3 июл куни Хоразм вилоятидаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти журналист Солижон Абдураҳмоновни қамоқдан озод қилиш ва унга нисбатан очилган жиноий ишни қайта кўриб чиқиш талаби билан 15 дақиқалик пикет ўтказди. Пикет иштирокчиларидан уч киши милиция бўлимига олиб кетилгани боис норозилик чиқишида фақат ташкилот раҳбари Ҳайитбой Ёқубов қатнашди.
15 минутлик¸ 1 кишилик пикет
3 июл куни Хоразм вилоятига Қорақалпоғистон Жўқориғи кенгашининг делегацияси ташриф буюриши муносабати билан Урганч шаҳридаги Хоразм вилоят ҳокимлиги биносининг олдида ўтказиш режалаштирилган норозилик чиқиши фақат бир кишидан иборат бўлди.
“Нажот” ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Озодликка маълум қилишича, махсус хизмат ходимлари пикет 15 дақиқа давом этгач, уни тўхтатишни талаб қилишган:
- Мен 15 минут пикет қилдим. Кўп бўлмади. Вилоят ҳокимлиги биноси қабулхонаси олдида. Қўлимда қоғозга ëзилган “Солижон Абдураҳмоновга озодлик талаб қиламан” деган шиор бор эди. Кейин улар келиб менинг қўлимдан қоғозни олиб, тезроқ кетишимни талаб қилишди, дейди Ёқубов.
Ҳуқуқ фаолига кўра, ташкилотнинг бошқа аъзолари милиция бўлимига олиб кетилгач, унинг битта ўзи пикет қилишга қарор қилган:
- Бизлар вилоят ҳокимлигига пикет ўтказиш учун ариза берган эдик. Улар бу ариза жавобини соат икки яримгача чўзиб юбордилар. Мен соат икки яримда вилоят ҳокимлиги биноси олдига борганимда Газизов Фарид деган битта одам келиб, “мен махсус хизматданман, терроризм бўлимидан” деди. Фуқаролик кийимида эди. Ëнида бир-иккита одамлар бор. Кейин мен билан борган Гулчеҳра опа ва Ойбибининг паспортлари йўқ эди, улар буларнинг шахсини аниқлаймиз, деб 02 га олиб кетишди. Мени қўйиб юборганларидан кейин барибир чиқиб 15 минут турдим, дейди Ёқубов.
Учрашув жойи ўзгарди
Қорақалпоғистон Жўқориғи кенгашининг делегацияси билан хоразмлик мутасаддиларнинг учрашуви чоршанба куни Урганч шаҳридаги Хоразм вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиши айтилгани учун пикетни ҳам ушбу бино олдида ўтказиш режалаштирилган эди.
Ҳайитбой Ёқубов маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари пикет ўтказилишига қаршилик билдирган тақдирда ҳам нажотчилар норозилик чиқишини амалга оширишга қаътий бел боғлагани ҳақида Озодликка 30 июн куни гапирган эди.
3 июл куни маълум бўлишича, қорақалпоғистонлик делегация билан учрашув жойи ўзгартирилиб, меҳмонлар Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида қабул қилинган.
Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тўлиқ равишда тинглашингиз мумкин:
Сўнгги беш йилдаги биринчи пикет
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан солиштирганда, Хоразмда норозилик чиқишлари деярли кузатилмайди. Сўнгги пикет бундан беш йил аввал диний айбловлар билан қамалган бир намозхоннинг қариндошлари томонидан ўтказилган эди.
Ҳайитбой Ёқубовга кўра, хоразмликларда қўрқув ҳиссининг кучлиги уларнинг сиёсий фаоллигига тўсиқ бўлаяпти:
- Хоразмда вазият жуда танг аҳволда. “Нажот” аъзоларининг ҳаракати ҳам жуда чеклаб қўйилган. Кейин бизнинг ишимизни давом қилдирадиганлар йўқ деса ҳам бўлади. Хавфсираш, қўрқиш бор. Лекин биз шундай вазиятда ҳам ҳаракат қилаяпмиз, дейди Ҳайитбой Ёқубов.
Сўнгги беш йил ичида Хоразмдаги биринчи норозилик чиқиши эса фақат бир кишилик бўлди.
Озодликка чиқмайдиган журналист
10 йиллик қамоқ муддатини ўтаётган таниқли журналист Солижон Абдураҳмонов июн ойининг ўрталарида қамоқхонадан Тошкент яқинидаги Сангород - маҳбуслар касалхонасига олиб ўтилган. Абдураҳмонов яқинларига кўра, уни ошқозонидаги яра безовта қиляпти.
Uznews.net мустақил ахборот нашрининг Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб ишлаган 63 ёшли Солижон Абдураҳмонов 2008 йил июн ойида йирик миқдорда гиёҳванд моддалар сақлаганлик ва тарқатганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари журналистнинг қамалишини унинг касбий фаолияти билан боғлиқ эканини таъкидлаб келади.
Солижон Абдураҳмонов Озодлик ва Америка овози радиоларининг Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Британиянинг Уруш ва Тинчлик муаммоларини ёритиш институти билан ҳамкорлик қилган.
Ўтган йили Халқаро Амнистия ташкилоти Солижон Абдураҳмоновни сиёсий маҳбус, деб эълон қилди.
Ёши олтмишдан ошган бўлса ҳам журналистга нисбатан амнистия қўлланилмаяпти.
Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг 12 сенатори Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, касбий фаолиятлари туфайли ўзбек қамоқларида қолаётган икки журналист - Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саййид ҳамда ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновни “дарҳол ва ҳеч бир шартсиз” озод қилишга чақирган.
26 июл куни эса Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳам журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳаёти “катта таҳлика” остида қолаётганини айтиб, уни озод қилишга чақирди.