Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 04:35

Сафар Бекжон: “Виллани Гулнора Каримова ёллаган қоровуллар эгаллади”


Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эканлиги айтиладиган Швейцариянинг Женева кантони, 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги виллага 27 декабр куни кечаси соат 11да "PROTECTAS" қоровуллик ташкилоти ходимлари кириб олди.

23 декабрдан буён шу уйда изнсиз қолаётган мухолифат фаоли Сафар Бекжонга кўра, маҳаллий жандармерия уйни "PROTECTAS" ташкилоти қоровуллари қўриқлаши борасида Гулнора Каримова номидан шартнома тузилганини айтган.

Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизига оид уйда 23 декабрдан буён изнсиз қолаётган ўзбек фаоли Сафар Бекжонга кўра, 27 декабрь куни соат 23лар атрофида, Гулнора Каримовага тегишли эканлиги айтиладиган Швейцариянинг Женева кантони, 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги виллани маҳаллий жандармерия рухсати билан "PROTECTAS" ташкилоти қоровуллари эгаллаган.

Сафар Бекжоннинг иддао қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг учинчи ўринбосари раҳбарлигида Швейцарияга келган гуруҳ уни уйдан қувиб чиқариш ҳаракатларини қилаяпти:

- Улар Гулнора Каримова номидан "PROTECTAS" ташкилоти билан уйни қоровуллаш ҳақида шартнома тузган. Бу ҳақда улар билан бирга келган жандармерия менга маълум қилди. Жандармерия, шунингдек, "PROTECTAS" вакилларига бу одам, яъни мени шу уйда қолади ва бунга тегишманглар,- деди,- дейди Сафар Бекжон.

Мухолифат фаоли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг учинчи ўринбосари исмини очиқламади.

Сафар Бекжоннинг иддао қилишича, жандармерия кетиб, икки нафар қоровул уйда қолганидан сўнг, улардан бири унинг хотинини оёғидан чалиб йиқитган:

- Мен Швейцариянинг қоровули келди, энди бемалол дам оламиз десам, йўқ, булар ваҳший экан. Янгангиз Қурбоной ҳожатхонага кетаётганда оёғидан чалиб юборибди, у таппа йиқилганда “эээ, кечирасиз” деб, қорнини босиб юборган. Вой-дод бўлиб кетди. Кейин мени судраб ташқарига олиб чиқишаётганда жандармерия келиб қолди,- дейди Сафар Бекжон.

Унинг айтишича, жандармерия қоровулларга танбеҳ берган ва тез ёрдам чақирган. Сафар Бекжонга кўра, унинг хотинини руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетишган:

- Тез ёрдам келганда “у жинни, бировнинг уйига бостириб кирган” деган овозларни эшитдим. Дўхтирлар ҳам сўраб ўтирмай тўғри жиннихонага олиб кетиб қўл-оёғини боғлаб қўйишибди. Бугун телефон орқали жанжал қилиб тушдан кейин чиқариб олдим. Такси заказ қилгандим, олиб келди,- дейди Сафар Бекжон.

Мухолифат фаолига кўра, айни пайтда виллада икки нафар қўриқчи қолмоқда ва улар ҳар тўрт соатда алмаштирилиб турилибди. Сафар Бекжоннинг иддао қилишича, Гулнора Каримова ёллаган "PROTECTAS" ташкилоти қоровуллари руҳий босим ўтказиш оқибатида уларни уйдан кеткизмоқчи:

- Менимча, "PROTECTAS" ташкилотига Гулнора Каримова жуда катта пул ваъда қилган бўлса керак. Булар орасида қанақа савдо бўлганини билмайману, лекин бу ташкилот диктатурага хизмат қиляпти. Бу қоровулларга ичкаридаги санъат асарларининг ҳам қадри йўқ. Биттаси Резниковнинг "Анор"ини "тасодифан" тепиб юборди. Қоровул этигининг изи турибди. Бу қоровуллар ўзларини “боевикдай” кўрсатишяпти. Бизларни қўрқитишга ҳаракат қилишяпти, -деди мухолифат фаоли.

Сафар Бекжоннинг айтишича, қоровуллар ўзлари билан қанақадир аппаратлар олиб келган ва уйнинг ичида интернет ҳам, мобил алоқа ҳам ишламаяпти.

Швейцарияда сиëсий қочқин сифатида яшаëтган ўзбекистонлик 52 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон Гулнора Каримовага тегишли эканлиги айтиладиган уйни 23 декабрь куни ишғол қилганини Озодлик радиосига билдирган эди.

25 декабрь куни Сафар Бекжон бу уйда Ўзбекистон музейлари фондига оидлиги тахмин қилинган 60 та ўзбек тасвирий санъати дурдонаси борлигини фотосуратлар билан намойиш қилди.
XS
SM
MD
LG