Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Қирғизистон Туркияга террорчи экани иддао қилинган қирғиз ватандошидан кечирим сўрашни таклиф қилди


Яхё Машрапов Қорасувдаги уйида фарзандлари билан. Шерзод олган сурат.
Яхё Машрапов Қорасувдаги уйида фарзандлари билан. Шерзод олган сурат.

Қирғизистоннинг Туркиядаги элчихонаси турк матбуоти Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужум ижрочиси сифатида иддао қилган ва бунинг ортидан паспортининг сурати ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган қирғиз ватандоши Яҳё Машрапов ҳуқуқлари бузилгани юзасидан текширув ўтказа бошлади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати эса Машрапов шахси текширилгани ҳамда унинг Истанбулдаги террорга алоқаси йўқлиги аниқланганини билдирди.

Қирғизистон Туркияга террорчи экани иддао қилинган қирғиз ватандошидан кечирим сўрашни таклиф қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк

Ибрагим Жунусов: Турк матбуотида қирғиз ватандошини айблаш учун ҳеч қандай асос йўқ эди

Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Ибрагим Жунусов икки давлат ўртасида Яҳё Машрапов ҳуқуқи бузилгани юзасидан сўзлашувлар бўлаётганини маълум қилди.

- Қирғизистон ватандошини айблаш учун турк ҳукуматининг расмий билдируви бўлиши лозим эди. Ҳукумат ҳеч қандай баёнот бермади. Биз ҳар куни ҳукумат билан хабарлашиб турибмиз. Турк матбуоти бўлса турли хабарларни тарқатмоқда. Биз улардан расман бирон нарса аниқланмагунига қадар бу каби хабарларни тарқатмасликни илтимос қилаяпмиз, - деди Ибрагим Жунусов.

Унга кўра, Қирғизистон томони Туркиядан TRT World телеканали, “Йени Шафак”ва “Хүрриет” нашрларидан 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги “Рейна” тунги клубига қилинган ҳужумда қирғиз ватандоши Яҳё Машраповнинг иштироки бўлган қабилидаги хабарларга раддия беришни талаб қилди.

Элчихона бу маълумотни тарқатган турк матбуотига Яҳё Машраповдан кечирим сўрашни ҳам таклиф этди.

МХХ: Машрапов текширилди ва сўроқ қилинганидан сўнг қўйиб юборилди

Озодлик мухбири билан суҳбатда Яҳё Машрапов 3 январь куни маҳаллий интернет сайтлардан бирига паспорти ва сурати ижтимоий тармоқларда қандай пайдо бўлиб қолгани тўғрисида мутлақо тасаввури йўқлиги, ўзининг Истанбулдаги террор ҳужумига алоқадор эмаслигини айтди.

Яҳё Машрапов билан суҳбатни қуйида тингланг.

Яхё Машрапов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:34 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон расмийлари ҳам Яҳё Машрапов Истанбулдаги террор ҳужумига алоқадор экани тўғрисида турк, итальян матбуотида ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни инкор қилди.

Миллий хавфсизлик хизмати матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг 3 январь куни Озодлик радиоси қирғиз хизматига айтишича, Яҳё Машрапов ҳозирда Қирғизистонда яшамоқда.

Унга кўра, Қорасув шаҳрида яшовчи Машрапов бизнес билан шуғулланади, у Қирғизистонга Истанбулдан 3 январда учиб келган. Унинг паспорти ҳақиқийдир.

Сулаймановга кўра, турк хавфсизлик кучлари Истанбулда самолёт учиб кетишини бир соатга кечиктириб, Машраповни сўроқ қилган. Унга нисбатан ҳеч қандай гумонлар бўлмагани ортидан Машрапов қўйиб юборилган.

Турк матбуоти террорчи ўзбек ёки қирғиз бўлган деган иддаода давом этмоқда

Бу орада CNN Turk телеканали Истанбулда тунги клубга ҳужум қилганликда гумонланиб қўлга олинганлар орасида ўзбеклар ва қирғизлар борлигини маълум қилди.

“Анадолу” агентлиги эса ҳибсга олинганлар сони 14 кишига етганини билдирди.

Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Куртулмуш ҳужумда гумонланган одамга оид янги маълумотлар топилганини айтди:

-Террорчининг бармоқ излари ва ташқи кўриниши аниқланди. Энди унинг келиб чиқиши аниқланади. Биз нафақат террорчини, балки унинг алоқаларини, клубнинг ичида ва ташқарисида унга кўмак кўрсатганларни аниқлаймиз, деб умид қиламан,- деди Куртулмуш.

Сўнгги хабарларга қараганда, турк полицияси Истанбулда 1 январга ўтар кечаси тунги клубга ҳужум қилган шахсни қидиришда давом этмоқда. Мазкур ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган эди.

XS
SM
MD
LG