Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:44

Ўзбекистоннинг Жаҳон террорчилик индексидаги кўрсаткичи бир оз ёмонлашди


Ўтган йилги кўрсаткичда Ўзбекистонда терор хавфи 0га тенг эди.
Ўтган йилги кўрсаткичда Ўзбекистонда терор хавфи 0га тенг эди.

Сиднейдаги Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган Global Terrorism Index 2016 (Жаҳонда террорчилик индекси 2016) ҳисоботида Ўзбекистон террорчиликдан холи бўлган мамлакатлар қаторига киритилди. Ҳисоботда айтилишича, сўнгги тўрт йил давомида ўсиб борган террорчилик ҳуружлари қурбонлари кўрсаткичи 2016 йилда бир оз қуйилаган.

Сиднейдаги Иқтисодиёт ва тинчлик институти террор хавфи рейтингида Ўзбекистон 162 давлат орасида 117 ўринга қўйилган. Эспертлар террор хавфини 0дан 10 балгача бўлган рақам билан белгилаганлар. Ўзбекистонда террор хавфи, экспертлар фикрича,0,154 баллни ташкил қилади. Бу эса 2015 йилдаги ҳисоботда берилган кўрсаткичдан кўпроқдир.

2015 йилги Жаҳондаги террорчилик индексиҲисоботида Ўзбекистонга 162 мамлакат ичида энг охирги 124 - ўрин берилган эди. Ўшанда Ўзбекистонда террорчилик ҳаракатлари ёки террор хавфи нолга тенг деб баҳоланган.

Ўз номини айтишимизни истамаган ўзбекистонлик таҳличилардан бири бир йил ичидаги мазкур ўзгаришни мамлакатда норозилик потенциалининг кучайиб бораётгани билан изоҳлайди:

- Террор таҳдиди Ўзбекистоннинг ичкарисида ҳеч қандай нишона бергани йўқ ва беролмайди ҳам. Лекин ижтимоий адолатсизлик, СССР даврида шаклланган инфраструктуралар ривожлантирилиши ўрнига амалдор ёки ҳокимиятга яқинларнинг талон-торожи туфайли тобора йўқ бўлаётгани оқибатида норозилар армиясининг борган сари сафлари кенгаяётгани ўта таҳликали,- деди ўзбекистонлик таҳлилчи.

Озодлик радиоси 2015 йилда Ўзбекистонда ИШИДга алоқадорликда айбланиб Тошкент шаҳри ва вилоятидан камида 200 диндор қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Ҳибсга олинаётганларнинг асосий қисми ИИВ рўйхатига тушган, кузатувида бўлган ва сўнгги ойларда хориждан қайтган диндорлардир.

Минтақа давлатлари орасида рейтингда Туркманистон террордан ҳоли давлатлар қаторида 130-ўринга қўйилган. Бироқ рейтингда Қирғизистон 84-ўринда, Қозоғистон 94-ўринда, қайд этилади. Ўтган йилги қўрсаткичларда Қозоғистон 83-ўринда, Қирғизистон эса 86 – ўринда эди.

Террорчилик ўта ривожланган давлатлар ўнлиги эса Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Покистон, Сурия, Яман, Сомали, Ҳиндистон, Миср ва Ливиядан иборат.

Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти ҳисоботида айтилишича, 2015 йилда 2014 йилга нисбатан террор ҳужумларида қурбон бўлганлар сони 10 фоизга озайган ва 29 376 кишини ташкил қилди. 2014 йилда эса террор қурбонлари сони 2013 йилга нисбатан 80 фоизга кўпайгани ва 32 минг 685 кишини ташкил қилган.

Террорчилардан энг кўп талофат кўрган давлат Ироқ бўлмоқда. Бу давлат иқтисодиётига террорчилар ялпи ички маҳсулотнинг 17 фоизи миқдорида зарар келтирган.

Дунёдаги террор ҳаракатларидан ҳалок бўлганларнинг 72 фоизи Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Покистон ва Сурия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Дунёда содир этилган террор ҳужумларининг 74 фоизи учун масъулиятни “Исломий давлат”, Боко Ҳарам, Толибон ва Ал-Қоида ўз зиммасига олди.

2015 йилда биргина “Исломий давлат” гуруҳижаҳоннинг турли шаҳарларида 252 та террор ҳужумлари уюштирди. Бу ҳужумларда 6 141 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG