Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:28

Таниқли ҳайкалтарош Эрнст Неизвестний оламдан ўтди


Эрнст Неизвестний
Эрнст Неизвестний

Таниқли рус-америка ҳайкалтароши Эрнст Неизвестний Нью-Йорк шаҳрида 91 ёшда вафот этди.

Россия матбуоти тарқатган маълумотларга кўра, Неизвестнийнинг Нью-Йоркдаги дўстлари санъаткор 9 август куни шаҳар шифохоналаридан бирида жон бергани ҳақида хабар қилишган.

Неизвестний Иккинчи жаҳон урушида Қизил армия сафларида фашистлар Германиясига қарши курашган.

1962 йил Совет Иттифоқининг ўша пайтдаги етакчиси Никита Хрушчев Неизвестнийнинг ишларини кескин танқид қилган.

Бунга қарамасдан, Хрушчевнинг қариндошлари Хрушчев вафотидан кейин унинг қабр тошини ясаб беришини сўраб Неизвестнийга мурожаат қилишган. Санъаткор ясаган қабр тоши Москванинг Новодевичье қабристонидаги Хрушчёв мозори устига ўрнатилган.

Неизвестний яҳудий бўлгани учун унга СССРни тарк этишга рухсат берилган. Санъаткор 1976 йил Швейцарияга кўчиб ўтган. У ерда бир йил яшаганидан кейин, Нью-Йорк шаҳрига кўчиб кетган.

Неизвестний асарларини дунёнинг турли бурчакларида учратиш мумкин.

Санъаткорнинг энг машҳур асарларидан бири Россиянинг Магадан шаҳрида ўрнатилган “Қайғу ниқоби” ёдкорлигидир. Ёдгорлик Совет Иттифоқининг гулаг мажбурий меҳнат лагерларида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган.

XS
SM
MD
LG