни легаллаштириш йўли билан Марказий банк томонидан уй билан таъминланганига қарамай, пойтахт марказидан 500 миллион сўм эвазига шахсий квартира сотиб олган.

Шунингдек, у муайян манфаатдорлик эвазига бир қанча шахслар билан кредит шартномалари расмийлаштириб, тендер танловларида нохолисликларга йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарув ҳайъати қарорига мувофиқ, Улуғбек Мустафоев Шуҳрат Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти раҳбари А. Маматов ҳам мазкур иш юзасидан ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар бор.

Марказий банкнинг Ахборот таҳлил Департаменти навбатчиси “Озодлик” мухбирининг бу борадаги саволини жавобсиз қолдирди.
XS
SM
MD
LG