Ўзбекистондаги корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-хизматчилари ойлигидан коммунал тўловлар учун ҳақ ушлаб қолинаётгани тўғрисида ёки бундай тўловлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмагунча иш ҳақи берилмаётгани тўғрисида кўп гапирилган. “Озодлик”ка куни кеча етиб келган бир ҳужжат тилга олинган жараён бошида бошқарув усули маъмурий буйруқбозлик бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи турганига далилдир.
Қўлимиздаги ҳужжат - Тошкентдаги тижорат банкларидан бири раҳбарининг 2013 йил майида чиққан буйруғи. У “Коммунал хизматлар учун тўловларга оид қарздорликни қисқартириш чоралари тўғрисида”дир.
Буйруқ матнидан гап банкнинг қарзи тўғрисида эмас, балки мазкур муассаса ходимларининг қарзи устида бораётгани англашилади.
Яна шу нарса англашиладики, мазкур буйруқ банк раҳбарининг шахсий ташаббуси эмас, балки у “Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий Банк топшириқларини бажариш мақсадида“ чиқарилган.
Буйруқнинг биринчи бандида бундай дейилган:
“Банк ходимлари, эгаллаб турган лавозимидан қатиъиназар, коммунал тўловлар: электр энергияси, табиий газ, совуқ (ичимлик) суви, иссиқлик энергияси (иссиқ сув ва иситиш), маиший характердаги чиқиндиларни ташиш, ТСЖ хизматлари, шунингдек, мулк ва иморат учун бир марталик йиллик солиқ тўловларини амалга оширишлари кераклиги эътиборга олинсин”.
Буйруқнинг иккинчи банди билан ходимларнинг коммунал тўловларни амалга ошириши устидан назорат қилувчи конкрет бир ходим ҳам тайинланган.
Банк таркибидаги бўлимлар бошлиқларига Назоратчи Ходимга ҳар ойнинг 20-кунигача қўл остидагиларнинг тўловларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти буйруқнинг учинчи ва тўртинчи бандларида уқтирилган.
Бошқа бандларга ўтиш олдидан тилга олинган бандларни шарҳлаб беришни ўзини Маҳмуджон Маҳмудов, деб таништиришни сўраган ўзбекистонлик иқтисодчидан илтимос қилдик.
- Бунақа ҳужжатни, бунақа буйруқни чиқаришнинг ўзи мантиққа тўғри келадиган нарса эмас. Коммунал тўловларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг қарори ëки ишхонанинг ички тартиби билан тартибга солинадиган нарса ҳисобланмайди бу нарса, дейди Маҳмуджон Маҳмудов.
Иқтисодчи айтаётган “мантиқсизлик”ни тушуниш учун ўрганаётганимиз буйруққа хаёлан яна бир банд қўшамиз:
“Банк ходимлари, эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, дўкондан оладиган нонига пул тўласин”. Қани мантиқ топингчи бу гапдан?
Иқтисодчи Маҳмуджон Маҳмудов буйруқнинг мавжуд қонунларга зид эканлигига ҳам эътиборимизни қаратди.
- Сизнинг ойлигингиз бу - Сизнинг ойлигингиз! Ҳаққингиз. Қонун билан Сиз муҳофаза қилингансиз. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар билан сизни ҳеч ким мажбурлаб ойлигингиздан ушлаб қололмайди, дейди иқтисодчи Маҳмуджон Маҳмудов.
Иқтисодчининг бу гапларидан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан танишдик. Қонуннинг “Меҳнатга ҳақ тўлаш” бобидаги меъёрларга кўра, иш ҳақи дахлсиздир.
Буни ўрганаётганимиз буйруқни имзолаган бошлиқ ҳам билиши ҳужжатнинг 5- бандидан кўриниб турибди. Унда ходимлар коммунал хизматлар учун тўловларни иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиши кераклиги уқтирилган.
Биз иқтисодчи Маҳмуджон Маҳмудовга яна бир савол билан мурожаат қилдик.
Озодлик: Газ етказиб берувчи ëки электр энергияси етказиб берувчи билан газдан ëки электр энергиясидан фойдаланувчи ўртасида жуда катта муаммо борлиги кўриниб турибди. Шу муаммони ҳукумат буйруқ йўли билан ҳал қилмоқчи. Муаммо қаердан пайдо бўлаяпти? Нима учун газ берувчи, электр энергия берувчи билан мижоз ўртасидаги муносабатлар нормал даражада эмас?
- Бу жуда чуқур масала. Бу шунча йилдан то ҳозирги кунгача ташлаб қўйилган масала. Яъни бу соҳада ўғирлик ҳам кўп бўлган, вақтида тўланмаган, буни назорат қилинмаган, ТСЖларнинг хусусийлаштирилмаганлиги - хуллас, бу ерда кўп-кўп комплекс муаммолар ëтибди. Бунинг ичидан биттасини олиб туриб, “Мана шу сабабли бунақа бўлаяпти” деб айта олмаймиз. Ўша газ, свет, сувга бўлаëтган тарифларнинг кўтарилиши билан ойликларнинг кўтарилиши ўртасида мутаносиблик йўқлиги ҳақида ҳам айтиш мумкин. Аҳолининг қарздорлиги катта. Тушумлар тушмаяпти. Газ, электр энергияни эса ўз вақтида етказиб бера олмаяптилар. Оборудованиелар эскириб кетган.Сабаблар жуда катта комплексдир. Ичидан биттасини танлаб олиб “мана бу учун бўлаяпти” деб айтолмаймиз, деди таҳлилчи.