Мутасаддилар ваъдасича¸ 18 июн куни Тошкентнинг "Бунëдкор" стадионида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар 15 июндан бошлаб сотувга чиқарилади. Айни пайтда сотувга чиқадиган чипталар сонининг жуда чекланган бўлиши кутилмоқда.
Чипта ўйинга 3 кун қолганда сотувга чиқади
Дастлаб Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар 13-14 июндан бошлаб сотувга чиқарилиши хабар қилинди. Кейинчалик бу сана 15 июн кунига ўзгартирилди.
"Бунёдкор" стадионининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, ҳозирча чипта сотиш санасининг бошқа ўзгармаслиги кутилаяпти.
Стадион ходимининг айтишича, ўйин чипталари сотилиши бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус баённомаси чиқарилган бўлиб, ушбу ҳужжат асосида чипталарнинг қалбакилаштирилиши ва олибсотарлар қўлига ўтиб кетишининг олди олинади:
“Биз Вазирлар Маҳкамасининг ушбу баённомаси асосида ишлаяпмиз. Бизга турли ташкилотлар ёзма равишда мурожаат қилишади. Биз ушбу мурожаатни ўрганиб кўриб, кейин уларга чипта ажратамиз. Ҳозир Ўзбекистон Олий таълим вазирлигига 4000 чипта ажратдик. Шунингдек, Тошкентдаги ҳар бир туманга катта-кичиклигидан келиб чиқиб, 1 та ёки 2 тадан сектор ажратганмиз. Ҳокимликлар бу секторлар учун ажратилган чипталарнинг сотилиши учун масъул бўлади”, деди “Бунёдкор” стадиони ходими.
Суҳбатдошга кўра,10 мингта чиптагина эркин сотувга чиқарилади. Чипталар нархи балкон учун 25 минг сўм, пастки секторларга 20 минг сўм, иккинчи қават учун эса 15 минг сўм қилиб белгиланган.
Стадион ходими чипталарнинг нима учун бу қадар кеч сотувга чиқарилаётганини изоҳлашдан бош тортди.
Чилонзор туман Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, 15 июн кунидан бошлаб "Бунёдкор" чиптахонаси олдига милиция ходимларининг махсус гуруҳи жўнатилади.
"Милиция чипта сотиш пайти тартибни сақлаб туриш учун назорат қилади", деди ИИБнинг ўзини таништирмаган ходими.
“Аввалги ўйинда чипта можароси бўлган”
Жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган Ўзбекистон-Ливан ўйинига чиқарилган чипталар савдоси билан боғлиқ можаролар ҳали футбол ишқибозлари ëдида.
18 март куни Бунёдкор стадионининг чиптахонаси олдида Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибози орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақти махсус хизмат кучлари ишга солинган эди. Натижада футбол ишқибозларига нисбатан “дубинкалар” қўлланилгани ва бир неча киши ҳибсга олиниб, кейин қўйиб юборилган эди.
Ўзбекистон-Ливан ўйинига ҳам чипталар дастлаб 15 март куни сотувга чиқарилиши айтилди. Кейинчалик бу сана 18 март кунига ўзгартирилди.
Сўнгра чипта сотиш уч кунга тўхтатилиб, фақат ўйинга икки кун қолганида чипта сотила бошланди. Ўша пайтда чипталарнинг жуда чекланган миқдорда сотилгани айтилди.
"Чипталар олибсотарлар қўлига ўтади"
Ўзбекистон-Ливан ўйинида чипта сотишга жуда оз муддат ажратилгани ва чекланган миқдорда чипта сотувга чиқарилгани натижасида олибсотарларнинг бозори "чаққон" бўлгани кузатилган эди.
Ўша пайтда ижтимоий тармоқларда чипта олибсотарлари билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокама қилиниб, қораланган эди.
Чипталарнинг олибсотарлар томонидан қарийб 10 баробар қиммат нархга сотилгани айтилганди.
"Бунёдкор" стадиони директори Воҳид Зокиров InterFutbol газетасига берган интервьюсида аввалги ўйинларда чипталарнинг олибсотарлар қўлига ўтганини тан олиб, бу сафар бу каби ҳолатлар такрорланмаслигини таъкидлаган.

Бугунги кунда ҳам Twitter ва Facebook орқали Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар аввалги ўйинларнинг чипталари сингари олибсотарлар қўлига ўтиб кетиши башорат қилинмоқда.130 000 sumga belit oldim!!! Jin ursin!!! 4E sektor 18-qator 51-joy... Lekin afsuslanmadim TO'G'RISI!!!
— Озоджон Хамроев (@ozodjohn100587) March 26, 2013