Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:21

Ўзбекистон Ўшга газ бермай қўйганига юз кундан ошди


Арзон кўмир маҳаллаларга қопларда олиб келинмоқда.
Арзон кўмир маҳаллаларга қопларда олиб келинмоқда.

Ўзбекистон Ўшга 115 кундан бери газ бермаётгани ортидан қишда Қирғизистонга энергетик инқироз таҳдид солмоқда. Инқирознинг олдини олиш мақсадида Ўшда аҳолига арзон кўмир тарқатила бошланди. Қирғиз расмийлари эса Ўзбекистоннинг газ бермай қўйганини сиёсатга боғлаб келмоқдалар.

Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни тўхтатгани сабабли Ўш шаҳар мэрияси аҳолини арзон нархдаги кўмир билан таъминлаш ишларини бошлади. Бозорларда кўмирнинг бир килоси 5сўм 50тийин, яъни 11 центдан сотилаётган бўлса, мэрия аҳолига кўмирнинг килосини 4 сўм, яъни 8 центдан тарқатмоқда.

- Электр энергиясига чекловлар жорий этилгани ҳамда газ йўқлиги сабабли қиш мавсумида энергетик инқироз юзага келиши мумкин. Бу вазиятдан фойдаланиб қолишни истаган одамлар кўмирнинг бир килосини 5,5 сўмга чиқариб юборди. Биз кўмирнинг бозордаги нархини реал даражага тушуриш учун аҳолини арзон кўмир билан таъминлаш ишларини бошладик, - деди Ўш шаҳар вице мэри Қутманали Абдурахман ўғли.

Арзон нархдаги кўмирни аҳолига етказиб бериш ишлари Ўшда ўтган ҳафтада бошланган. Кўмир сифатидан шубҳаланган фуқароларга эса ёқиб, текшириб кўришлари учун бир неча кило кўмир текинга берилмоқда.

Қишдан чиқиш чиқиш учун ҳар бир хонадонга 3 тоннадан арзон кўмир етказиб берилиши айтилмоқда. Шу билан бирга, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга с ижтимоий ҳимоя бошқармаси томонидан кўмир олиш учун маблағ ажратилмоқда.

- Биз ҳудудий кенгашларга топширма берганмиз, ким кўмир олмоқчи бўлса талабнома берса, шунинг асосида кўмир ортиб келган машиналарни ўша манзилларга юбораябмиз. Ўтган ҳафтадан буён “Жол чирақ” ишхонасидан 250 тонна кўмир олиб келиниб, тарқатилди. Яна бир яхши томони, кўмир келган вақтда одамларда пул бўлмай қолса, улар кўмир пулини кейинроқ тўлашлари мумкин,– деди Ўш шаҳар мэриясининг хўжалик ишлари ва транспорт бўлими раҳбари Урали Раманов.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон газ бермай қўйган тақдирда Ўшни қиш мавсумидан олиб чиқиш учун 5 миллион доллар маблағ ажратди. Мазкур маблағ тўлалигича суюлтилган газ балонларини сотиб олишга сарфланади.

“24.kg” интернет нашрининг маълум қилишича, 31 июль куни Бишкек шаҳрида Энергетика ва саноат вазирлигида ўтган йиғилишда “Газпром Қирғизистон” ширкати бош директори Тургунбек Кулмурзаев, сўнги икки ой давомида ҳукумат аҳолини “Ўзбекистоннинг газ бермай қўйишини сиёсий масала эмас, иқтисодий масала сифатида тақдим этиб келгани"ни айтган.

Унга кўра, “Қирғизгаз” активларини тўлалигича Россиянинг “Газпром”ига ўтказиб берган. Адлия вазирлигида янги компания - “Газпром Қирғизистон” рўйхатга олинган. Унга 1-сентябрга қадар Ўшга газ таъминотини қайта тиклаш масъулияти юклатилган.

“24.kg” интернет нашри Тургунбек Кулмурзаевнинг нутқидан “Шартнома имзолангач, яъни 11-июлдан бошлаб “Газпром” аҳолини узликсиз газ билан таъминлашга масъул бўлиб қолди. Биз оммавий ахборот воситаларидан газ таъминотининг тўхтатилиши сиёсий масала эканини яшириб, уни иқтисодий муаммоларга боғлаб келганмиз”,- деб деб иқтибос келтирган.

XS
SM
MD
LG