Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:31

Унитилаётган ҳунар: Кигизчилик


Исроилжон Исақов 15 ёшидан кигизчилик ҳунари билан шуғулланиб келади.
Исроилжон Исақов 15 ёшидан кигизчилик ҳунари билан шуғулланиб келади.

75 ёшни қаршилаган ўшлик ўзбек Исроилжон Исоқов қарийб 60 йилдан бери кигизчилик қилади. Ўшлик кигизчилар орасида устоз сифатида танилган қахрамонимизнинг айтишича, сўнги йилларда аҳоли кигиз қўллашдан четлаб замонавий гиламларга ўтиб кетган.

Қадимдан бери одамлар турмушида зарурат сифатида қўлланилиб келинган кигиз ҳозирда гиламга ўз ўрнини бўшатиб берган давр. Шу сабабли Ўшда кигиз усталари ҳам бармоқ билан санарли қолган. Ўшлик 75 ёшли Исроилжон Исоқов 26 ёшидан кигиз тайёрлаш билан шуғулланади. Унга кўра, авваллари кигиз фақат қўл меҳнатини талаб қилган бўлса, ҳозирда техника ёрдамида қилинмоқда. Унинг ўзи 1995 йилдан буён кигиз тайёрлашда техникадан фойдаланиб келади.

Юнгни техникада тозалайди. Тозаланган юнг ерга 1,80 санитеметрга 3 метр катталикда ёйилади. Ёйилган юнгга сув сепилиб, бошқа бир ускунада босиб текисланади. Шундан сўнг кигиз офтобга ёйилиб қуритилади. Бир кигизни тайёрлашга 1-2 кун вақт керак бўлади. Авваллари кигизга бўлган талаб юқори бўлгани учун Ўш шаҳрида кигиз ишлаб чиқарувчи махсус корхона ҳам бўлган.

- Ҳозир кигиз фақат бўз уй, яъни қирғиз уйлар ва тўқимга ишлатилади. Аввал одамлар кигизни уйларида ҳам кўп қўлланар эди. Ҳозир эса серобчилик, кигизни биров олмай қўйди. Ишлаб чиқариш завод ҳам йўқ. Ёшлигимда кигиз заводида хам ишлаганман. У ерда станокда тайёрлар Россияга ва бошқа жойларга олиб кетилар эди кийгиз. Хозир станоклар хам завод хам йўқ бўлган. Валинка, кигиз чиқарар эдик,- дейди Исроилжон ота.

Исроил ота ҳозирда ҳафтасига иккитадан кигиз тайёрлайди. У ҳам фақат бюртма билан. Уста уйида махсус кигиз тайёрловчи устахона ҳам қилиб олган. Отанинг ўзи кигизни фақат қишда фойдаланишини айтади:

- Ҳозир ҳам билган одамлар гиламни тагидан солаяпти. Фойдаси одамнинг оёғига зиён қилмайди. Валинкани одамлар иссиқ оёққа совуқ ўтмаслиги учун кийишади. Кигиз ҳам уйга солиб қўйса, одам сесканмай босади. Кигизни чангини станогимиз тозалаб чиқариб, яхши қилиб беради. Ўзим қишда қўлланаман. Гилам тагидан солиб қўяман. Иссиқ ва остидан совуқ чиқармайди. У айниқса бетон уйларда жуда фойдали, -дейди суҳбатдошимиз.

Исоилжон отанинг касби ҳайдовчилик. У 25 йил давомида Ўш аэропортида ҳайдовчилик қилган. Кигизни эса ишдан бўш вақтда қилади. Бу ишларда унга турмуш ўртоғи Миравархон ая кўмаклашади. Минавархон ая кигиз тайёрлаш соғлиққа зиён экани, бироқ ўзлари бунга парво қилмаслигини айтади:

- Зиёни чангида бор. Унга сут ичиш керак экан, қилаётганда ниқоб тақиш керак экан. Лекин биз бу нарсаларни қилмаймиз. Нима бўса ҳам тирикчилик қилябмиз, Худога шукур, шуни ортидан ҳажга бориб келдик. Бола - чақани уйлаб жойладик. Барчаси уйли- жойли. Бешта фарзандим бор,- дейди Минавархон ая.

Бир кигизнинг нархи Ўшда тахминан 10 долларни ташкил қилади. Исроилжон отанинг хунарини 2 ўғли эгаллаган. Бироқ бу хунар орқали топиладиган фойда кўп бўлмаганидан ўғиллари бу ишни давом эттирмаган.

XS
SM
MD
LG