Ўзбекча Википедия тўғрисидаги туркум маърифий эшиттириш- ларимизнинг бугунги сонида эътиборингизга Интернет энциклопедиянинг музда нафис учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ге Миша тўғрисидаги мақоласини ҳавола қилмоқчимиз. Бугун, шунингдек, Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаевнинг Ге тўғрисидаги мақолага ёзган тақризи ҳамда у билан ўтказилган суҳбатнинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин.
Эшиттириш учун Ўзбекча Википедиядан, албатта, шу куннинг мавзуидаги мақола танлашга ҳаракат қилдик.
Сочида ўтаётган Қишки Олимпиадада музда нафис учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ге Миша иштирок этадиган мусобақалар 13 февраль, Тошкент вақти билан соат 20.00 да бошланиши режалаштирилган.
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекча Википедиянинг Ге тўғрисидаги бошқа маълумотлари билан танишинг:
Википедиянинг Миша Ге тўғрисидаги мақоласи
Зийрак муштарий, албатта, мақоладан ўзи учун қизиқ бўлган маълумотларни олиш билан бирга уннинг тилида баъзи услубий касталиклар мавжудлигини, имло хатоларига ҳам йўл қўйилганини сезди.
Бундан ташқари мазкур мақоланинг мутахассис биладиган камчиликлари ҳам борки, Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаевнинг қуйида ўқийдиганингиз тақризида ўша камчиликлар нималардан иборат эканлигини очиб берилади.
Миша Ге тўғрисидаги мақоланинг камчиликлари
Википедияда фойдаланувчилар уларни қизиқтирган ҳар қандай мавзуда мақола ярата оладилар. Мақолалар муайян қоидаларга амал қилиб ёзилади. Масалан, мақолаларни бетараф нуқтаи назардан, ишончли манбаларга таяниб ёзиш керак. Яна Википедия мақолалари аҳамиятга молик мавзулар ҳақида бўлиши керак. Мавжуд бир мақолани мисол қилиб Википедия қоидаларга мос равишда ёзилган-ёзилмаганини, қандай афзаллик ва камчиликлари борлигини кўрсатиб бериш осонроқ бўлади.
Келинг, Сочидаги қишки Олимпиада ўйинларида қатнашаётган Ўзбекистонлик спортчи Миша Ге ҳақидаги ўзбекча Википедиядаги мақолани олиб қарайлик. Энг аввало мақола бичими ҳақида сўз юритсак. Биринчи кўзга ташланадиган нарса—мақоланинг жуда қисқалиги. Мақолада ҳозир кириш қисмидан бошқа қисм йўқ. Мақола ўқувчига тўлиқ маълумот бера олиши учун унда бир неча бўлим ва остбўлим бўлиши керак. Миша Ге ҳақидаги мақолада унинг спорт фаолияти ҳақида алоҳида, оиласи ҳақида алоҳида бўлимлар яратилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Иккинчи катта муммо—мақола жуда оз ўгартиришлар билан мавжуд манбалардан кўчирилган. Википедияга мавжуд матнларни кўчириш ман қилинади. Аммо мавжуд манбалардаги маълумотдан фойдаланиш ва ўша манбаларни мақолада кўрсатиб ўтиш рағбатлантирилади.
Миша Ге ҳақидаги мақолада яна бошқа камчиликларни кузатиш мумкин. Мақолада спортчи ҳақида „Иқтидорли спортчимиз“ деб ёзилган. Бу бетараф оҳанг эмас. Бошқа мамлакатда яшовчилар Миша Гени ўз спортчимиз деб аташмайди.
Мақола бетараф бўлиши учун „иқтидорли спортчи“ ёки шунчаки „спортчи“ деб ёзиш керак. Яна мақолада билгиқути, яъни Миша Ге ҳақидаги энг муҳим маълумотларни ўзига жамлаган маълумот қутиси мавжуд эмас. Бундан ташқари мақолада манба жуда оз: ҳозир икки дона манба кўрсатилган холос. Мана шу камчиликлар бартараф этилса мақола анча яхшиланади.
Нодир ОТАЕВ
Анойининг навбатдаги саволларига жавоблар
ОзодWiki рукни остидаги биринчи эшиттиришда юқоридаги тақриз муаллифи, Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаев билан ўтказилган суҳбатнинг биринчи қисми билан танишган эдингиз.
Нодир билан суҳбатни Википедиянинг нима эканлигини билмайдиганлар ҳали кўп, деган фикрдан келиб чиқиб қурган, унга анойининг саволларини берган эдик.
Суҳбатнинг иккинчи қисми ҳам анойи одамнинг саволлари атрофида бўлди.

Википедияда ўзбекча мақолалар қозоқча мақолалардан кам. Лекин ўзбекча мақолаларнинг теранлиги анча юқори, яъни бизда қозоқ википедиячиларига қараганда кўпроқ одам аралашади, кўпроқ мунозара бўлади, кўпроқ одам таҳрир қилади.
Зийрак муштарий, албатта, мақоладан ўзи учун қизиқ бўлган маълумотларни олиш билан бирга уннинг тилида баъзи услубий касталиклар мавжудлигини, имло хатоларига ҳам йўл қўйилганини сезди.
Бундан ташқари мазкур мақоланинг мутахассис биладиган камчиликлари ҳам борки, Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаевнинг қуйида ўқийдиганингиз тақризида ўша камчиликлар нималардан иборат эканлигини очиб берилади.
Миша Ге тўғрисидаги мақоланинг камчиликлари
Википедияда фойдаланувчилар уларни қизиқтирган ҳар қандай мавзуда мақола ярата оладилар. Мақолалар муайян қоидаларга амал қилиб ёзилади. Масалан, мақолаларни бетараф нуқтаи назардан, ишончли манбаларга таяниб ёзиш керак. Яна Википедия мақолалари аҳамиятга молик мавзулар ҳақида бўлиши керак. Мавжуд бир мақолани мисол қилиб Википедия қоидаларга мос равишда ёзилган-ёзилмаганини, қандай афзаллик ва камчиликлари борлигини кўрсатиб бериш осонроқ бўлади.
Келинг, Сочидаги қишки Олимпиада ўйинларида қатнашаётган Ўзбекистонлик спортчи Миша Ге ҳақидаги ўзбекча Википедиядаги мақолани олиб қарайлик. Энг аввало мақола бичими ҳақида сўз юритсак. Биринчи кўзга ташланадиган нарса—мақоланинг жуда қисқалиги. Мақолада ҳозир кириш қисмидан бошқа қисм йўқ. Мақола ўқувчига тўлиқ маълумот бера олиши учун унда бир неча бўлим ва остбўлим бўлиши керак. Миша Ге ҳақидаги мақолада унинг спорт фаолияти ҳақида алоҳида, оиласи ҳақида алоҳида бўлимлар яратилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Ўзбекистонда Википедияга кириб бўлмайди – тўсиқ қўйилган.
Иккинчи катта муммо—мақола жуда оз ўгартиришлар билан мавжуд манбалардан кўчирилган. Википедияга мавжуд матнларни кўчириш ман қилинади. Аммо мавжуд манбалардаги маълумотдан фойдаланиш ва ўша манбаларни мақолада кўрсатиб ўтиш рағбатлантирилади.
Миша Ге ҳақидаги мақолада яна бошқа камчиликларни кузатиш мумкин. Мақолада спортчи ҳақида „Иқтидорли спортчимиз“ деб ёзилган. Бу бетараф оҳанг эмас. Бошқа мамлакатда яшовчилар Миша Гени ўз спортчимиз деб аташмайди.
Қозоғистонда википедиячиларга давлат хомийлик қилади, конкурслар уюштириб туради, кўп мақола ёзганларга пул мукофотлари берилгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.