Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:23

Андижонда 500 талабага мўлжалланган мадраса ёниб кетди


WhatsApp тармоғи орқали йўлланган бу суратда Андижон мадрасасидаги ёнғин акс этгани айтилди.
WhatsApp тармоғи орқали йўлланган бу суратда Андижон мадрасасидаги ёнғин акс этгани айтилди.

Андижон шаҳридаги ХБК — собиқ тўқимачилик комбинати ёнида 500дан ортиқ талабага мўлжаллаб қурилган мадраса биноси шанбага ўтар кечаси ёниб кетди. 1995 -2000 йилллар оралиғида қуриб битказилган мадрасанинг фаолиятига рухсат берилмаган ва у йиллар давомида бўш ётган эди.



Андижон шаҳрининг собиқ тўқимачилик комбинати ёнида жойлашган муҳташам мадрасанинг яп-янги биноси ўтган ҳафтанинг шанба кунига ўтар кечаси ёниб кетгани ҳақидаги хабар Озодликка WhatsApp тармоғи орқали йўлланди.

Сурат илова қилинган хабарда мадрасага олов унга қўшни уйлардан биридан ўтгани айтилди.

Озодлик илтимоси билан 24 июн куни мадраса биноси вайроналарини кўздан кечирган андижонлик манбанинг айтишича, бино буткул ёниб битган.

"Иншоот тўлиқ ёниб кетган. Қуруқ скелети қолган бинони. Эссизгина, 500 дан ортиқ бола сиғадиган, жуда зўр қилиб қурилган мадраса эди", деди андижонлик манба.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:47 0:00
Бевосита линк


Андижон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Андижон вилояти ҳокимлиги ходимлари ёнғин бўлгани ҳақидаги хабарни тасдиқладилар. Аммо ёнғин сабаблари ва оқибатлари ҳақида маълумот беришдан бош тортдилар.

Исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган андижонлик мустақил манба мадрасадаги ёнғин сабаблари ҳақида аҳоли ўртасида турли версиялар юрганини айтди.

WhatsApp тармоғида энг кўп тарқалган версия — мадрасага ёнғин унга қўшни уйдан туташгани ҳақида бўлмоқда.

Андижонлик манба бу ёнғиндан қолган вайроналарни кўздан кечирар экан, бу гапда асос борлигига шубҳа билдирди.

"Мадрасага қўшни ёнган уй билан мадраса ўртасида, ҳатто, битта кўча ўтган. Ундан қандай ёнғин туташиши мумкин? Мадраса биносининг ўзи эса тўлиқ ёниб бўлган. Одамларнинг ҳаммасининг оғзида атай ёқиб юборишган, деган гап юрибди", деди андижонлик манба.

Озодлик сўрови билан бу ҳодиса тафсилотларини ўрганишга уринган фарғоналик ёш тадбиркор Хайрулло эса маҳаллий расмийлар ёнғин электр тармоғидан чиқди, мазмунида изоҳ бераётгани ҳақидаги маълумотни етказди.

"Ўша мадрасага яқин жойда турадиган танишим билан ҳозир гаплашдим. Электрдан чиққан, дейишибди. Лекин бино ишламаган бўлса, қандай қилиб электрдан ёнғин чиқади? Буниси ҳам қизиқ", дейди фарғоналик тадбиркор Хайрулло.

Ушбу мадраса ва уни қурдирган шахслар тарихидан хабардор бўлган қорасувлик имом Рашод қори Камоловнинг айтишича, 1995 йилларда қуриб битирилган бу иншоот ишга туширилишига рухсат берилмаган, янги иншоот бўлган.

- Билишимча, 1995-2000 йиллар орасида қуриб битказилган бино. Уни андижонлик ном чиқарган Окифхон қори Саломов, деган одам бош бўлиб, хайри-эҳсон йўли билан қурдирган эди. 500 дан ортиқ талаб сиғадиган, жуда гўзал қилиб қурилган, дея хотирлади Рашод қори.

Рашод қори Камоловнинг айтишича, мадраса битказилган кезда очилган ва қисқа муддат унда талабалар ҳам ўқиган.

- Лекин расман очилиш маросимини ўтказамиз, дейишганида Тошкентдан рухсат берилмаган. Ҳатто, қори ака касалхонага тушиб қолганида, ёнига махсус хизматдагилар бориб: "Қурилишга пул берганларнинг рўйхатини беринг, ана кейин мадрасани ишлатаверинг", деб айтишганини эслашади. Окифхон қори бунақа бўлса, мадрасанинг очилмагани яхши, деган экан,- дейди Рашод қори Камолов.

Окифхон қори Саломовни яхши таниган Рашод қорининг айтишича, ўз вақтида андижонлик аҳли-илмлар ва саҳоватпеша инсонларнинг эҳсони билан қурилган бу мадраса меъморий ечимига кўра Ўзбекистонда ягона бўлган.

- Бу энди ваҳшиёна бир сиёсатда бу. Ўз даврида таъмири, катталиги жиҳатидан Ўзбекистонда бунақа мадраса бўлган эмас, деб айтишадида. Тошкент очилишига рухсат бермасдан, шундай бир муҳташам иморат куйиб кул бўлди мана, дейди Рашод қори.

Ҳозир Андижон шаҳрининг Жалабек мавзеида ишлаб турган биригина қадимий мадраса — "Саййид Муҳйиддин Маҳдум" номидаги ўрта-махсус ислом билим юрти бор.

Ушбу мадрасани битирган бир андижонлик суҳбатдошга кўра, аслида бу мадраса ҳам 2 мингга яқин талабага мўлжалланган.

"Лекин талабалар сонига чеклов бўлгани учун ҳозир ўрта ҳисобда 150 атрофида бола ўқийдида. Бўлмаса, у ҳам катта мадраса эскироқ бўлса ҳам", деди андижонлик диндорлардан бири.

Ҳозир Ўзбекистонда 10 га яқин мадраса фаолият юритмоқда.

Булар: Бухорода "Мир Араб", Тошкентда "Кўкалдош", Қорақалпоғистонда "Муҳаммад Беруний", Наманганда "Мулла Қирғиз", Хоразмда "Фахриддин ар-Розий", Андижонда "Саййид Муҳйиддин Махдум", Қашқадарёда "Хожа Бухорий" ҳамда аёл-қизлар учун: Тошкентда "Хадичаи Кубро" ва Бухорода "Жўйбори Калон" хотин-қизлар ўрта махсус ислом билим юртлари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мутасаддилари Ўзбекистонда диний билим юртлари озлиги ҳамда талабалар сонига чекловни талабнинг озлиги билан изоҳлаган.

Лекин аҳолиси 30 миллионга етган ва қарийб 93 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонда диндорлар диний билим юртларида ўқишни истовчи талабгорлар сони жуда кўплиги, уларнинг аксарияти диний таҳсилдан мосуво қолаётганини айтиб келадилар.
XS
SM
MD
LG