Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:27

Қирғизистон шаҳарларида ҳайит намози бош майдонларда ўқилди


Бишкек бош майдонида ўқилган ҳайит намозига ўн мингдан ортиқ одам йиғилди.
Бишкек бош майдонида ўқилган ҳайит намозига ўн мингдан ортиқ одам йиғилди.

Қирғизистоннинг катта шаҳарларида 17 июль куни ҳайит намози бош майдонларда ўқилди. 16 июль куни террорчилар гуруҳи жисмонан йўқ қилингани ортидан Бишкек бош майдонида ҳайит намози ўқиганлар хафсизлигини милиция билан биргаликда махсус хизматлар ҳам таъминлади.

Мамлакат муфтияти қарори билан Қирғизистоннинг барча ҳудудларида ҳайит намози17 июль куни 6 дан 10 дақиқа ўтганида бошланди. Байрам муносабати билан Қирғизистонда 17 июль дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бишкекда ҳайит намози Ала-Тўў бош майдонида ўқилди. Намозга 10 мингдан кўпроқ одам йиғилди. Намоз пайтида бир одамнинг хушдан кетганини айтмаганда (қуйидаги видео), намоз осойишта ўтди. Шифокорларнинг билдиришича, иссиқ туфайли ёши ўтган намозхонлардан бирининг қон босими тушиб кетган ва у хушини йўқотган. Айни пайтда унинг саломатлиги яхши экани билдирилди.

Бишкекдаги ҳайит намози пайтида бир одам хушидан кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:30 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон жанубий пойтахти бўлган Ўш шаҳрида ҳам намоз марказий майдонда ўқилди. Унда таҳминан 15 минга яқин одам иштирок этди.

Ўшда ўқилган ҳайит намози
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:01 0:00
Бевосита линк

Бундан ташқари Ўшда ўнга яқин такси ҳайдовчилари шаҳар ичида халққа бепул хизмат кўрсатишди.

Тадбир ташкилотчиси Талант Канатбек ўғлига кўра, улар ўз машиналарида шаҳар аҳолисига рўза тутган-тутмаганига қармай хизмат кўрсатган ва бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ талаб қилмаган.

Ташкилотчилик мазкур акция шаҳар аҳолисига яхши кайфият улашиб, одамларнинг бир-бирига бўлган ҳурматини ортиришидан умидвор бўлмоқда.

Эътиборли томони шундаки, ҳайит намози чоғида қилинган маърузалар ҳам Бишкек ва Ўшда бир биридан фарқ қилди.

Масалан, Ўшда асосан миллатлараро дўстликка тарғиб қилувчи маърузалар қилинган бўлса, пойтахт Бишкекда намозхонларни турли диний экстремистик ҳаракатларга қўшилмасликка чақирган маърузалар бўлди.

-Терроризм, экстремизмни дин деб тушуниб, чет давлатларга чақириқларга бормай, ақл-ҳушимизни йиғайлик. Ислом дини меҳрибонлик дини. Терроризмнинг дини, ватани, чегараси йўқ. Шу сабабли ҳурматли мусулмон биродарлар, инсон боласи қонини тўкишдан Оллоҳнинг қатиқ ғазаби келади, - деди Бишкек бош майдонида намозхонлар олдида маъруза қилган Қирғизистон муфтийси Мақсат Токтомушев.

Бу йил ёз ойларининг энг иссиқ кунларига тўғри келган рўза Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда 29 кун тутилди ва 17 июль куни бу давлатларда Рамазон ҳайити нишонланди.

Ўзбекистонда эса Рамазон ҳайити эртага - 18 июль куни нишонланади.

XS
SM
MD
LG