Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:25

Полковник Алимбаев: чегарачилар ҳамкорликда ишлайди


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари чегара ҳудудидаги мажороларнинг олдини олиш мақсадида қўшма патрулларни ташқил қилди.

Бу борада Озодликка Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича ҳудудий чегара бошқармаси раҳбари, полковник Абдикерим Алимбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, ўтган йилнинг сўнги 4 ойида чегарада 5 можаро содир бўлган. Бироқ 2013 йилнинг уч ойида ўзбек-қирғиз чегарасида, Сўх воқеаларидан ташқари, низоли ҳолатлар кузатилмади.

Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича ҳудудий чегара бошқармаси раҳбари, полковник Абдикерим Алимбаевга кўра, ўтган йили содир бўлган можароларнинг энг каттаси 2012 йилнинг 17 июлда Жалолобод вилоятининг Олабуқа тумани Булоқбоши қишлоғида юз берган. Ўшанда:

- Можаро йўл талашдан чиқди. Ўша ердаги аниқланмаган чегарада низо чиқиб, икки давлат чегарачилари ҳалок бўлган. Бу йил эса бу каби муаммоларнинг олдини олиш, бартараф қилиш мақсадида икки давлат чегара хизмати рахбарлари тўрт ярим ойда 4 маротаба учрашди. Учрашувлар натижасида қўшма патруллар тузилди. Бу хизмат яхши натижа берди, таҳлилимизча, , бу йил тўрт ярим ойда биронта ҳам можаро содир бўлмади, - дейди Абдикерим Алимбаев.

Ўзбек-қирғиз чегараси қарийб 1400 километрни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда унинг 354 километри аниқланмай қолмоқда. Бу ерда 50 дан ортиқроқ баҳсли ҳудуд жойлашган.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги 20 га яқин чегара-ўтказиш пунктларидан фақат биттаси – Ўш ва Андижон чегарасидаги “Дўстлик” чегара-назорат ўтказиш маскани очиқ турибди. Ўш ва Жалолобод вилоятларининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларидаги бошқа чегара бекатлари 2010 йил воқеаларидан сўнг ёпилган эди.

Абдикерим Алимбаевнинг айтишича, икки давлат чегарачилари сўзлашувларига асосан, чегара яқинида истиқомат қилувчиларнинг қўшни давлатда яшовчи қариндош уруғи оғриб қолса ёки вафот этса у одам ўзи яшаб турган ҳудуддаги чегара постидан қўшни давлатга ўтиши мумкин.

“Бугунги кунда музокаралар олиб борилаяпти. Фақат “Дўстлик” эмас Жалолобод вилоятидаги хозирда ёпиқ деб ҳисобланган ўтказиш постлари келажакда ишлай бошлайди”, деди Абдикерим Алимбаев.

Икки давлат ўртасидаги очиқ бўлган “Дўстлик” постида чегарачиларнинг у ердан ўтувчи фуқароларга нисбатан қўпол муносабатлари, чегарачиларнинг одамлардан пул талаб қилиши борасидаги гаплар ҳусусида кўп гапирилади.

Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича ҳудудий чегара бошқармаси раҳбари, полковник Абдикерим Алимбаев билан бўлган суҳбат сўнгида шу масалаларни ҳам тилга олдик:

-Айрим одамлар чегарадан қандай ўтиш қонуни билмайди. Биз одамларга бу борада маълумот бериш мақсадида қишлоқларда, мактабларда учрашувлар ўтказиб, чегарадан ўтиш тартибини ўргатишга ҳаракат қилаяпмиз. Бундан ташқари ўша ердан ўтиш тартибини ёзма кўринишда ҳам илиб қўйганмиз. Ўша ерда ишонч телефонлари ҳам мавжуд. Агарда чегарачилар одамларга ёмон муносабатда бўлса ёки улардан пул талаб қилса, ўша ерда чегара хизматининг раҳбаридан тортиб навбатчигача телефон рақами кўрсатилган. Бизга қўнғироқ қилса, биз 15 дақиқада бориб, ўша чегарачига чора кўрамиз, - деди Абдикерим Алимбаев.
XS
SM
MD
LG