Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:14

Freedom House Ўзбекистонни яна эркинликлар энг кўп бўғилган мамлакатлар қаторига киритди


Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 27 январь куни ёйинланган “Дунёдаги эркинлик-2016” ҳисоботида Ўзбекистон яна эркинликлар энг кўп бўғилган мамлакатлар қаторидан жой олди. “Энг ёмонлар” рўйхатида 3-ўринда турган Ўзбекистонда инсон ҳақлари максимал даражада бўғилган.

Ҳисобот муаллифлари Ўзбекистонда сиёсий эркинликларга риоя қилиниш даражасига ҳам, фуқаровий эркинликларга риоя қилиниш даражасига ҳам 7 балл берганлар.

Ташкилотнинг тадқиқот методологиясига мувофиқ, ҳар бир мамлакатдаги эркинлик даражасига 1 баллдан 7 баллгача баҳо берилади. Яъни бу ерда 1 балл олган мамлакатлар инсон ҳақларига риоя қилиниши бўйича энг эркин, 7 балл олган мамлакатлар эса инсон ҳақлари энг кўп бўғилган давлатлар бўлиб ҳисобланади.

Жаҳоннинг 195 та мамлакатидаги сиёсий ва фуқаровий эркинликларга баҳо берилган “Дунёдаги эркинлик-2016” ҳисоботида мамлакатлар эркин, қисман эркин ва эркин бўлмаган мамлакатларга бўлинган. Эркин бўлмаганлар орасида “ёмонлар ёмони” қаторида саналган мамлакатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Ҳисоботдан келиб чиқилса, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида эркинликлар бўғилиши бўйича нафақат Тожикистон ва Қозоғистонни, балки автократия ҳукмрон бўлган Туркманистонни ҳам ортда қолдирган. Айни пайтда минтақа давлатлари орасида фақат Қирғизистон бу йилги рейтингда “қисман эркин” мамлакатлар қаторига киритилган.

Ўзбекистон “Дунёдаги эркинлик” рейтингида кўп йиллардан буён “ёмонларнинг ёмони” бўлган мамлакатлар қаторидан жой олиб келади.

XS
SM
MD
LG