Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:17

Ўзбекистонда "соқоллилар ҳам бесоқоллар" ҳам милиция тазйиқи остида


Тошкентлик трансвестит
Тошкентлик трансвестит

Телеграмм ижтимоий тармоғида милиция ходимларининг Тошкентдаги трансвеститлар квартирасига бостириб кириб уларни калтаклагани акс этган бир видеоролик жиддий муҳокамага сабаб бўлди.

Видео боис бошланган баҳсларда Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120- моддаси асосида гейлар тахқирланаëтгани масаласи юзага чиқди.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришининг уч нафар қатнашчисидан икки нафари 120- модда МДҲда фақат Ўзбекистонда қолган анахронизм эканлигини таъкидлаб¸ зудлик билан уни бекор қилиниши лозимлигини айтишди.

Қурултойда қатнашган "Эрк" демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов эса “Ўзбек жамиятидаги ахлоқий принциплардан” келиб чиқиб 120- модда қолиши кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистонда "соқоллилар ҳам бесоқоллар" ҳам милиция тазйиқи остида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:48 0:00
Бевосита линк

Дастур иштирокчиси блоггер Қанот Одил бу фикрга жиддий эътироз билдирди:

“Мухолифат арбобларимиз Отаназар ака сингари жинсий, аҳлоқий, этник жиҳатларидан консерватив бўлишлари бу оппозиция мағлубияти омилидир”¸ деди суҳбатдош.

Ўзбекистонда сексуал озчиликлар ҳуқуқи ва гомосексуализм мавзуси маҳаллий ОАВ ва жамоатчилик мунозаралари учун тўла ёпиқ, эркаклар билан эркаклар ўртасидаги сексуал алоқалар эса мамлакат жиноят кодексига кўра тақиқлангандир.

XS
SM
MD
LG