Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:38

Атамбаев: Қўшни давлат лидерлари президентликда қолишимни илтимос қилишди


Бир неча йилдан бери Ўзбекистогн-Қирғизистон муносабатларини яхшилашга уринганини айтиб келаётган Алмазбек Атамбаев Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ иккинчи муддатга президент бўлмоқчи эмас.
Бир неча йилдан бери Ўзбекистогн-Қирғизистон муносабатларини яхшилашга уринганини айтиб келаётган Алмазбек Атамбаев Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ иккинчи муддатга президент бўлмоқчи эмас.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 август куни Иссиқкўлда ўтказилган матбуот анжуманида мана шу гапни айтди. Ўз сўзида давом этар экан, Атамбаев президентлик муддати якунланадиган 2017 йилдан сўнг ҳокимиятда қолмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бу баёнот Қирғизистонда Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳаракати катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир пайтда янгради.

Атамбаев: Қўшни давлат лидерлари президентликда қолишимни илтимос қилишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

Алмазбек Атамбаев 1 август куни Иссиқкўлдаги “Руҳ Ўрда” комплексида ўтказган матбуот анжуманида: “Бугунги кунда менга Атамбаев иккинчи муддатга қолсин, деган коллектив хатлар келаяпти. Мен айтишим мумкин, бу ҳақда мен биринчи марта очиқ айтаяпман... Менга айрим биродар давлатлар президентлари “халқ президентини ўзгартирмасин”, деб мурожаат йўллашларини айтишган. Ҳар бир одам ўз аҳлоқсизлиги даражасида ҳукм чиқаради,” деб баёнот берди.

Ўз сўзи давомида президент Қирғизистон Конституциясида бир одамнинг икки муддат президент бўлиши тақиқланганини таъкидлаб, 2017 йилда ваколати якунланганидан сўнг президентликка ҳам, бош вазирликка ҳам даъвогарлик қилмаслигини маълум қилди.

Шу билан бир қаторда Атамбаев ўзи ҳокимиятдан кетаётганида “ворис операцияси” амалга оширилмаслигини, кейинги президент демократик, ҳолис ва адолатли ўтадиган умумхалқ сайловида сайланишини ваъда қилди.

Президентнинг бу баёноти Қирғизистонда Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳаракати катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир пайтда янгради.

Мухолифат Конституцияга ўзгартишлар киртиш ортида “ҳокимиятни узурпациялаш” мақсади турибди, деб ҳисоблайди. Шундай фикрловчи сиёсатчилардан бири Равшан Жээнбеков гапиради:

- Аслида Конституцияга ўзгартиш киритишдан мақсад президент ваколатларини кучайтириш, ўзлари учун яхши шароитларни яратиб олишдир. Ўзларига яхши шароит яратиб олиш деганда,бош вазир ва бош вазир ўринбосарларининг депутатлик мандати сақланиб қолиши тўғрисида таклиф қилинаётган ўзгартишни назарда тутаяпман. Буларнинг барчаси бугун ҳокимият тепасида турган одамларнинг ҳокимиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Айрим сиёсатчилар эса Атамбаев президентликдан кетганидан сўнг у бош вазир лавозимини эгаллашига шароит яратиш учун Конституцияга ўзгартиришлар киритилмоқда, деб ҳисоблайди. Бироқ Қирғизистондаги ҳукумрон Социал-демократлар партияси бу иддаоларнинг барчасини инкор қилмоқда.

- Бундай ташвишларга асос йўқ. Президент юзма-юз учрашувларда ҳам, жамоатчилик билан учрашувларда ҳам бундай нияти йўқлигини айтиб келмоқда. Социал-демкоратлар партияси бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатади. Партия ўз принципларига қатъий амал қилади, - деди Социал-демократлар партияси лидери ва парламент спикери Чинибай Турсунбеков.

Қирғизистон парламенти томонидан таклиф қилинаётган Конституцияга ўзгартишларда асосан бош вазир ваколатларини мустаҳкамлаш ва суд тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади. Жумладан, бош вазирга президент розилигисиз вазирларни ва ҳокимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилади. Ҳозирги Конституцияга биноан бош вазир вазирларни бўшатиш учун президентга тавсиянома киритиши зарур. Ҳокимларни ишдан бўшатиш учун эса бош вазирга маҳаллий кенгашлар мурожаат қилиши керак.

Бош вазир ваколатларини кучайтиришга уриниш ҳаракатлари қирғиз жамоатчилигида “Атамбаев президентликдан сўнг бош вазир бўлмоқчи”, деган таҳминларни пайдо қилган эди.

Қирғизистонда сўнгги бир неча йил ичида Конституцияни ўзгартиришга икикнчи марта ҳаракат қилинмоқда. Аввалги уриниш фуқаролик жамияти қаршилиги туфайли муваффақиятсиз якунланган эди.

Конституцияга киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ҳозирда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Бу борада кузда референдум ўтказиш назарда тутилмоқда.

XS
SM
MD
LG