Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:21

Авиаҳалокат Қирғизистон халқини яна бирдамлаштирди


Авиаҳалокатда жабрланганларга гуманитар ёрдам йиғилаётган жойлардан бири.
Авиаҳалокатда жабрланганларга гуманитар ёрдам йиғилаётган жойлардан бири.

Бишкекнинг Дача қишлоғида содир бўлган авиаҳалокат натижасида жабрланганларга кўмак кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

37 одам умрига зомин бўлган ва Бишкекнинг Дача қишлоғида 23 уйни вайрон қилган авиаҳалокат натижасида ўнлаб одамлар бошпанасиз қолди. Ҳозирда уларга кўмак кўрсатиш ишлари бутун мамлакат бўйлаб давом этаяпти.

Уларга ёрдам кўрсатишни истаган ўшликлар ўз ёрдамларини Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг Ўшдаги бўлимига бераяпти.

-Биз ҳам ҳозир қўлимиздан келганича оиламиз буджетидан ёрдам бериб келдик. Мусулмончиликда бир-биримизга ёрдам қилсак катта савоб бўлади дейилади. 2010 йилда бошимизга оғир кунлар тушганда Бишкекдагилар ҳам бизга ёрдам жўнатишган. Ҳар бир инсон шундай ишларда қўлидан келганича ёрдам бериши керак. Бу ҳам фарз, ҳам суннат дейилади. Ҳозир маҳалла -кўй, эл - юртга яна тушунтирамиз, айтамиз, қўлдан келганича ёрдам уюштириш ҳаракатини қиламиз дейди, - ўшлик Даврон ака Абдумажитов.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Изатилло Рахматуллаев сўзларига кўра, ҳозирда кўплаб ўшликлар бишкекликларга ёрдамни қандай юборишни сўраб уларга мурожаат қилмоқда.

-Ўзбеклар жамияти, ўзбек маҳаллаларидаги оқсақоллар телефон қилишиб, “Ққўлимиздан келган ёрдамни қаерга олиб бориб берайлик, кимга мурожаат қилайлик”, дейишди. Биз шаҳар МЧСига олиб боринглар деб йўл - йўриқ кўрсатдик. Ҳозир биз ўзимиз алоҳида ҳисоб очадиган бўлсак вақт кўп кетади. Банкка бориш керак, банкда ҳам счет очиш процедуралари бор, вақт кетиб қолади. Шунинг учун биз тўғридан тўғри МЧСга олиб бориб бердик. Қишни кунида тезроқ ёрдам бериш кераклигини ўйладик, - деди Изатилло Рахматуллаев.

Боинг-747 юк ташувчи учоғи 16 январь тонгида Гонконгдан учиб келаётиб “Манас” халқаро аэропортига қўнаётган пайтда аэропорт яқинидаги Дача қишлоғига қулаб тушган. Хабарларга кўра, учоқ Бишкекка ёқилғи қуйиш учун қўнмоқчи бўлган.

Қирғиз расмийларига кўра, турк учоғи қулаши натижасида 38 киши нобуд бўлган. Улардан тўрт нафари учоқ экипажи аъзоси экани айтилмоқда.

Қирғиз расмийларига кўра, турк учоғи қулаши сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

Дастлабки тахминга кўра, авиаҳалокатга учоқ экипажи ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Авиаҳалокат бўйича Қирғизистон транспорт прокуратураси жиноят иши очди. Жиноят иши тергов учун Ички ишлар вазирлигига топширилгани айтилмоқда.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг 17 январь куни тарқатган маълумотига асосан, икки кунда жабрланганлар учун 9 тонна кийим кечак, 1 тонна ун ва бошқа озиқ овқат махсулотлари йиғилган. Бундан ташқари 5 миллион 700 минг сўмдан кўпроқ пул йиғилган.

Қирғизистонда ҳозирда авиаҳалокат натижасида вафот этганларни давф қилиш маросимлари кетмоқда.

XS
SM
MD
LG