Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:30
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.
Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёнида иштирок этаётган хориж дипломатлари.

Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни бошланган Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш жараёни якунланди. Очиқ суд мажлиси хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтди.

Жараёнда эълон қилинган танаффус якунланиб, судья Асқаров иши бўйича чиқарилган қарорни ўқиб эшиттирди. Қирғизистон Олий Суди Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш қарорига келган. Иш қайта кўрилиш учун Чуй вилоят судига жўнатилади.

Олий Суднинг бу қарорига нисбатан жабрланувчи томон ўз норозилигини билдирмоқда.

Суд маслаҳатлашувга чиқиб кетганига қарамай, залда қолган жабрланувчи томон Асқаровнинг адвокатлари ва таниқли маҳаллий ҳуқуқ фаолларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилишда давом этмоқда.

Мазкур воқеа ортидан хориж дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари суд залини тарк этишга мажбур бўлишди.

Прокурор нутқидан сўнг суд маслаҳатлашув учун танаффус эълон қилди.

Асқаров 2010 йилда ҳибсда сақланган Бозорқўрғон ИИБнинг собиқ раҳбари Мергентаев судда берган кўрсатмасида ҳуқуқ фаолига нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги баёнотларни рад этди.

Айни пайтда сўз прокурорга берилди. У Асқаровнинг қийноққа солингани тўғрисидаги баёнотлар асосиз эканини, бу фактлар текширувлар давомида тасдиқланмаганини, Асқаровга қамоқхонада ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилаётганини маълум қилди.

Прокурор адвокатларнинг Асқаровни қамоқдан озод қилиш талаби бажарилиши учун ҳеч қандай асослар йўқлигини, Асқаровнинг айбдор экани учта суд инстанциясида тасдиқланганини айтди.

Прокурорга кўра, адвокатларнинг Асқаров айбсиз экани юзасидан келтирган далиллари исботсиздир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG