Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:34

Тарихга кириш учун Ўзбекистонни яёв кезган қария


63 яшар саёҳатчи Адҳам Ҳасановга сафарлари давомида Ўзбекистоннинг кичкина байроғи доимий ҳамроҳ бўлган.
63 яшар саёҳатчи Адҳам Ҳасановга сафарлари давомида Ўзбекистоннинг кичкина байроғи доимий ҳамроҳ бўлган.

Тошкентлик 63 яшар Адҳам Ҳасанов Гиннес рекордлар китобига кириш учун Ўзбекистон ичида 5500 километр масофани яёв айланиб чиқди.


Тарихда ном қолдириш орзусини амалга ошириш илинжида Адҳам Ҳасанов Тошкент-Наманган-Фарғона йўналишидаги 500 километр йўлни 17 кунда яёв босиб ўтган.

Кейин эса Тошкент-Сирдарё-Жиззах-Қашқадарё-Бухоро йўналиши бўйлаб 1200 километр масофани пиёда 29 кунда забт этган.

Энг узоқ ва хатарли кечган учинчи йирик саёҳати Қорақалпоғистоннинг маркази Нукус шаҳрига бўлган. Адҳам ака 1350 километрлик бу масофани 41 кун ичида босиб ўтган.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Ҳасанов Нукусга бориш учун чўлдаги қабр ичида тунагани, Ўзбекистонни пиёда айланиш учун бир машинага етадиган маблағ сарфлагани ва эндиликда Маккага Ҳаж зиёратига яёв бориш учун пенсия пулини йиғаётгани ҳақида гапирди.

- Чўлда шоқоллар ҳужумидан сақланиш учун қабр ичига кириб ухлашимга тўғри келди. Тўғри қўрқинчли бўлди. Лекин йигит сўзидан қайтмайди дейишади. Ортга қайтиш уятли бўларди, дейди Ҳасанов.

63 яшар саёҳатчи билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:50 0:00
Бевосита линк

63 яшар Адҳам Ҳасанов тўрт қиз, икки ўғилнинг отаси. 11 невара, 2 эваранинг эса севимли бобоси.
XS
SM
MD
LG