Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:15

Қаршида Малоҳат Эшонқуловани ечинтиришди


3 июл куни Қаршида ҳуқуқ фаоли 71 ёшли Ҳасан Чориевнинг ҳибсга олинганига қарши норозилик акцияси ўтказишни режалаштирган унинг яқинлари ва бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари номаълум аёллар томонидан калтакланди.

Ҳасан Чориевнинг қамалишига қарши норозилик акциясини Қашқадарё вилоят прокуратураси олдида ўтказиш режалаштирилган.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси Малоҳат Эшонқулова, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари алянси раҳбари Елена Урлаева ва Ҳасан Чориевнинг қариндошлари жами 15 киши чоршанба куни соат 11 ларга яқин прокуратура биноси яқинига борган пайти номаълум аёллар гуруҳи ҳужум қилиб, уларни калтаклаган.

Озодлик мухбири Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимида ушлаб турилган Малоҳат Эшонқулова билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлди.

Эшонқуловага кўра, номаълум аёллар у билан Елена Урлаеванинг кийимларини йиртиб ташлаган:

- Пикет иштирокчилари мендан ташқари 14 киши. Ҳаммамиз оқ шарфларда эдик. Бизни йигирмага яқин аёллар ва 6-7 нафар фуқаролик кийимидаги эркак кутиб олишди... Мен сизларга юлинган сочимнинг суратини юбораман. Улар мени кўйлагимни ечиб олиб кетишди. Мен Ички ишлар бўлимида яланғоч ўтирдим... Биласизми, биз ҳозир Қарши Ички ишлар бўлимида тушунтириш хати ёзаяпмиз... Сиз билан бошқа гаплашишимни тақиқлашаяпти... Тергов ҳаракатлари тугаса қўйиб юборишар экан... Ўша пайтда қўнғироқ қилсин деяпти, деди Қарши ИИБсида ушлаб турилган Малоҳат Эшонқулова.

Қарши ИИБ терговчилари Эшонқулова билан батафсил гаплашишга тўсқинлик қилишди. Қуйидаги аудио суҳбатда бу тўла акс этган:



Ҳасан отанинг ўғли Баxтиёр Чориев номаълум аёллар гуруҳининг ҳужумини пикет ўтказилишининг олдини олиш мақсадида махсус уюштирилган, деб ҳисоблайди:

- Ҳозир уларни РОВДга олиб бориб, тушунтириш хати ëздириб, нима бўлса ҳам вақт чўзаяптида пикет қилмаслик учун. Бу нарса вилоят прокуратураси ишни ëпиш учун. Бу хотинлар бизларнинг Шаҳрисабздаги уйга бориб, Матлубани топиб бер, деб айтган. Лекин Матлубанинг ҳеч қанақа қариндоши ҳам эмас, таниши ҳам эмас. Биттаси опасиман, биттаси холасиман, биттаси тоғасиман деган. Ҳаммаси кўча кўрган одамлар. Бозордаги хотинлар ҳаммаси, дейди Баxтиёр Чориев.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:30 0:00
Бевосита линк


АҚШда яшаётган ўзбек мухолифатчиси, “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистондаги 71 ёшли отаси Ҳасан бобо 17 яшар Матлуба исмли қизни зўрлаганликда айбланиб, июн ойи ўрталарида ҳибсга олинган эди.

Ўтган ҳафта Баҳодир Чориев отасининг қамалиши ортидан Америка бўйлаб норозилик акциялари ўтказди.

Ўзбекистонда “Президент Ислом Каримов режими жиноятлари” ҳақида сўзловчи улкан плакатлар тортилган юк машиналари жума куни Сент-Луис шаҳридан пойтахт Вашингтондаги ўзбек элчихонасигача ҳайдаб келинди.

Хабарларга кўра, норозилик акциясининг бошида Ўзбекистон элчихонаси ходимлари полиция чақиртирган.

Баҳодир Чориевни полиция бир соатга ушлаб туриб, кейин қўйиб юборган. Ўзбекистон элчихонасидан мухолифатчи билан учрашишга ҳеч ким чиқмаган.

Ўзбекистонда нозўравон йўл билан инқилоб қилиш орзусида юрган “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев Озодлик билан суҳбатда отасининг қамалиши ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлиқ эканини айтди.

Ҳасан Чориев аввал ҳам "туҳмат"да айбланиб, жаримага тортилган эди.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG