Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:48

ЖЧ-U20: Ўзбекистон ярим финалга чиқа олмади


Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция ёшларига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубият туфайли ўзбек футболчилари чемпионатнинг ярим финалига чиқиш имконидан маҳрум бўлиб, уйга қайтаяпти.

Чорак финал учрашуви 6 июл куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Ризе шаҳрида бошланди.

Ўйиннинг 31-дақиқасида Яя Саного осонлик билан Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.

35-дақиқада эса Пол Погба белгиланган пеналтидан самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:2га етказди.

Диёрбек Туроповнинг ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнагани ҳисобига 43-дақиқада яна пеналти белгиланди ва Флориан Таувин Ўзбекистон дарвозасига яна бир гол урди.

Шу билан биринчи тайм 0:3 билан якунланди.

Иккинчи таймда ўзбекистонлик футболчилар яна бир гол ўтказиб юборди.

64-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Курт Заума боши билан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 0:4га етказди.

Тоҳир Шамситдинов иккинчи сариқ карточканинг қизилга айлангани боис, майдонни тарк этди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Франция ёшларига қарши ўтган чорак финал ўйинида икки марказий ҳимоячисиз ўйнашга мажбур бўлди.

Ҳимоячилар Сардор Раҳмонов ва Бобур Йўлдошевлар Греция билан учрашувда олган огоҳлантиришлари туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди.

Ўзбекистон жамоасининг бугунги таркиби:

Асилбек Омонов, Тоҳир Шамситдинов, Азамат Абдуллаев, Максимилиан Фомин, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Диёрбек Туропов, Сардор Собирхўжаев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Игор Сергеев, Абдул Азиз Юсупов.

Франция жамоаси таркиби:

Ареола, Фолкуэ, Заума, Умтити, Погба, Кондогбиа, Саного, Бехебек, Дигне, Веретут, Таувин.

Агар ёш ўзбек футболчилари Франция жамоасини мағлуб қилган тақдирда, ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиққан бўларди...
XS
SM
MD
LG