Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:37

Каримов ўз ислоҳотлари маҳсулини водийликлар ҳаëтида кўрди


Ислом Каримов ўзи учун асраб-авайланиб¸ ҳар қатори супуриб-тозаланган Намангандаги пахта даласида.(Сурат ЎзА агентлиги расмий сайтига оид.)
Ислом Каримов ўзи учун асраб-авайланиб¸ ҳар қатори супуриб-тозаланган Намангандаги пахта даласида.(Сурат ЎзА агентлиги расмий сайтига оид.)

29 сентябрь куни Наманган ва Фарғонага борган Ислом Каримов фермернинг пахта сотиб бойиб кетганию¸ қишлоқларда замонавий заводлар ва намунавий уйлар қурилгани ўзи амалга оширган ислоҳотларнинг инсон манфаати учун хизмат қилаëтгани тасдиғи экани ҳақида тўлқинланиб гапирди.

29 сентябрь куни Наманган ва Фарғонага борган Ислом Каримов фермернинг пахта сотиб бойиб кетганию¸ қишлоқларда замонавий заводлар ва намунавий уйлар қурилгани ўзи амалга оширган ислоҳотларнинг инсон манфаати учун хизмат қилаëтгани тасдиғи экани ҳақида тўлқинланиб гапирди.

29 сентябрь куни Наманганга борган Ислом Каримов¸ расмий матбуот хабарига кўра¸ Мингбулоқ туманидаги “Барака”¸ Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжаликлари¸ Фарғона сафари давомида эса¸ Марғилондаги “Наримтекс”тўқимачилик фабрикасида бўлди.

Гектаридан 65-75 центнердан ғалла ҳосили олгани иддао қилинган бу фермер хўжаликларида сараланган гуруҳ маҳаллий амалдорлар қуршовида телекамера олдида гапирган Каримов¸ тараққиëтнинг “ўзбек модели” жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганию¸ бу модел остида яшаëтган фермерларнинг нақадар эркин экани¸ бу эркинликдан бойиб кетганини таъкидлади.

“Илгари деҳқон фақат пахта етиштириб, уни заводга топширишни, режани бажаришни ўйлар эди. Пахтанинг нави, сифати, келтирадиган даромади ҳеч кимни қизиқтирмас эди. Бугун сифатли пахта етиштиришдан биринчи навбатда фермерларнинг ўзлари манфаатдор. Пахта хом ашёси қанчалик сифатли бўлса, даромади ҳам шунчалик баланд бўлади”¸ деди ўз эрки ва бойлигидан чарақлаб турган фермерлар даврасида туриб Ислом Каримов.

Айни пайтда Ислом Каримов¸ ўз ëнидагиларни қишлоқ хўжалигидаги буюк муваффақиятлар билан чекланмай¸ энди ишлаб чиқаришга зўр беришга чақирди:

“Фақатгина дон ва пахта етиштириш билан юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди. Доимий қидирувда бўлиш, янги мақсадларга интилиш зарур. Қишлоқларда замонавий саноат корхоналари сонини кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг структуравий янгиланиши давом эттириш даркор. Биз кеча орзу қилган мақсадларимизга бугун эришмоқдамиз. Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун” олийжаноб принципининг реализациясини бизнинг ватандошларимиз ҳаётида кўриш мумкин”¸ дея қўшимча қилди ўз ислоҳотлари ижросидан фахр туйғуларини яширмаган Каримов.

Озодликка келаëтган хабарлардан¸ Ислом Каримовнинг Наманган ва Фарғонада етти қават хавфсизлик халқаси ичида ўзи ва ëнидаги амалдорларни Ўзбекистоннинг буюк ютуқлари ҳақидаги баëнотларга ишонтириш уринишлари оддий водийликлар орасида кўп ҳам муваффақият қозонмаган кўринади.

“Отаўзбек Фарғонага келди. Икки кун бўлди¸ Фарғона шаҳри “душманлар” қўлидан олинганига¸ йўллар берк. Худди халқ президентга душман. Газ йўқ¸ свет йўқ¸ пул йўқ¸ халқнинг ҳоли қулдан ҳам баттар. Нимага келди – ҳеч ким билмайди. Онангни қози зўрласа¸ додингни кимга айтасан. Одамлар тўйиб бўлган. Бу халққа қачон худо ëрдам бераркан? Бир йил бўлди¸ келажаги буюк давлатда бензин йўқ¸ свет йўқ¸ газ йўқ.Каримов 80 йиллигини Фарғонага келиб юбилей қилармиш¸ ха-ха-ха”¸ деб ëзди фарғоналиклардан бири Озодлик WhatsAppига.

Озодликка боғланган бошқа бир фарғоналик эса¸ Ислом Каримовнинг бу ҳудудга келганини оддий халқ свет ўчмаганидан сезганини айтади:

- Кунига тўрт-беш марта ўчиб¸ саноқли соат ëнадиган бўлиб қолган свет кеча умуман ўчмаса денг! Ҳамма ҳайрон¸ бўлар эканку¸ деб. Фарғонага сафари тугаган бўлса¸ бугундан яна свет ўчадида энди. Кечадан олдинги кун Фарғона бир танишимизникида ош бор эди¸ бизни шаҳарга киритишмади. Хавфсизлик учун икки-уч кун олдиндан катта йўлларни ëпиб қўйишган экан¸ дейди қўқонликлардан бири.

Ислом Каримовнинг водий сафари доирасида 30 сентябрь куни Андижонда тўхтаб ўтиши белгиланган. Озодликнинг Андижондаги манбаларига кўра¸ маҳаллий амалдорлар бу сафарга бир ойдан бери “смирно” туриб тайëрланган..

“Андижон аэропорти олдидаги пахта дала майдони ўтган йилгидек¸ пахта терилмасдан Президентга сақланмоқда. Бир ҳафтадан буëн бу ерда ташкилотлардан 5-6 нафардан ишчилар гўзани баргини қайчида қийиб чиқишмоқда¸ фақат очилган пахтанинг ўзи қолаяпти. Ҳамманинг қўлида қайчи¸ супурги. Ҳатто гўзанинг қатор оралари тозаланиб супуртирилаяпти!" деб ëзди ўтган ҳафта андижонликлардан бири.

Андижон вилояти ҳокимлиги расмийси 30 сентябрь куннинг биринчи ярмида Озодлик билан суҳбатда Ислом Каримовнинг Андижонда кутилаëтган ва олий даражали меҳмонни кутиб олишга ҳамма шайлигини айтди¸ аммо ҳали Каримовнинг вилоятга келган-келмаганидан шахсан ўзининг бехабарлигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG