Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

Фоторепортаж: Ўшдаги "Ифтор бозор"


Ўшнинг 8 март кўчасида бу йил Рамазон ойи келиши билан ифтор бозори пайдо бўлди. Ўш вақти билан соат 17 дан сўнг иш бошлайдиган бу бозорда ифторлик қилиш учун турли нозу неъматларни сотиб олишингиз мумкин.

Ўзбекистоннинг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрини боғлаб турувчи “Дўстлик” чегара пунктидан ўтиб, атиги бир неча километр юрсангиз, Ўшнинг Шаҳидтепа мавзесидаги 8 март кўчасига келасиз. Бу ерда Рамазон ойи муносабати билан “Ифтор бозор” пайдо бўлди.

Ноз-неъматлар орасида тандир кабоб дейсизми, гўштли нонми, сабзавотли ва гўштли салатлар, қази-қарта, ўпка-жигар, “заказ” сомсалар, қовун-тарвуз, турли хил ичимликлар, қимиз, нишолда, ҳолва, хурмо ва бошқа ширинликларни топиш мумкин.

Хуллас, пулингиз бўлса, меҳмон чақиришда пишириқлар пишириб овора бўлмайсиз. Барчасини шу бозорчадан топиш мумкин.

XS
SM
MD
LG