Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:23

Путин Россияни сиёсий қотилликлардан сақлашга чақирди


Russia -- Russian President Vladimir Putin addresses senior Interior Ministry officials in Moscow, March 4, 2015
Russia -- Russian President Vladimir Putin addresses senior Interior Ministry officials in Moscow, March 4, 2015

Россия Президенти Владимир Путин ҳуқуқ-тартибот органларидан Россияни "сиёсий важларга асосланган қотилликлар"дан сақлашни талаб қилди.

Россия Ички ишлар вазирлигида ўтказилган йиғинда гапирган Россия президенти сиёсий қотилликларга алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Москва марказида мухолифат раҳбарларидан бири Борис Немцовнинг ўлдирилишини алоҳида эслатган Владимир Путин Россияни "шармандалик ва фожиалар"дан тозалаш керак, деб айтди.

Борис Немцов 28-февралга ўтар кечаси Кремл яқинида отиб кетилганди.

Якшанба куни Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида минглаб одамлар Борис Немцов хотирасига юришлар ўтказди.

Кеча Украина президенти Петр Порошенко Борис Немцовни «Озодлик Ордени» билан тақдирлади.

Киев расмийлари ишонишича, Борис Немцовнинг ўлдирилишига у томонидан тайёрланган Украинадаги можарода Россия ҳарбийлари иштироки ҳақидаги ҳисобот сабаб бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG