Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:21

Ўшда Тешиктош бозори ёпилди


2010 йил Ўш воқеаларига қадар асосан Ўзбекистондан олиб келинувчи кўкат, карам, помидор-бодринг ва турли мевалар сотилган Тешиктош бозори ёпилди.

Тешиктош бозорида 210 йилга қадар Ўзбекистондан олиб келинадиган мева-сабзавотлар арзон нархда сотилар эди. Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги ўртасидаги чегара ёпиқлиги сабабли Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларининг келмай қўйган, бунинг ортидан эса бозордаги нарх-наво кесин қимматлаган эди.

Ўш мэриясининг билдиришича 800 савдогар савдо қиладиган Тешиктош бозори мазкур ҳудудда яшаётган аҳоли талаби билан ёпилган. Савдогарлар эса шаҳар марказий бозорига кўчирилган.
XS
SM
MD
LG